Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашов Гулмирза Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида сил касаллигининг эпидемиологик хусусиятлари ва унинг ногиронлик асоратларини бартараф қилиш тадбирларини такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2318.
Илмий раҳбар: Хамраев Атаджан Каримович,  тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Бабаджанов Абдимурод Саттарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Иброхим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида сил касаллигининг эпидемиологик хусусиятлари ва унинг ногиронлик асоратларини бартараф қилиш тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасининг марказий, шимолий ва шимолий-ғарбий ҳудудларида ўтган асрнинг 50 йилларидан буён сил касаллиги бўйича эпидемиологик вазиятнинг мураккаб бўлиб қолиши нафақат Орол денгизи қуришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, балки минтақадаги яшовчи аҳоли яқин ўтмишдаги аждодларининг турмуш тарзи (кўчманчи ва ярим кўчманчи) омиллари билан боғлиқлиги исботланган;
минтақа аҳолисида сил касаллиги ривожланишига мойиллик юқорилиги шу ҳудудда яшовчи аҳоли популяцияларининг яқин ўтмишдаги аждодлари тарқоқ яшаганлиги, сил инфекцияси манбаи билан мулоқот бошқа минтақаларда яшовчи аҳолига нисбатан кечроқ юз берганлиги, силни самарали даволаш тизими жорий қилингунча бўлган даврда табиий танланиш жараёнидан тўлиқ ўтмаганлиги билан боғлиқ эканлиги исботланган;
сил оқибатидаги ногиронлик экспертизаси ҳолатини баҳолаш мезони сифатида ногиронликнинг ҳар 10000 нафар аҳоли сонига ҳисобланадиган анъанавий интенсив кўрсаткичи ўрнига сил билан касалланиш ва ногирон деб топилган шахслар сонига нисбатни (алоқадорлик кўрсаткичини) қўллаш вазиятни объектив баҳолашга имкон бериши исботланган;
ҳудуддаги сил оқибатидаги ногиронлик ҳолатларини олдини олиш учун дорига бардошли сил қўзғатувчилари штаммлари келтириб чиқарган беморларни шифохонада махсус антибактериал даволаш курсини якунланишини кутмасдан жараённинг дастлабки босқичиданоқ нафас олиш бузилишларини барвақт аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш тадбирларини амалга ошириш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 29 декабрдаги 11-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг марказий, шимолий ва шимолий-ғарбий ҳудудларида ўтган асрнинг 50 йилларидан буён сил касаллиги бўйича эпидемиологик вазиятнинг мураккаб бўлиб қолиши нафақат Орол денгизи қуришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, балки минтақадаги яшовчи аҳолининг турмуш тарзи (кўчманчи ва ярим кўчманчи) омиллари билан боғлиқлиги исботланган. Сил оқибатида ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, С.Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Фтизиатрия ва пулмонология маркази (17.01.2023-й.) ва Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган 9-сонли ТИЭК фаолиятига тадбиқ қилинган (17.01.2023-й.) (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.01.2023-йил 8н-р/59-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий, шимолий-ғарбий ҳудудларида сил касаллигига қарши кураш чора-тадбирларини ушбу ҳудудлардаги аҳоли ўртасида сил билан касалланиш хавфи юқорилигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш минтақадаги сил касаллиги бўйича эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга, унинг оқибатидаги ногиронлик ва барвақт ўлимнинг олдини олиш ҳисобига сил касаллигига чалинган беморларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатининг ошишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:   силга чалинган беморларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифати ошиши ҳисобига сил оқибатидаги ногиронлик ва барвақт ўлим ҳолатлари олди олинади ҳамда унинг натижасида эса иқтисодий самарадорликка эришилади. Бир нафар ногиронлик ҳолатининг олдини олиш ҳисобига фақатгина ногиронлик нафақаси ҳисобидан йилига 8 млн. 400 минг сўм иқтисод қилинади (ўртача нафақа 700000 минг сўм х 12 ой = 8400000 сўм). Шунингдек, сил оқибатидаги барвақт ўлимнинг олдини олиш ҳисобига ҳам иқтисодий самарадорликка эришилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор  минтақа аҳолисида сил касаллиги ривожланишига мойиллик юқорилиги шу ҳудудда яшовчи аҳоли популяцияларининг яқин ўтмишдаги аждодлари тарқоқ яшаганлиги, сил инфекцияси манбаи билан мулоқот бошқа минтақаларда яшовчи аҳолига нисбатан кечроқ юз берганлиги, силни самарали даволаш тизими жорий қилингунча бўлган даврда табиий танланиш жараёнидан тўлиқ ўтмаганлиги билан боғлиқ эканлиги исботланган. Сил оқибатида ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, С.Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Фтизиатрия ва пулмонология маркази (17.01.2023-й.) ва Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган 9-сонли ТИЭК фаолиятига тадбиқ қилинган (17.01.2023-й.) (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.01.2023-йил 8н-р/59-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Минтақада сил касаллигини барвақт аниқлаш ва уни самарали даволаш, унинг оқибатидаги ногиронликнинг олдини олишга қаратилган ташкилий тадбирларни ҳудуддаги аҳоли ўртасида сил билан касалланиш хавфини инобатга олган ҳолда амалга ошириш сил касаллиги бўйича эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга, силнинг жамоат саломатлигига юкини камайтиришга, касалланиш, ногиронлик ва барвақт ўлимнинг олдини олишга, силга чалинган беморлар сонининг камайиши ҳисобига шу тоифадаги шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатининг ошишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир нафар беморни ўз вақтида аниқлаш ҳисобига йилига камида 13 нафар шахсларга сил касаллиги юқишининг олдини олади. Силга чалинган бир нафар беморни даволаш учун давлат бюджети харажатларидан 2 млн 500 минг сўм маблағ иқтисод қилинади. 13 нафар шахснинг силга чалиниши олди олиниши хисобига 32 млн сўм иқтисод қилинади. Шунингдек, сил оқибатидаги барвақт ўлимнинг олдини олиш ҳисобига ҳам иқтисодий самарадорликка эришилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор сил оқибатидаги ногиронлик экспертизаси ҳолатини баҳолаш мезони сифатида ногиронликнинг ҳар 10000 нафар аҳоли сонига ҳисобланадиган анъанавий интенсив кўрсаткичи ўрнига сил билан касалланиш ва ногирон деб топилган шахслар сонига нисбатни (алоқадорлик кўрсаткичини) қўллаш вазиятни объектив баҳолашга имкон бериши исботланган. Сил оқибатидаги ногиронлик экспертизаси ҳолатини баҳолашнинг янги усули ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспексиясининг 2023-йил 15-майдаги 30-01-09-09/239-сонли хати асосида илмий ишдан олинган натижалар (услубий тавсиянома) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари, Ихтисослашган Фтизиатрия ва Пулмонология тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари раисларига  тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолиятида сил касаллигига чалинган беморларни экспертиза қилиш ҳамда уларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолатини баҳолаш жараёнида қўллаш тавсия этилган. Сил оқибатида ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  С.Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пулмонология маркази (17.01.2023-й.) ва Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган 9-сонли ТИЭК фаолиятига тадбиқ қилинган (17.01.2023-й.) (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.01.2023-йил 8н-р/59-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотда олинган илмий натижаларни қўллаш орқали Қорақалпоғистон Республикаси тўртта ҳудудларидаги касалланиш ва ногиронлик кўрсаткичлар ўртасидаги статистик аҳамиятга эга тафовутлар, минтақанинг жанубий ва шимолий-ғарбий туманларида сил оқибатидаги ногиронлик экспертизасида жиддий муаммолар мавжудлиги аниқланган. Минтақадаги туманлар сил оқибатидаги ногиронлик ҳолати бўйича жадвал тузилиб, улар яшил, сариқ ва қизил ҳудудларга ажратилган.  Бу эса, сил оқибатидаги ногиронлик экспертизасини баҳолашни осонлаштиради, таъсирчан ташкилий чоралар ва қарорлар қабул қилиш воситасида ногиронликка олиб келувчи омилларни бартараф қилиш имкониятини яратади. Аниқланган субъектив омилларни бартараф қилиш сил оқибатида ногирон деб топилган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия қилинган мезонлар орқали сил оқибатидаги ногиронлик ҳолатини объектив баҳолаш орқали субъектив омиллар бартараф қилинади ҳамда минтақадаги ногиронлик кўрсаткичлари камайишига, унинг натижасида эса бир нафар ногиронлик ҳолатининг олдини олиш ҳисобига фақатгина ногиронлик нафақаси ҳисобидан йилига 8 млн. 400 минг сўм иқтисод қилинади (ўртача нафақа 700000 минг сўм х 12 ой = 8400000 сўм) иқтисодий самарадорликка эришилади.  
тўртинчи илмий янгилик: илк бор  ҳудуддаги сил оқибатидаги ногиронлик ҳолатларини олдини олиш учун дорига бардошли сил қўзғатувчилари штаммлари келтириб чиқарган беморларни шифохонада махсус антибактериал даволаш курсини якунланишини кутмасдан жараённинг дастлабки босқичиданоқ нафас олиш бузилишларини барвақт аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш тадбирларини амалга ошириш зарурати исботлаб берилган. Минтақада сил оқибатида ногиронликка олиб борувчи асосий омиллар аниқланган ва уларни реабилитация қилиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг 2023-йил 15-майдаги 30-01-09-09/239-сонли хати асосида илмий ишда олинган натижалар (услубий тавсиянома) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари, Ихтисослашган Фтизиатрия ва Пулмонология тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари раисларига  тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолиятида сил касаллигига чалинган беморларни экспертиза қилиш ҳамда уларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолатини баҳолаш жараёнида қўллаш тавсия этилган. Сил оқибатида ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, С.Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пулмонология маркази (17.01.2023-й.) ва Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган 9-сонли ТИЭК фаолиятига тадбиқ қилинган (17.01.2023-й.) (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.01.2023-йил 8н-р/59-сонли хулосаси).  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: минтақадаги сил оқибатидаги ногиронликка олиб келувчи асосий омиллар силнинг дори воситаларига кўп чидамли ва кенг чидамли шаклларида, асосан, респиратор бузулишлар эканлиги аниқланган. Қорақалпоғистон Республикасидаги сил оқибатидаги ногиронликни камайтириш учун силнинг дорига чидамли штаммлари тарқалишининг олдини олишга, силга чалинган ва ундан даволанаётган беморларда респиратор бузулишларни бартараф қилишга қаратилган реабилитация чора-тадбирларини барвақт бошлаш самарали аралашув эканлиги асослаб берилган. Бу тадбирларни амалга ошириш орқали сил оқибатидаги ногиронлик кўрсаткичларининг камайишига, беморлар ва ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифати яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия қилинган  реабилитация тадбирларини амалга ошириш сил оқибатидаги ногиронлик ҳолатлари сонининг камайишига, шунинг ҳисобига давлат бюджетидан ногиронлик нафақасини тўлаш билан боғлиқ харажатлар иқтисод қилинишига олиб келади, унинг натижасида эса ўртача битта сил оқибатидаги ногиронлик ҳолатининг олдини олиш ҳисобига бир йилга 8,4 млн. сўм маблағ иқтисодий самарадорликка эришилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish