Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаров Сардорбек Худайқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Cирт фаол органик моддалар асосида пахта толаси хоссаларини яхшиловчи эмульсиялар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Oрганик мoддалар ва улар асocидаги матeриаллар тeхнoлoгияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2057.
Илмий раҳбар: Айходжаев Бобир Ботирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология  институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Хасан Соипназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик сирт фаол моддалар асосида пахта толасининг мустаҳкамлигини оширувчи эмульсиялар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сирт фаол органик моддалар асосида пахта толасини бирламчи қайта ишлаш шароитида толанинг намлиги ва мустаҳкамлигини оширадиган эмульсиялар олинган;
сирт фаол органик моддалар: ОП-10, полиэтиленгликол, поливинил спирт, поливинилпирролидон, карбоксиметилцеллюлозанинг натрийли тузи асосида сувли эмульсиялар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
таркибида 1,5% полиэтиленгликол, 0,5% ОП-10 ва 5% глицерин бўлган сувли эмульсия ёрдамида ишлов берилган пахта толаси мустаҳкамлиги O‘z DSt 604:2016 талабларига мос келиши аниқланган;
органик сирт фаол моддалар асосида пахта толасининг мустаҳкамлигини оширувчи эмульсиялар олиш ва қўллаш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда техник-иқтисодий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пахта толасини қайта ишлашда ишлов бериш рецептураси ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сирт фаол органик моддалар, кўп атомли спиртлар ва сувда эрувчан полимерлар асосида эмульсиялар олиш технологияси «Silver Fiber Agro Kooperasiyasi» корхонаси ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 29 мартдаги 02/22-159-сон маълумотномаси). Натижада 1,5 % полиэтиленгликол, 0,5 % ОП-10 ва 5% глицериндан иборат сувли эмульсия ёрдамида ишлов берилиш билан пахта толаси мустаҳкамлигини ошириш имконини берган;
сирт фаол органик моддалар асосида олинган сувли эмульсияларни қўллаш технологияси «Silver Fiber Agro Kooperasiyasi» корхонасида пахта толасини бирламчи қайта ишлашда қўлланилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 29 мартдаги 02/22-159-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада мавжуд пахта толасини қайта ишлаш технологик тизимини ўзгартирмасдан пахта толаси сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish