Sayt test rejimida ishlamoqda

Зҳенг Ҳуиннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички Монголияда (Хитой халқ республикаси) аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этиш масалалари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Gr285.
Илмий раҳбар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Гр.01.06.
Расмий оппонентлар: Ибрагимоб Лутфулло Зиядуллаевич, география фанлари доктори(DSc), доцент, Схай Лана Александровна, иқтисод фанлари номзоди, досент.  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ички Монголиядаги аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъсири очиб берилиши асосида, боғланишнинг мувофиқлаштирувчи тортишиш даражаси, асосий тўсиқ бўлаётган омиллари аниқланди ва боғланишни оптималлаштириш ечимига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиётга оид назарий ва амалий тадқиқот асосларини аниқлаштириш орқали аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги интерктив боғланиш бўйича тадқиқот усуллари такомиллаштирилган;
Ички Монголия аҳолиси таркибини баҳолаш индекси тизимида (шаҳар-қишлоқ аҳолиси таркиби, ижтимоий таркиб, бандлик таркиби, маданий таркиб) макон ва замондаги эволюция жараёнлари, механизмлари мувофиқлаштирилган ҳолда ривожланишига таъсир қилувчи индекс даражаси ишлаб чиқилган;
макро тизим назарияси истиқболига асосланиб, Ички Монголия аҳолиси таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги интерактив боғланиш муносабатларининг миқдорий таҳлил модели илмий жиҳатдан яратилган ва макро даражада иқтисодий ўсиш бўйича аҳоли таркибининг роли асосланган;
аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиётни мувофиқлаштирилган ривожланиш назарияси тизимини тадқиқ этиш натижасида шаҳар ва қишлоқ аҳолиси даромадлари тафовутини қисқартириш, минтақавий барқарор ривожланишни оптимал тартибга солиш йўллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ички Монголияда аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Ички Монголиянинг аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиётга оид назарий ва амалий тадқиқот асосларини аниқлаштириш орқали аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги интерактив боғланиш бўйича тадқиқот усулларини такомиллаштириш методикаси “ОТ-Ф1-101-сонли "Глобаллашув шароитида минтақалар иқтисодиёти рақобатбардошлиги ўсишига методологик ёндашувлар" мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлигининг 2023-йил 12-декабрдаги 01-10-11-9026-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиётни мувофиқлаштирилган ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, минтақавий барқарор ривожланиш назариясини, минтақавий режалаштириш схемаларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш имконини берган;
Ички Монголия аҳолиси таркибининг макон ва замондаги эволюция жараёнлари, механизмларининг мувофиқлаштирилган ҳолда ривожланишига таъсир қилишини ишлаб чиқилган баҳолаш индекс тизими ва даражаси аҳолининг тузилиши ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги боғлиқлик механизмларини моделлаштириш ва тартибга солишда жорий қилинган (Хитой Халқ Республикаси, Шинжон педагогика университети, География фанлари ва туризм мактаби, 2023-йил 05-декабрдаги 20231205-001-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тадқиқот модели аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги боғлиқликка тўсиқ бўлувчи омилларга тегишли қарши чораларни таклиф қилиш имконини берган.
макро тизим назарияси истиқболига асосланиб Ички Монголия аҳолиси таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги интерактив боғланиш муносабатларининг яратилган миқдорий таҳлил модели тизимли боғланиш назарияси нуқтайи назаридан, аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиётнинг назарий тадқиқот базасидан фойдаланган ҳолда, Ички Монголияда аҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиётнинг мувофиқлаштирилган ривожланишини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси, Жининг Нормал университети, География фанлари ва режалаштириш мактаби, 2023-йил 04-декабрдаги 20231204-001-сон маълумотномаси). Натижада, Ички Монголия  минтақавий иқтисодиётини юқори сифатли ривожлантириш, минтақавий барқарор ривожланиш ва аҳоли таркибини оптималлаштириш бўйича минтақавий сиёсат схемаларини  яратиш имконини берган;
Ички Монголия  аҳолиси таркибини баҳолаш индекси тизимида (шаҳар-қишлоқ аҳолиси таркиби, ижтимоий таркиб, бандлик таркиби, маданий таркиб) макон ва замондаги эволюция жараёнлари, механизмлари, мувофиқлаштирилган ҳолда ривожланишига таъсир қилувчи индекс даражаси ишлаб чиқилганлиги ва шу асосида яратилганаҳоли таркиби ва минтақавий иқтисодиёт ўртасидаги мувофиқлаштириш даражасининг даврий ҳудудий ўзгариш карта схемаси Ички Монголия  табиий фанлар жамғармаси, Ички Монголия  таълим фанлари режаси, Ички Монголия  Ижтимоий фанлар академияси ва Жининг Нормал Университетини ўз ичига олган жами 5 та илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси, Шинжон педагогика университети, География фанлари ва туризм мактаби, 2023-йил 05-декабрдаги 20231205-001-сон маълумотномаси) Натижада, аҳоли таркибини иқтисодий нуқтайи-назаридан муҳим ҳисобланган турларини ажратиш, баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish