Sayt test rejimida ishlamoqda

Шонахунов Тўлқин Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Спирт саноати чиқиндиси – барда асосида паррандачилик учун янги озуқа препарати олиш», 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/В471.
Илмий раҳбар: Ахмедова Захро Рахматовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Тошмухаммедова Шохиста Собировна, биология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Дилшод Кулдашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: базидиомицетлар ва ачитқиларнинг қимматли штаммлари асосида бижғиш саноати чиқиндиларини (спиртли буғдой бардаси) ферментациялаш орқали оқсил, фермент, витамин комплексли (ОФВК) ем қўшимчаларини тайёрлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор "Бектемир Спирти" МЧЖ корхонасининг спиртдан кейинги буғдой бардасини базидиомицет ва ачитқи маҳаллий штаммлари томонидан синтезланган оқсиллар, эркин аминокислоталар ва витаминлар билан бойитиш имконияти аниқланган;
S. cerevisiae 609, Нansenula anomalis ва Rhodotorula qlutinus 51 маҳаллий штаммларининг юқори биосинтетик қобилияти яъни ксиланаза, эндо-1,4-β-глюканаза фаоллиги, эркин аминокислоталар ва витаминлар ҳосил қилиш хусусиятлари аниқланган;
чин мезофил базидиомицет замбуруғи A. bisporius 2 нинг маҳаллий иқлим шароитларига мослашиши, чидамлилиги ва юқори даражада ксиланаза ва эндо-1,4- β-глюканаза ферментларини ҳосил қилиши аниқланган;  
базидиомицет замбуруғи A. bisporius 2 штаммининг В1 (тиамин) витаминини ишлаб чиқариш хусусияти ПСБ озуқа муҳитида S. cerevisiae –609 штаммига нисбатан 2,9 баробар юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Спирт саноати чиқиндиси – барда асосида паррандачилик учун янги озуқа препарати олиш ҳамда қишлоқ хўжалигига жорий этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
спиртдан кейинги буғдой бардаси асосида олинган биоозуқа Сирдарё вилояти “Гулистон парранда” МЧЖ ва “Акбаршоҳ Ривож” хусусий корхонасида паррандалар учун бериладиган озуқага қўшимча сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 11 мартдаги 02/23-475-сон маълумотномаси). Натижада, блойлер жўжаларининг озуқаси 12% миқдорда ферментатив препарат қўлланилиши натижасида ҳар бир жўжанинг озуқасидан анаънавий озуқа 400 г иқтисод қилиниши имконини берган;
паррандачилик учун оқсил, фермент ва витаминларга бой бўлган  экологик тоза, безарар озуқавий жиҳатдан тўйимли биоозуқа Тошкент шаҳри “Макс Минерал” МЧЖ паррандачилик хўжалиги ҳамда Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти тажриба полигонида гўшт йўналишида боқиладиган бройлерларни боқишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 11 мартдаги 02/23-475-сон маълумотномаси). Натижада, блойлер жўжаларининг ҳаётчанлиги 17-21%га ҳамда вазни 11,8-20% ортиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish