Sayt test rejimida ishlamoqda

Зҳао Ёнгфеннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички Монголия (Хитой халқ республикаси) Хуанхе дарёси ҳавзасида янги турдаги урбанизация жараёни ва атроф-муҳит ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этиш масалалари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Gr284.
Илмий раҳбар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори(ДСc), доцент, Ходжаева Гуля Аширбаевна, география фанлари номзоди, досент.  
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ички Монголиянинг Хуанхе дарёси ҳавзаси шаҳар агломерацияларида урбанизация ва атроф муҳит ўртасидаги боғлиқликка таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида урбанизация ва атроф муҳитнинг мувофиқлаштирилган ривожланиш модели ва стратегиясининг ечимига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ички Монголиядаги (Хитой) Хуанхе дарё ҳавзасидаги урбанизация ва атроф-муҳит ўртасидаги интерактив боғланишнинг (миқдорий таҳлил усуллари ва интеграл индекс моделлари) тадқиқот усули такомиллаштирилган;
тизим назарияси нуқтаи-назаридан урбанизация ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро таʻсир ва боғланишнинг миқдорий аналитик модели яратилган ҳамда урбанизация жараёнига атроф муҳит таъсири реакцияси макроскопик маштабда илмий жиҳатдан асосланган;
урбанизация ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро таʻсирнинг макон ва замондаги динамик ўзгаришларидаги қонуниятлари ва механизмлари ишлаб чиқилган ҳамда мувофиқлаштирилган ривожланишга таʻсир қилувчи асосий (тўсиқ даражаси модели, мезон қатлами ва индекс қатлами) тўсиқ омиллари аниқланган;
АрcГИС дастури асосида Ички Монголиядаги Хуанхе дарё ҳавзасида янги турдаги урбанизация жараёни ва атроф-муҳит ўртасидаги мувофиқлаштириш даражасининг ҳудудий ўзгаришлар картаси ҳамда боғланиш индексининг ҳудудий ажратилиш карталари яратилган;
атроф-муҳит ва ресурс салоҳиятига мутаносиб келадиган ҳудудий иқтисодий ўсиш модели ҳамда урбанизация жараёни учун оптималлаштириш ёʻли ва мувофиқлаштирилган ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ички Мўғулистоннинг Сариқ дарёси ҳавзасида янги турдаги урбанизация ва экологик муҳит ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Ички Монголиядаги Хуанхе дарё ҳавзасидаги урбанизация ва атроф-муҳит ўртасидаги интерактив боғланишнинг тадқиқ этишнинг такомиллаштирилган усули урбанизация жараёнининг атроф муҳитга таъсирини баҳолашда Жининг Нормал университети амалиётига жорий этилган (Хитой Халқ Республикаси, Жининг Нормал университети, География фанлари ва режалаштириш мактаби, 2023-йил 04-декабрдаги 20231204-002-сон маълумотномаси). Натижада, урбанизация жараёнининг экологик ҳолатга таъсирини баҳолаш аниқлигини ошириш имконини берган;
тизимларни бирлаштириш назарияси нуқтаи-назаридан яратилган урбанизация ва экологик муҳитнинг назарий тадқиқот асосларидан, Хитой Ички Мўғулистон Сариқ дарё ҳавзасининг шаҳар агломерациясида янги турдаги урбанизация ва экологик муҳитни мувофиқлаштирилган ҳолда ривожланиши, макон ва замондаги ўзаро та'сирнинг эволюция жараёнлари, қонуниятлари ва қонунлари, экологик муҳитини биргаликда ривожлантириш моделларидан фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси, Жининг Нормал университети, География фанлари ва режалаштириш мактаби, 2023-йил 04-декабрдаги 20231204-002-сон маълумотномаси). Натижада, Ички Мўғулистонда янги турдаги урбанизация жараёнларини режалаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва зарурий чора-тадбирларни амалга оширич имкониятини берган;
урбанизация ва экологик муҳит ўртасидаги ўзаро таʻсирнинг макон ва замондаги динамик ўзгаришларидаги қонуниятлари ва механизмлари ишлаб чиқилганлиги ҳамда мувофиқлаштирилган ривожланишга таʻсир қилувчи асосий (тўсиқ даражаси модели мезон қатлами ва индекс қатлами) тўсиқ омиллари аниқланганлиги Ички Мўғулистоннинг Сариқ дарёси ҳавзасида янги турдаги урбанизация ва экологик муҳит ўртасидаги макон ва замондаги ўзгариш жараёнлари, улар ўртасидаги ўзаро таʻсирининг қонуниятларини асослашда фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси, Шинжон педагогика университети, География фанлари ва туризм мактаби, 2023-йил 05-декабрдаги 20231205-002-сон маълумотномаси). Натижада, экологик жиҳатдан заиф минтақаларда инсон ва эр муносабатларини назарий ўрганиш ва амалий жиҳатдан урбанизациянинг янги турини ва шаҳар агломерацияларининг экологик муҳитини биргаликда ривожлантириш моделлари ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш умкониятини берган;
атроф-муҳит ва ресурс салоҳиятига мутаносиб келадиган минтақавий иқтисодий ўсиш модели, шунингдек, юқори сифатли урбанизация жараёни учун оптималлаштириш ёʻли ва мувофиқлаштирилган ривожланиш стратегияси, АрcГИС дастури асосида Ички Мўғулистондаги Сариқ дарё ҳавзасида янги турдаги урбанизация жараёни ва экологик муҳит ўртасидаги мувофиқлаштириш даражасининг ҳудудий ўзгаришлар картаси ҳамда боғланиш индексининг ҳудудий ажратилиш карталари яратилганлиги минтақавий сиёсатда янги турдаги урбанизация жараёнлари, шаҳар агломерацияси ва экологик муҳитни ўзаро боглиқ ҳолда ривожлантириш моделларини асослашда фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси, Шинжон педагогика университети, География фанлари ва туризм мактаби, 2023-йил 05-декабрдаги 20231205-002-сон маълумотномаси). Натижада, Ички Мўғулистон Сариқ Дарё ҳавзасида янги турдаги урбанизация жараёни ва экологик муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқлик муносабатлари моделларини, ривожланишда истиқбол стратегик режаларини такобиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish