Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Ислом Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Йўл ҳаракатига доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишни такомиллаштириш”, 12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси.  Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолиятиихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu.1391.
Илмий раҳбар: Тургунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32.30.12.2020.Y.74.03.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Рахимов Камолиддин Мухамаджонович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади йўл ҳаракатига доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишни такомиллаштиришга доир таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги ЎРҚ-900-сон Қонуни талаблари асосида йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикаси бўйича чоралар кўриш ваколатлар юклатилиши зарурлиги асослантирилган;
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи берилган тадбиркорлик субектларининг ҳисобини юритиш  Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати зиммасига юклаш зарурати асослантирилган;
йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг профилактикасини ташкил этиш учун техник кўрикдан ўтишда хайдовчи томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари, шунингдек йўл қўйилган қоидабузарликлар тўғрисидаги статистик ма'лумотлардан фойдаланиш зарурияти асослантирилган;
транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан белгиланган муддатдан кечиктирмай ўтказилиши шартлигини маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда белгилаш зарурлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари сифатида йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикаси бўйича чоралар кўриши, аҳоли ўртасида Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши бўйича тарғиботни амалга оширишини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги ЎРҚ-900-сон Қонунининг 8-моддаси биринчи қисми ўн биринчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг |ўзини- ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024-йил 29-майдаги 04/1010-31-сон далолатномаси). Ушбу таклиф йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари аниқ белгиланишига хизмат қилган;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериши сабабларининг олдини олишга ва уларнинг оқибатларини юмшатишга қаратилган фаолият эканлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги ЎРҚ-900-сон Қонунининг 5-бобининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” деб номланган 34-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг |ўзини- ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024-йил 29-майдаги 04/1010-31-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг муҳим элементларидан бир ҳуқуқий тартибга солинишига ва натижада мазкур ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси фаолияти ривожлантирилишига хизмат қилган;
транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шартлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 9 мартдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 125-сон Қарорига 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг 2-боби 12-банди 2-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 29-майдаги 04/1010-31-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг муҳим элементларидан бир ҳуқуқий тартибга солинишига ва натижада мазкур ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси фаолияти ривожлантирилишига хизмат қилган;
ЙҲХХ тақдим этилган ҳужжатлар асосида тадбиркорлик субъектини жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳисобини юритиш реестрига киритиб, Ички ишлар вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади деган таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 9 мартдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 125-сон Қарорига 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг 2-боби 21-банди 2-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 29-майдаги 04/1010-31-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish