Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиев Саидазиз Саидмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қрим-Конго геморрагик иситмасининг клиник жиҳатлари ва Ўзбекистонда ўтказиладиган даво усулларининг самарадорлигини баҳолаш», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib638.
Илмий раҳбар: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Муборахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Фархад Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қрим-Конго геморрагик иситмасининг хавф омилларини, ўлимни башоратловчи предикторларни аниқлаш ва турли хил даволаш усулларини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қрим-Конго геморрагик иситмасининг оғир шакли ва юқори ўлим кўрсаткичи интоксикация ва геморрагик синдромлар фонида бемор онгининг эрта бузилиши билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор Қрим-Конго геморрагик иситмасида ўлимни башоратловчи эрта клиник-лаборатор предикторлар (геморрагик белгилар, гепатоцитларнинг цитолизи, қон ивиш тизимини бузилиши эканлиги) аниқланган;
илк бор Қрим-Конго геморрагик иситмаси вируси билан зарарланган ҳайвонларда вирусга қарши даво ва реконвалесцент плазманинг таъсири  тажрибада исботланган;
илк бор Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморларда турли хил даволаш усулларининг ўлим хавфини камайтиришга таъсири йўқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги Эксперт кенгашнинг 2024 йил 18 мартдаги 1н-з/38-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: Қрим-Конго геморрагик иситмаси клиник белгиларининг намоён бўлишида геморрагик синдром ривожланиши узвий боғлиқлиги, оғир кечувчи шаклининг устунлиги ва юқори ўлим кўрсаткичи аниқланган, ҳамда касаллик динамикасида онгнинг кескин ёмонлашиши билан намоён бўлувчи онг бузилишининг касаллик оғирлиги ва беморлар ўлими билан боғлиқлиги асосланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: Қрим-Конго геморрагик иситмасининг клиник кўриниши геморрагик синдромнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, касалликнинг оғир шакли (50%) ва ўртача оғир шакли (33,7%) аниқланди. Касалликнинг геморрагик синдром билан кечиши 80,2% ва геморрагик синдромсиз кечиши 19,7% ҳолатларда кузатилди. Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланганларда ўлим даражаси 23,5% ни ташкил этди. Касаллик геморрагик ва геморрагик синдромсиз намоён бўлиши билан кечишини ташхис қўйишда инобатга олиш Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморларни эрта аниқлаш, касаллик асоратлари ва ўлимнинг олдини олишга имкон беради. Ўлим билан якунланган беморларнинг 26,3% да касалхонага қабул қилиш пайтида онг бузилганлиги аниқланган, қолган 73,7% беморларда онг динамикада тобора ёмонлашган ва касалликнинг 3-куни сопороз онг кузатилган. Онг бузилиши касалликнинг оғир кечиши ва беморларнинг ўлим даражаси билан боғлиқлиги аниқланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қрим-Конго геморрагик иситмасининг клиник жиҳатларини ўрганишга қаратилган тадқиқот натижалари, беморлар шифохонага қабул қилинганда онгни Глазго шкаласи ёрдамида аниқлаш бўйича тавсиялар Бухоро ва Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохоналарига жорий қилинган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни эрта ташхислаш, даволаш тактикасини такомиллаштириш касаллик асоратларини камайтириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга имкон яратади. Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморлар шифохонага ётқизилганда онгни Глазго шкаласи ёрдамида аниқлаш касалликнинг ўгир кечиши ва ўлимни олдини олиш имконини беради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қрим-Конго геморрагик иситмасининг оғир шакли билан касалланган 1 нафар беморни даволаш учун 5000000 сўм сарфланади, лекин касалликни эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш 3502000 сўмни тежаш имконини беради. Аммо онгни Глазго шкаласи ёрдамида аниқлашга мутлақо сарф-харажатлар керак эмас. Ушбу Глазго шкаласининг қўлланилиши касалликнинг ўгир шакллари ривожланишини эрта аниқлаш ва ўлим олдини олиш имконини беради; хулоса: Қрим-Конго геморрагик иситмасининг клиник кўриниши геморрагик синдромнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Касаллик кечиш динамикасида онгнинг кескин ёмонлашиши билан намоён бўлувчи онг бузилиши касаллик оғирлиги ва беморлар ўлими билан боғлиқ. «Ўлимга олиб келадиган омиллар асосида Қрим-Конго геморрагик иситмасининг кечиш оғирлигини башорат қилиш» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 8н-р/1131-сон хулосаси);
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: касаллик клиник кўринишлари бошланишининг 2-3-кунида геморрагик белгиларнинг ривожланиши, гемоглобин, тромбоцитлар даражасининг пасайиши, АЛТ, АСТ, умумий билирубин, креатинин миқдорининг ошиши, шунингдек, Сухарев бўйича қон ивиш вақтининг узайиши, экхимоз, энантема, петехиялар, гемоконъюнктивит, милклар қонаши ва инъекция жойларидан қон кетишининг мавжудлиги ҳамда «жгут» симптоми пайдо бўлиши ўлимни башоратловчи белгилар эканлиги ва тарқалган томир иши қон ивиши синдроми, жигар етишмовчилиги, полиорган етишмовчилигида марказий асаб тизими ишидаги бузилиш белгиларининг устунлиги исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: касаллик клиник кўринишлари бошланишининг 2-3-кунида геморрагик кўринишларнинг ривожланиши, қонда гемоглобин даражасининг кунига 1,14 мартага, тромбоцитлар миқдорининг 1,24 мартага камайиши, АЛТ даражасининг 1,68 мартага ошиши, АСТ 150 бирлик/л гача ва ундан юқори, умумий билирубин ҳар куни 121% га, креатинин кунига 1,35 марта, шунингдек, Сухарев бўйича қон ивиш вақтининг кунига 1,23 марта узайиши Қрим-Конго геморрагик иситмасининг ўлимни башоратловчи белгилари бўлди ва ўлим даражасининг ишончли  ошишига олиб келди. Экхимозлар (p<0,01), энантемалар (p<0,05), петехиялар (p<0,01), гемоконъюнктивит (p<0,05), милклардан қон кетиш (p<0,05) ва инъекция жойларидан қон кетишнинг (p<0,01) мавжудлиги ўлим юзага келиш хавфи билан боғлиқ бўлган муҳим башорат кўрсаткичлардир. Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморларда «жгут» симптомининг пайдо бўлиши ўлим хавфини 78% гача оширди ва касалликнинг 4-кунида ҳаётни сақлаб қолишни 48% гача пасайишига олиб келди. Тарқалган томир ичи қон ивиши синдроми, жигар етишмовчилиги, полиорган етишмовчилигида марказий асаб тизими ишидаги бузилиш белгилари устунлик қилди; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: гемоглобин, тромбоцитлар даражаси, АЛЬТ, АСТ, умумий билирубин, креатинин миқдори, шунингдек, Сухарев бўйича қон ивиш вақтини аниқлаш, экхимоз, энантема, петехиялар, гемоконъюнктивит, милклар қонаши ва инъекция жойларидан қон кетиши ҳамда «жгут» симптоми каби ўлимни башоратловчи белгиларни аниқлаш бўйича тавсиялар Бухоро ва Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохоналарига жорий қилинган; илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касаллик клиник кўринишлари бошланишининг 2-3-кунида геморрагик кўринишларнинг ривожланиши, гемоглобин, тромбоцитлар даражасининг пасайиши, АЛТ, АСТ, умумий билирубин, креатинин миқдорининг ошиши, шунингдек, Сухарев бўйича қон ивиш вақтининг узайиши, экхимоз, энантема, петехиялар, гемоконъюнктивит, милклар қонаши ва инъекция жойларидан қон кетиши ҳамда «жгут» симптоми кабиларни аниқлаш ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини беради; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касаллик ўгир шаклларини даволашда комплекс текширув ва даво билан бирга иммун зардобини 1 нафар беморда қўллаш 3502000 сўмни тежаш имконини беради; хулоса: Қрим-Конго геморрагик иситмаси клиник белгилари бошланишининг 2-3-кунида геморрагик белгиларнинг ривожланиши, гемоглобин, тромбоцитлар даражасининг пасайиши, АЛТ, АСТ, умумий билирубин, креатинин миқдорининг ошиши, шунингдек, Сухарев бўйича қон ивиш вақтининг узайиши, экхимоз, энантема, петехиялар, гемоконъюнктивит, милклар қонаши ва инъекция жойларидан қон кетиши ҳамда «жгут» симптоми кабилар ўлимни башоратловчи белгилар ҳисобланади. «Ўлимга олиб келадиган омиллар асосида Қрим-Конго геморрагик иситмасининг кечиш оғирлигини башорат қилиш» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 8н-р/1131-сон хулосаси);
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: янги туғилган оқ сичқонларда рибавирин ва муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардобининг даво самараси тажриба усулида тасдиқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: Қрим-Конго геморрагик иситмаси вируси билан зарарланган янги туғилган сичқонларни рибавирин ва муқаддам касалланиб тузалган беморларни қон зардоби тиббий воситалари билан даволаш самарадорлиги in vivo тажриба усулида исботланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: клиник олди тадқиқотлар Қрим-Конго геморрагик иситмаси вируси билан зарарланган янги туғилган оқ сичқонлар рибавирин билан даволанганда самарадорлик 97,2% ва муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардоби билан даволанганда эса 68,5% ни ташкил этди. Клиник олди тадқиқотлар натижасида олинган маълумотлар рибавирин ва муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардобини Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморларни даволашда қўллашга асос бўлиб хизмат қилди ва олинган натижалар Бухоро ва Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохоналарига жорий қилинган; илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вирусга қарши дориларни аниқлаш бўйича клиник олди изланишларни олиб бориш Қрим-Конго геморрагик иситмаси патогенезини чуқурроқ тушуниш учун зарур, бу эса ўз навбатида етарлича юқори даволаш ва профилактик салоҳиятга эга бўлган янги вирусга қарши дори воситаларни яратишга ёрдам беради; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги туғилган оқ сичқонларда рибавирин ва муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардобининг даво самараси тажриба усулида тасдиқланган. Клиник олди изланишлар натижалари Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморларни даволашга асос бўлган. Касаллик ўгир шаклларини даволашда комплекс текширув ва даво билан бирга муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардобини 1 нафар беморда қўллаш 3502000 сўмни тежаш имконини беради; хулоса: Қрим-Конго геморрагик иситмаси вируси билан зарарланган янги туғилган сичқонларни рибавирин ва муқаддам касалланиб тузалган беморларни қон зардоби билан даволаш самарадорлиги исботланди ва Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморларни даволашга асос бўлди. «Ўлимга олиб келадиган омиллар асосида Қрим-Конго геморрагик иситмасининг кечиш оғирлигини башорат қилиш» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 8н-р/1131-сон хулосаси).
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигидан ўлим юзага келиш хавфида турли хил даволаш усулларининг самарадорлиги йўқлиги аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: турли хил даволаш усулларининг Қрим-Конго геморрагик иситмаси оқибатларига таъсир этмаслиги аниқланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган беморларда рибавирин ва муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардобининг қўлланилиши бўйича тавсиялар Бухоро ва Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохоналарига жорий қилинган; илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қрим-Конго геморрагик иситмасининг этиотропик давоси ҳали ҳам баҳслидир. Рибавирин ва муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардобини ушбу касалликни даволашда қўллаш мақсадга мувофиқдир ва уларнинг самарадорлиги касалликнинг оғирлигига ҳамда бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қрим-Конго геморрагик иситмасининг оғир шаклларини даволашда комплекс текширув ва даво билан бирга муқаддам касалланиб тузалган беморлар қон зардобини 1 нафар беморда қўллаш 3502000 сўмни тежаш имконини беради; хулоса:Турли хил даволаш усулларининг Қрим-Конго геморрагик иситмасидан ўлим юзага келиш хавфига таъсир этмаслиги аниқланди. «Ўлимга олиб келадиган омиллар асосида Қрим-Конго геморрагик иситмасининг кечиш оғирлигини башорат қилиш» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 8н-р/1131-сон хулосаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish