Sayt test rejimida ishlamoqda

Орзуқулова Зумрад Абдухолиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Транспорт-логистика хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий иқтисодий механизмлари», 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt3215
Илмий раҳбар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Мирзаев Қулмамат Жонузоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  транспорт-логистика хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш боʻйича илмий-услубий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикамиз ҳудудларида транспорт-логистика хизматларини миқдор ва сифат жиҳатдан ривожланиш даражасини баҳолаш услубияти соҳага кирувчи субектларга талаб, зарурат, истиқболлилик, иқтисодиётнинг турли тармоқларида яратилаётган маҳсулотлар турларини ҳисобга олиш имконини берувчи кўрсаткичларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
транспорт-логистика хизматлари соҳаси субектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун  “Транспорт-логистика хизматлари самарадорлигини ўлчаш ва мониторинг қилиш кластер маркази” ва “Миллий транспорт-логистика хизматлари портали”ни унинг функсия ва вазифаларига кўра қайта ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;    
дунё океанига чиқишдаги халқаро ташувларда асосий экспорт ва импорт ҳамкорлар билан “ўзаро ҳамкорлик”дан самарали “рақобатли ҳамкорлик (копетиция)” ка ўтиш таклифи асосланган;
саноат ишлаб чиқариш ҳажми, ташиш ва сақлашда бандлар сони, транспорт хизматлари импорти таъсирини ҳисобга олган ҳолда республикада транспорт-логистика хизматларини ривожлантиришнинг 2026-йилга қадар мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт-логистика хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республикамиз ҳудудларида транспорт-логистика хизматларини миқдор ва сифат жиҳатдан ривожланиш даражасини баҳолаш  услубиятини соҳага кирувчи субектларга талаб, зарурат, истиқболлилик, иқтисодиётнинг турли тармоқларида яратилаётган маҳсулотлар турларини ҳисобга олиш имконини берувчи кўрсаткичларни киритиш асосида такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Вазирликнинг 2023-йил 29-декабрдаги № 4/9253-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш мавжуд салоҳият ва йўқотилган имкониятларини, хизматлар самарадорлигини ҳудудлар кесимида кузатиб бориш ва яширин потенциални аниқлаш имконини берган;
транспорт-логистика хизматлари соҳаси субектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун “Транспорт-логистика хизматлари самарадорлигини ўлчаш ва мониторинг қилиш кластер маркази” ва “Миллий транспорт-логистика хизматлари портали”ни унинг функсия ва вазифаларига кўра қайта ташкил етиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Вазирликнинг 2023-йил 29-декабрдаги № 4/9253-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар ягона расмий тўлиқ транспорт-логистика хизматларини кўрсатувчилар  миллий каталогини яратиш, мавжуд сайтларда давлат расмий идоралари реестирини шакллантириш, жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган юкларни ташиш, йетказиб бериш хизматлари ҳисобини юритиш, олинган ҳар йиллик патент асосида бундай хизматларни кўрсатишни тартиблаш орқали хизматлар сифатини ошириш, иқтисодиётда ўзини ўзи банд қилганлар сифатида ҳисобга олиш имконини берган;
дунё океанига чиқишдаги халқаро  ташувларда асосий экспорт ва импорт ҳамкорлари билан, “ўзаро ҳамкорлик”дан самарали рақобатли ҳамкорлик (копетицияга)ка  ўтиш бўйича таклифи  Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Вазирликнинг 2023-йил 29-декабрдаги № 4/9253-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли фармони 365-бандининг ижросини таъминлашда фойдаланилган;
саноат ишлаб чиқариш ҳажми, ташиш ва сақлашда бандлар сони, транспорт хизматлари импорти таъсирини ҳисобга олган ҳолда республикада транспорт-логистика хизматларини ривожлантиришнинг 2026-йилга қадар мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Вазирликнинг 2023-йил 29-декабрдаги № 4/9253-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида 2026-йилгача транспорт-логистик хизматлар соҳасининг истиқболли режасини ишлаб чиқишда фойдаланилиб,  ташиш ва сақлашда банд ходимлар сонининг 1000 кишига ошиши саноат ишлаб чиқариш ҳажмнини 103,4 млн сўмга, транспорт хизматлари импортини 1169 млн сўмга ошишига таъсир қилиши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish