Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Отажон Махаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2465.
Илмий раҳбар: Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат бюджетидан молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити бўйича назорат хавф таҳлилини амалга оширишда хавф даражасининг қиймати 2 ва ундан юқори бўлганда, аудит объектига «юқори» хавф даражаси, 1,5 ва 2 оралиғида бўлса (1,5 ҳам киради), «ўрта» хавф даражаси, 1 ва 1,5 оралиғида бўлса, «паст» хавф даражасини белгилаш таклиф этилган;
бюджетдан молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитининг кенгайтирилган дастури ва режасининг намунавий шакли таклиф қилинган;
бюджетдан молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити жараёнида “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда дастлаб шакллантирилган ҳамда тегишли тартибда экспертизадан ўтказилган қурилиш сметалари маълумотларини таққослаш ва таҳлил қилиш юзасидан аудит амалларини ўтказиш таклиф этилган;
бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити натижаларини умумлаштирувчи аудиторлик ҳисоботининг намунавий шакли таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат бюджетидан молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити бўйича назорат хавф таҳлилини амалга оширишда хавф даражасининг қиймати 2 ва ундан юқори бўлганда, аудит об'ектига «юқори» хавф даражаси, 1,5 ва 2 оралиғида бўлса
(1,5 ҳам киради), «ўрта» хавф даражаси, 1 ва 1,5 оралиғида бўлса, «паст» хавф даражасини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати инспесиясининг 2023 йил 18 октябрдаги 14-05-199-сонли маълумотномаси билан амалиётга жорий этилди. Натижада, давлат молиявий назорати тизимида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш харажатларининг молиявий аудитини ўтказишда хавф даражасини «юқори», «ўрта» ва «паст» даражаларга гурухлаш ҳамда уларни баҳолаш натижасида аудит ўтказишда асосий мақсадга эришиш учун чекланган вақтдан самарали фойдаланиб, натижадорликни оширишга хизмат қилди;
бюджетдан молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитининг илк маротаба кенгайтирилган дастури ва режасининг намунавий шакли юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати инспесиясининг 2023 йил 18 октябрдаги 14-05-199-сонли маълумотномаси билан амалиётга жорий этилди. Бу орқали, Давлат молиявий назорати инспесиясида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудитининг тайёргарлик босқичида ходимларга аудит об'ектларида ишни тизимли ташкил этиш, аудитни кенг қамровда, тўлиқ ва сифатли ташкиллаштиришга хизмат қилди;
бюджетдан молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити жараёнида “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда қурилиш-таъмирлаш учун дастлабки ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда экспертизадан ўтказилган қурилиш сметалари маълумотларини таққослаш ва таҳлил қилиш юзасидан аудит амалларини ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати инспесиясининг 2023 йил 18 октябрдаги 14-05-199-сонли маълумотномаси асосида амалиётга жорий этилди. Бу орқали, аудит ўтказиш жараёнида “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда қурилиш-таъмирлаш учун ишлаб чиқилган дастлабки (асли) қурилиш сметаси маълумотларини буюртмачи ёки пудратчи тақдим этган қурилиш смета маълумотлари билан таққослаш орқали умумий смета нархи ўзгармаган ҳолда иш ҳажмларида тафовутлар аниқланган ҳамда бюджет маблағларини ноўрин сарфланишининг олди олинишига хизмат қилган;
бюджет ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари аудити натижаларини умумлаштирувчи аудиторлик ҳисоботининг намунавий шакли таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати инспесиясининг 2023 йил 18 октябрдаги 14-05-199-сонли маълумотномаси билан амалиётга жорий этилди. Натижада, аудиторлар томонидан ўтказилган аудит натижаларини тизимлаштириш, ҳисоботларни шакллантириш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тизимли хато ва камчиликларни келажакда бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга хизмат қилиб, бюджет тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлашга замин яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish