Sayt test rejimida ishlamoqda

Асадова Нигора Ҳамроевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тимуснинг морфофункционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1818.
Илмий раҳбар:Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамидулла Абдуллаевич Расулов, тиббиёт фанлари доктори; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: «Туркия соғлиқ билимлари университети (Türkiye Sağlık Bilimleri Üniversitesi) (Туркия)»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тимуснинг морфофунционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришларини қиёсий ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали нурланиш олган лаборатория ҳайвонлари тимусидаги морфологик ўзгаришлар интенсивлиги юқорилиги нурланишнинг тимусга салбий таъсирини исботлаган.
сурункали нурланиш таъсирида нурлантирилган каламушлар тимуси субкапсуляр, гематотимик, кортикомедуляр зоналаридаги макрофаглар камайиши ҳисобида иммун тизим фаоллиги пасайиши исботланган.
нур касаллигида марказий иммун тизим аъзоси ҳисобланган тимусда структур ўзгаришлар, яъни орган ичи томирларининг шаклланишининг чуқур бузилиши, томирлар ички диаметрининг ўзгарувчанлиги, қаватларда дистрофик ўзгаришлар, етилган лимфоцитларнинг камайиши, дегенератив ўзгарган таначаларнинг пайдо бўлиши аниқланган.
нур касаллиги фонида Дороговнинг септик антистимулятори билан биокоррекция ўтказилгандан сўнг етилган лимфоцитлар сони ошиши, тимоцитлар кўпайиши, барча зоналардаги макрофаглар фаоллашиши, Гассал таначаларининг камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 14 майдаги 24-Z/022 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: сурункали нурланиш олган лаборатория ҳайвонлари тимусидаги морфологик ўзгаришлар интенсивлиги юқорилиги нурланишнинг тимусга салбий таъсирини исботлаган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган  маълумотлар  каламушлар тимусининг макроанатомик параметрларининг ривожланиши ва тузилиши бўйича назарий билимларни кенгайтиришга ва олинган натижалар нурланиш таъсирида иммун аъзоларида пайдо бўладиган ўзига хос ўзгаришларни аниқлашга ва шунга мос равишда даволаш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (28.12.2022; № 36) ҳамда Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.03.2023; №21) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сурункали нурланишнинг тимус биометрик параметрларига таъсири бўйича аниқланган қонуниятлар эрта ташхис қўйиш сифатини янада яхшилашга, прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: назорат ва сурункали нурланишга чалинган ҳайвонларда тимус органометрик кўрсатгичларини қиёсий таҳлил қилиш бўйича назарий билимларни кенгайиши сурункали нурланиш таъсири бўйича экспериментал  тадқиқотлар ўтказишда диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор ҳисобида 140000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: Тимуснинг сурункали нурланиши патологиясини эрта ташхислаш прогнозлаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига 140000 сўмга бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимуснинг морфофункционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 27 февралдаги 04/1267-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали нурланиш таъсирида нурлантирилган каламушлар тимуси субкапсуляр, гематотимик, кортикомедуляр зоналаридаги макрофаглар камайиши ҳисобида иммун тизим фаоллиги пасайиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тажрибавий моделда тимусдаги организмни турли патоген омиллардан ҳимоя қиладиган Т-лимфоцитлар, макрофаглар сонини оқ каламушларда аниқланиши иммун тизим касалликларининг этиологияси, патогенези, ташхиси ва даволаниши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш учун зарурлиги аниқланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (28.12.2022; № 36) ҳамда Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.03.2023; №21) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали нурланиш таъсирида пайдо бўладиган морфометрик кўрсаткичларининг меъёрдаги кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлили эрта ташхис қилиш, даво самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нурланишнинг ҳайвонлар тимусининг микроанатомик параметрларига сурункали таъсирини баҳолаш методологияси бўйича таклиф этилган тавсиялар диагностика усулларини такомиллаштириш орқали тадқиқотлар давомида 1 нафар бемор ҳисобига 145000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: Тимуснинг сурункали нурланиши патологиясини эрта ташхислаш прогнозлаш натижасида  1 нафар бемор ҳисобига 145000 сўмга бюджет маблағларини иқтисод  килиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимуснинг морфофункционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 27 февралдаги 04/1267-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: нур касаллигида марказий иммун тизим аъзоси ҳисобланган тимусда структур ўзгаришлар, яъни орган ичи томирларининг шаклланишининг чуқур бузилиши, томирлар ички диаметрининг ўзгарувчанлиги, қаватларда дистрофик ўзгаришлар, етилган лимфоцитларнинг камайиши, дегенератив ўзгарган таначаларнинг пайдо бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали нурланган каламушлар тимуси нурланиш таъсири натижасида аниқланган патологик эффект тимусда кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳужайра даражасида баҳолаш, ногиронлик ҳолатларини олдини олиб, даволаш давомийлигини қисқартиради. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (28.12.2022; № 36) ҳамда Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.03.2023; №21) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали нурланиш таъсирида иммун тизимга жавобгар ҳужайралар турининг камайиш механизмларини билиш аҳолининг иммун система саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш ва даволаш учун уларни тартибга солиш йўлларини ишлаб чиқишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нурланиш таъсирида келиб чиққан функционал ўзгаришларни тадқиқ қилиш, уларни аниқлаш ва баҳолаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 125000 сўмга бюджет  маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 115000 сўмга  иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: тимус патологияларни ўз вақтида баҳолаш, эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида 1 нафар бемор хисобига 125000 сўмга бюджет  маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 115000 сўмга  иқтисодий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимуснинг морфофункционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 27 февралдаги 04/1267-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: нур касаллиги фонида Дороговнинг септик антистимулятори билан биокоррекция ўтказилгандан сўнг етилган лимфоцитлар сони ошиши, тимоцитлар кўпайиши, барча зоналардаги макрофаглар фаоллашиши, Гассал таначаларининг камайиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: экспериментал тажрибалар текширишда қўлланилган усуллар нурланишдан кейин тимус ҳужайра структурасидаги кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш имконини берди, олинган натижалар бўлса морфологик диагностика жараёнини осонлаштиришга ва такомиллаштиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (28.12.2022; № 36) ҳамда Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.03.2023; №21) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тимус тўқимасида морфометрик параметрлар ва иммун ҳужайралар структурасини нурланиш ва биостимулятор – Дороговнинг септик антистимулятори 2 фракцияси билан коррекция таъсирига жавобан аъзодаги пролифератив фаоллик ва реактив жараёнларнинг ҳолатини аниқлашга, онкологик ва иммунопатологик касалликларга эрта ташхис қўйишга, даволашни оптималлаштиришга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: прогностик аҳамиятга эга морфологик мезонларни ўз вақтида аниқлаш натижасида ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига даволаниш учун кетадиган бюджет маблағларидан 140000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 115000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: нурланиш фонида ва ундан кейинги даврларда биостимулятор билан коррекция қилиш 1 нафар бемор хисобига даволаниш учун сарфланадиган бюджет маблағларини 140000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 115000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тимуснинг морфофункционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 27 февралдаги 04/1267-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish