Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиева Наргиза Бектурдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак қон-томир тизими касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикасида патронаж ҳамшира фаолиятини мажмуавий баҳолаш» 14.00.23 – Ҳамширалик ишини ташкил этиш (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1271.
Илмий раҳбар: Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019. Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маханбеткулова Динара Нургалиевна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқоднинг мақсади: юрак қон-томир касалликларини келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш ва улар профилактикасида патронаж ҳамшираларининг фаолият тизимини мажмуавий баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикада постковид даврдаги аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасини олиб боришда патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолияти самарадорлиги ва пациентлар профилактик қатнови натижадорлигига кўра шифоxона ва амбулатория муассасалари ўртасида боғлиқликни таъминлашга йўналтирилган иш фаолиятни ташкил этиш асосланган;
оилавий поликлиникаларда юрак-қон томир касалликлари эрта диагностикаси ва реабилитацияси алгоритмига кўра ихтисослаштирилган кардиологик даво учун беморларни ўз вақтида йўлланиши орқали касалликларнинг оғир даражаси учрашини камайишига олиб келиши асосланган;
кардиологик касалликлар билан рўйхатда турувчи беморлар томонидан ўз - ўзини назорат қилишини патронаж ҳамширалари томонидан мониторингини ўтказиш асосида ушбу касалликларни барвақт аниқлаб, асоратлари (ногиронлик ва ўлим) нинг олди олиниши асосланган;
беморнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан қониқишини мониторинг қилиш асосида юрак-қон томир касалликларини эрта диагностикаси ва реабилитациясида патронаж хамшира фаолиятини назорат қилиш ва баҳолашнинг ташкилий-функционал модели асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Юрак қон-томир тизими касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикасида патронаж ҳамшира фаолиятини мажмуавий баҳолаш» мавзусида диссертация иши илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2022 йил 5 майдаги 04/1327-сонли хати асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24.05.2022 йилдаги №08-14023 сонли хулосаси олинган. Юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишда патронаж ҳамшираларнинг фаолиятини мажмуавий баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2024 йил 13 май санасидаги №15/220 сонли мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгаши хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: илк бор республикада постковид даврдаги аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасини олиб боришда патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолияти самарадорлиги ва пациентлар профилактик қатнови натижадорлигига кўра шифохона ва амбулатория муассасалари ўртасида узвийлик тамойили негизида иш фаолиятини ташкил этиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: юрак қон-томир касалликларига олиб келувчи асосий хавф омиллари аниқланди, улардан норационал овқатланиш ва гиперхолестеринемия (ρ=0,89), стресс ва шифокор қатновига эътиборсизлик (ρ=0,84) орасида тўғри, кучли корреляцион боғланиш аниқланганлиги уларни етакчи хавф омиллари эканлигини кўрсатди, улар бирламчи профилактикаси натижадорлигини оширишда патронаж тиббиёт ҳамширасининг ўрни ЛҚАС (Lot Quality Assurance Sampling) усулидан фойдаланган ҳолда асосий эканлиги исботланди. Кўпчилик патронаж тиббиёт ҳамширалари ушбу касалликлар бирламчи профилактикаси, хавф омиллари, симптомлари бўйича маълумотлардан хабардор бўлишганлиги (94,0%) аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.05.2023-йилдаги 115-сон буйруқ, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.03.2024-йилдаги 50-сон буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 27.04.2023-йилдаги 1/421-сонли маълумотномаси ва бошқарманинг 27.04.2023-йилдаги амалиётга жорий қилиш далолатномаси, Оролбўйи ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг 27.04.2023-йилдаги 1/94-сонли маълумотномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: юрак қон-томир касалликларини олдини олишда касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари хақида патронаж ҳамшираларининг назарий ва амалий кўникмалари, тажрибалари, аҳоли орасида ушбу касалликлар тарқалишшини олдини олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юрак қон-томир тизими касалликларини бирламчи ва иккиламчи профилактикасида патронаж ҳамширасининг фаолиятини баҳолаш методологиясидан амалда фойдаланиш, шунингдек, ушбу патология асосий хавф омилларини аниқлаш иқтисодий самарадорлик таҳлили нархи қуйидагича бўлади: ҳаражатлар самарадорлигини таҳлил қилиш натижасида «ҳаражат/самарадорлик» нисбати ҳисобланди. Ушбу нисбат қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилган (Филлипс С., Томпсон Г., 1999).
С / Э = (С2 – С1) : (Э2 –Э1) х 100 = (250000–200000) : (90–70)х100 =
50000 : 20 х 100 = 250 000 сўм.
С / Э –«ҳаражат/самарадорлик», C1 ва C2 - мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувнинг умумий қиймати, Э1 ва Э2-мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувнинг самарадорлиги. Натижада, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: LQAS усулидан фойдаланган ҳолда юрак қон-томир тизими касалликларини бирламчи ва иккиламчи профилактикасида патронаж ҳамширасининг фаолиятини баҳолаш методологияси тиббий хизматлар сифатига таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва ушбу касалликларда бирламчи ва иккиламчи профилактикани амалга оширишда патронаж ҳамширасининг фаолиятини тартиблаш имконини беради. Нуралиева Наргиза Бектурдиевнанинг «Юрак қон-томир тизими касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикасида патронаж ҳамшира фаолиятини мажмуавий баҳолаш» мавзусида диссертация иши илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2022-йил 5-майдаги 04/1327-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: оилавий поликлиникаларда юрак-қон томир касалликлари эрта диагностикаси ва реабилитацияси алгоритмига кўра ихтисослаштирилган кардиологик даво учун беморларни ўз вақтида йўлланиши орқали оғир даражадаги ушбу беморлар сонининг камайишига олиб келиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: патронаж йўли билан кардиологик беморларнинг эрта диагностикаси ва ихтисослаштирилган кардиологик даво учун ўз вақтида йўлланиши орқали оғир даражадаги беморлар сонининг 7,24% га камайишига эришилганлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.05.2023-йилдаги 115-сон буйруқ, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.03.2024-йилдаги 50-сон буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 27.04.2023-йилдаги 1/421-сонли маълумотномаси ва бошқарманинг 27.04.2023-йилдаги амалиётга жорий қилиш далолатномаси, Оролбўйи ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг 27.04.2023-йилдаги 1/94-сонли маълумотномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: минтақадаги 50 ёшдан ошган аҳоли орасида юрак қон-томир касалликлари асосий хавф омилларининг юқори даражада учраши юрак-қон томир касалликлари хавфи даражасининг ишонарли равишда ортганлиги ва диспансеризация назоратида мазкур тоифа шахсларга патронаж тиббиёт ҳамширалари томонидан эътиборни кучайтириш заруратини кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини амалга ошириш артериал гипертензия касаллиги билан оғриган беморларда асоратлар ривожланишини секинлаштириш ва йўқ қилиш имконини беради. Жумладан, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, миокард инфаркти, гипертоник криз каби оғир ҳолатларнинг олди олинади, даволаниш самарадорлигини оширади ва касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиради. Натижада ҳар бир бемордан 1 660 000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида патронаж йўли билан аниқланган кардиологик беморларнинг эрта диагностикаси ва ихтисослаштирилган кардиологик даво учун ўз вақтида йўлланиши орқали оғир даражадаги ушбу беморлар сонининг 7,24% га камайишига эришилган, бу эса, даволанаётган ҳар бир бемордан 1 660 000 сўм тежаш имконини яратган. Нуралиева Наргиза Бектурдиевнанинг «Юрак қон-томир тизими касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикасида патронаж ҳамшира фаолиятини мажмуавий баҳолаш» мавзусида диссертация иши илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2022-йил 5-майдаги 04/1327-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: кардиологик касалликлар билан рўйхатда турувчи беморлар томонидан ўз-ўзини назорат қилишини патронаж ҳамширалари томонидан мониторингини ўтказиш асосида ушбу касалликларни барвақт аниқлаб, асоратлари (ногиронлик ва ўлим) нинг олди олиниши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: патронаж тиббиёт ҳамшираси томонидан аҳолининг юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқарувчи хавф омиллари тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантириши ҳамда кардиологик касалликлар оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ногиронликни камайиши орасида тўғри, кучли корреляцион боғлиқлик борлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.05.2023-йилдаги 115-сон буйруқ, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.03.2024-йилдаги 50-сон буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 27.04.2023-йилдаги 1/421-сонли маълумотномаси ва бошқарманинг 27.04.2023-йилдаги амалиётга жорий қилиш далолатномаси, Оролбўйи ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг 27.04.2023-йилдаги 1/94-сонли маълумотномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: кардиологик касалликлар мавжуд бўлган беморлар ўз-ўзини назорат қилиши ушбу касалликларнинг иккиламчи профилактикаси самарадорлигини ҳамда ҳаёт сифатини оширади. Ушбу натижалар юрак-қон томир касалликлари асоратини ривожланишини олдини олади, тўсатдан ўлим ва ногиронликни камайтириб беморларнинг ўртача умр давомийлигини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморлар томонидан ўз-ўзини назорат қилиш орқали касаллик асоратларини олдини олиш баробарида эрта ногиронликнинг олди олиниши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини яратади. 2-гуруҳ ногиронлиги учун тўланадиган нафақа пули ойига 747 000 сўмни (28.03.2023-йилдаги ПФ №45) ташкил қилади ва ногиронликнинг олди олиниши ҳисобига ҳар 1 нафар беморга нисбатан 747 000 сўмни тежаш имкониятини яратади. Хулоса: патронаж тиббиёт ҳамшираси томонидан аҳолининг юрак қон-томир касалликларини келтириб чиқарувчи хавф омиллари тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантириши ва кардиологик касалликлардан ногиронлик кўрсаткичининг камайиши орасида тўғри, кучли корреляцион боғлиқлик (ρ=0,76) борлиги исботланди, ушбу беморларнинг профилактик қатнови натижадорлиги 6,21% га ошганлиги кўрсатиб берилди. Нуралиева Наргиза Бектурдиевнанинг «Юрак қон-томир тизими касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикасида патронаж ҳамшира фаолиятини мажмуавий баҳолаш» мавзусида диссертация иши илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2022-йил 5-майдаги 04/1327-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: беморнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан қониқишини мониторинг қилиш асосида юрак-қон томир касалликларини эрта диагностикаси ва реабилитациясида патронаж ҳамшира фаолиятини назорат қилиш ва баҳолашнинг ташкилий-функсионал модели асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари хавф омилларини фаол аниқлаш ва уларнинг бирламчи профилактикаси, даволаш бўйича чораларни ишлаб чиқишда патронаж тиббиёт ҳамшираларининг ўрнини ошириш бўйича услубий материаллар ишлаб чиқилганлиги, оилавий поликлиникалар шароитида юрак-қон томир касалликларининг хавф омилларини аниқлаш ва уларни олдини олишда патронаж тиббиёт ҳамширасининг амалий малакаларини баҳолаш бўйича илмий асосланган кўрсатмалар ишлаб чиқилганлиги, аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари бўйича бирламчи профилактика ишларини олиб боришда патронаж тиббиёт ҳамшираларининг бажараётган функсиялари ва меъёрий мажбуриятлари ўртасидаги номувофиқлик асосланганлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.05.2023-йилдаги 115-сон буйруқ, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.03.2024-йилдаги 50-сон буйруқ ҳамда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 27.04.2023-йилдаги 1/421-сонли маълумотномаси ва бошқарманинг 27.04.2023-йилдаги амалиётга жорий қилиш далолатномаси, Оролбўйи ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг 27.04.2023-йилдаги 1/94-сонли маълумотномаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасида 36700 нафарга яқин патронаж ҳамширалари фаолият юритади, бугунги кунда 950 нафар аҳолига битта патронаж ҳамшираси, яъни битта оилавий шифокорга иккита патронаж ҳамшираси тўғри келади. Бу ҳолат республикамиз бўйича қабул қилинган меъёрларга мос келади. Ўтказилган тадқиқотлар асосида патронаж ҳамширасининг аҳоли ўртасида юрак-қон томир касалликларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасидаги ўрни ўрганилди ва баҳоланди. Натижалар юрак-қон томир касалликлари профилактикаси тизимини такомиллаштириш, ҳамширалар ва аҳоли, шунингдек, беморлар ўртасида ишончли шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича босқичма-босқич ҳаракатлар режасини тузишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юрак-қон томир касалликларини эрта диагностикаси ва реабилитациясида патронаж ҳамширасининг фаолиятини тўғри йўлга қўйиш натижасида касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошишига имкон яратади. Касалхонада 1 кун ётиб даволаниш 247 000 сўмни, 10 кун давомида эса 2 470 000 сўмни, артериал гипертензия билан касалланган бемор учун дори-дармон нархи ўртача 85 000 сўмни, 10 кун учун эса 850 000 сўмни ташкил қилади, шунингдек, 1 нафар беморни инструментал текшириш нархи – 1 433 000 сўм деб ҳисоблангада бир нафар бемор учун жами – 4 753 000 сўм тежаш имконияти яратилади. Хулоса: сўровга жалб қилинган патронаж ҳамширалари орасида юрак-қон томир касалликларида хавф омиллари ва бирламчи профилактикаси бўйича мажбуриятларини тўлиқ олиб бормаган, аҳоли сўровномалари натижаларига кўра, расмий ёндашишган (15,6%). Патронаж фаолиятига жалб қилинган ҳамшираларнинг касбий малакалари етарлича эмаслиги ушбу контингент орасида касбий малакаларни тўлиқ қоплаб олиш бўйича мунтазам равишда машғулотлар олиб борилиши зарурлигини кўрсатган. Нуралиева Наргиза Бектурдиевнанинг «Юрак қон-томир тизими касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикасида патронаж ҳамшира фаолиятини мажмуавий баҳолаш» мавзусида диссертация иши илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2022-йил 5-майдаги 04/1327-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish