Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошов Бойсори Абдихолиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фотоелектрик батареяларнинг самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш ва фотоиссиқлик қурилмасини тайёрлашга татбиқ қилиш”, 05.05.06 – Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2040.
Илмий раҳбар: Абдиев Умирбек Бегматович, техника фанлари номзоди. доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Алиев Райимжон Усмонович, техника фанлари доктори, профессор; Мамадалиева Лолахон Камилжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти   
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фотоелектрик батареяларни совутиш ва чангдан ҳимоя қилиш асосида самарадорлигини оширувчи рефлекторли фотоиссиқлик қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора, фотоелектрик батареяни совутишда катта юзали контакт орқали иссиқлик алмашувини ҳосил қилиш имконини берувчи параллел каналли поликарбонат иссиқлик коллекторидан фойдаланиш усули таклиф этилди;
илк бора, бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик энергиясини олиш имконини берувчи рефлекторли ва рефлекторсиз совутиш тизими билан бирлаштирилган фотоиссиқлик батареяси ишлаб чиқилган;
фотоелектрик батарея сирт ҳарорати, сув сарфи ва қуёш нурланиш оқимига боғлиқ ҳолда поликарбонат иссиқлик коллекторига эга бўлган рефлекторсиз ва рефлекторли ҳоллари учун фотоиссиқлик батареясининг иссиқлик-техникавий характеристикаларининг аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
илк бора, фотоелектрик батареянинг юзасини чанг билан ифлосланиш даражасини ўрнатилган бурчагига боғлиқ ҳолда аниқлаш имконини берувчи қурилма ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Фотоелектрик батареяларининг самарадорлигини ошириш ва фотоиссиқлик батареясини тайёрлаш бўйича олинган натижалар асосида:
фотоиссиқлик батареясининг электр ва иссиқлик параметрларини ҳамда фотоелектрик батарея юзасидаги чангланиш даражасини аниқлаш усули Физика-техника институтида № ПФИ ФА-Ф3-004 рақамли “Фундаментал янги физик моделлар, механизмлар, юқори самарали, арзон фотоўзгартиргичларни яратиш усулларини ҳамда улар асосида узоқ муддат ишлашга мўлжалланган фотоенергетик қурилмаларни ўрганиш” фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 24-июндаги 2/1255-1484 сон маълумотномаси). Натижада, номинал қуввати 170 W бўлган фотоелектрик батарея қувватини 44 W га ошириш имконини берган;
фотоелектрик батареянинг чангланиш даражасини аниқловчи қурилма (№ САП 02155) “Ариф Солар” компанияси Термиз филиалига жорий қилинган (“Ариф Солар” компанияси Термиз филиалининг 2024-йил 5-январдаги маълумотномаси). Натижада, турли бурчакда ўрнатилган фотоелектрик батареяни юзасидаги чангланиш даражасини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish