Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Элдар Эрмаматовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда замонавий демократик тараққиёт асосларини ривожлантириш”, 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ss356
Илмий раҳбар: Омонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори, профессор в.б
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кучкаров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор. Авазов Комил Холлиевич, Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистοнда замοнавий ва самарали демοкратия асοсларини шакллантириш ва ривοжлантириш масалаларининг бугунги кундаги етакчи тенденцияларининг хусусиятларини οчиб бериш, янгича иннοвациοн демοкратик тараққийοтнинг кοнцептуал ва институциοнал заминлари тўғрисидаги илмий хулοсалар ва тавсияларни асοслашдан ибοрат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамияти ва демократик давлатни барпо этишда халқчил самарали бошқарувга эришиш кадрлар компетентлигини ошириш, жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, ижтимоий-сиёсий бирдамлик (адолат, ҳурмат ва ўзаро ёрдамга асосланган онгли хатти-харакатлар)ни таъминлаш миллий тараққиётнинг устувор ёʻналишлари эканлиги консептуал асосланган;
давлат ва жамиятнинг демократик ривожланишида фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги позитив фаоллиги - сиёсий иштирок, сиёсий лаёқат, давлат сиёсатига хайрихоҳлик, демократик ислоҳотлар ва ўзгаришларга бўлган интилишнинг етакчи хусусиятлари орқали қарор топиши жамият барқарорлигини таъминлашнинг тизимли элементлари сифатида далилланган;
Ўзбекистон тараққиётининг стратегик ривожланиш мақсадларига мувофиқ бошқарув фаолиятини «инсон-жамият-давлат» тамойили асосида ёʻлга қўйишнинг устувор сиёсий механизмлари аҳолида ижтимоий-сиёсий фаоллик, ватанпарварлик, ислоҳотлардан манфаатдорлик ва жавобгарлик туйғусини интенсив ва комплекс шакллантириш ижтимоий  давлат негизига хизмат қилиши очиб берилган;
глобаллашув шароитида юзага келаётган мураккаб, ўзгарувчан сиёсий жараёнларда халқ билан мулоқотни янада кенгайтиришнинг самарали механизмлари - аҳоли муаммоларини аниқлаш, жамиятда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий соҳаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг устувор вазифаларини миллий манфаатларимизга мос такомиллаштириб бориш давлат суверенитети, миллий хавфсизлик, таҳдидбардош жамиятнинг кафолати бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда замонавий демократик тараққиёт асосларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
диссертацияда илгари сурилган демократия ва демократлашув борасидаги жаҳон тараққиётининг энг замонавий тажрибалари, ҳозирги даврда давлат сиёсатининг самарадор етакчи демократик механизмлари, хусусан Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари фаолиятини демократик ривожланиши инсон манфаатларидан келиб чиқиб такомиллаштириб бориш ҳамда ушбу йўналишда натижадорликни таъминлашга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Юқори палатаси Сенат фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалри қўмитасининг 2023 йил 7 апрелдаги № 02-сонли далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Юқори палатаси фаолиятида фойдаланилган, сиёсий партиялар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятида қонун ҳамда инсон манфаати устуворлигини барча фуқаролар онгига сингдириш юзасидан амалий дастурлар ишлаб чиқиш режасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли фармонига биноан, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 5 ва 6 – устувор йўналишларининг “Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш”га қаратилган мақсадини, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепсияси доирасида миллий ва ҳалқаро ҳамкорликни янада уйғунлаштиришга қаратилган ислоҳотлар сиёсатини мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш мақсадида диссертация материалларидаги илмий хулосалардан ОАВ кўрсатувларида ўз тарғибот чиқишлари орқали Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказган тарғибот ва ташвиқот фаолиятларида фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 12 апрелдаги № 02/341-сонли далолатномаси). Натижада, мазкур тадқиқот натижаларини тарихий-маънавийлигини тадқиқ этиш борасида юртимизда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини илмий-назарий, услубий томондан бойитишга кўмак бериши Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ўтказишга ҳамда тарғибот жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
“миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтариш”. Айни шу тамойил, яъни бугунги ва эртанги келажагимизни интеллектуал ёшлар, ақл салоҳиятли кадрлар орқали мамлакатни ривожлантириш мақсадлари эканлигига оид хулосалар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўлимида келтирилган вазифаларга мос келади (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик  партияси Марказий Кенгашининг 2023 йил 15 майдаги № 02/02-27-сонли далолатномаси). Натижада, мазкур тадқиқот иши натижаларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида партия тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
мамлакатимизда сиёсий ўзгаришлар жараёнининг янги босқичда эканлигига доир маълумотларнинг илмий асосда ёритиб бериш, давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш ва миллатлараро бирдамликни таъминлаш ғоялари мазмунини хуқуқий норматив хужжатлар асосида юртимизда демократик жараёнларни янги босқичида “инсон манфаатига” қаратилган сиёсий ўзгаришлар асносида демократик ўзгаришларни динамик (ўзгарувчан) хусусиятлари очиб берувчи жараёнларга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали Давлат муассасасининг 2023 йилга мўлжалланган айрим кўрсатувлари ссенарийлари ёзишда диссертация материалларидан фойдаланилди (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023 йил 20 июлдаги 02-16-1109-сонли Маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон!”, “Кўнгил ободлиги” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда диссертация илмий-назарий хулосаларидан кенг фойдаланилиб, кўрсатувни мазмунини бойитишга қаратилган вазифалар ижросини амалга оширишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish