Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамарозиков Тимур Умаржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сейсмик микроҳудудлаштиришда грунт қатламларининг сейсмик тебраниш параметрларини геофизик усуллар билан баҳолаш», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/GM207.
Илмий раҳбар: Исмаилов Вахитхан Алиханович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01.
Расмий оппонентлар: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Нуртаев Бахтиёр Сайфуллаевич, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: грунт қатламларининг сейсмик тебраниш параметрларини баҳолаш учун геофизик усулларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МАСW сейсмик қидирув усули маълумотлари асосида 30 метрли грунт қатламларининг ўртача зичлик қийматларини экспрес баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилган;
шаҳар ҳудудларини сейсмик микроҳудудлаштириш вазифаларини ҳал қилишда МАСW усули самарадорлиги баҳоланган;
грунт қатламларининг импулс таъсирларга реакциясини рақамли моделлаштириш асосида грунт қатламининг сейсмик тебраниш хусусиятларини аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилган;
сейсмик тебраниш параметрларини аниқлаш мақсадида микротебранишларнинг горизонтал ва вертикал компонентларининг спектрал нисбати усулини қўллаш самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Грунт қатламларининг сейсмик тебранишлар параметрларини геофизик усуллар билан баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МАСW усули маълумотлари асосида 30 метрли грунт қатламларининг ўртача зичлик қийматларини экспресс баҳолаш услубиёти Илғор технологиялар маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги  04/17-4/2-162-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудуларнинг физик-механик хусусиятларини баҳолашга хизмат қилган;
шаҳар ҳудудларини сейсмик микроҳудудлаштириш масалаларини ҳал этишда юзаки тўлқинларни кўп каналли таҳлил қилиш усули Илғор технологиялар маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 04/17-4/2-162-сонли маълумотномаси). Натижада, МАСW усулидан фойдаланиш натижалари геофизик тадқиқот ишларини такомилаштиришга имкон берган;
грунт қатламларининг импулс таъсирларга реакциясини рақамли моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган услубиёт Илғор технологиялари маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 04/17-4/2-162-сонли маълумотномаси). Натижада, сейсмик микроҳудудлаштириш ишларида грунт қатламларининг частота хусусиятларини ўрганиш имконини берган;
сейсмик тебраниш параметрларини баҳолаш мақсадида микротебранишларнинг горизонтал ва вертикал компонетларининг спектрал нисбати усули Илғор технологиялар маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 04/17-4/2-162-сонли маълумотномаси). Натижада, грунт қатламларининг сейсмик тебраниш хусусиятларини ўрганишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish