Sayt test rejimida ishlamoqda

Латибов Шохрухбек Махаматюсуп ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармогʻи номи): “Жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этиш тизимини жорий этиш самарадорлигини ошириш”, 05.10.01 – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2968
Илмий раҳбар: Нарзиев Шовкиддин Муртозаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Озодахон Мухаммадсодиқ қизи, техника фанлари доктори (DSc), доцент; Шукурова Сайёра Саъдуллаевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этиш тизимини ривожлантириш ҳамда спорт фаолияти иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида меҳнат муҳофазасини бошқаруви ва ташкил этиш тизими ҳамда хавфли ҳолат, хавфли ҳодиса юзага келиши меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этишга таъсирини баҳолаш имкониятини берувчи бошқарув жараёнидаги бир-биридан мустақил уч босқични ва уч турдаги бошқарувни олиб боришни ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида меҳнат муҳофазасини бошқаруви тузилмаси ва элементлар иерархияси орқали такомиллаштирилган;
спорт ташкилотлари меҳнат муҳофазаси хизмати (бошқармаси, бўлими, шуъбаси, мутахассиси) бошқарув ва ташкил этиш тизими, спортчининг жисмоний ўқув машқлари, спорт ўйинлари, мусобақалар жараёнидаги шикастланишларининг частотасини инобатга олган ҳолда монографик балли баҳолаш усулли ишлаб чиқилган;
жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этиш тизими эҳтимоллар назарияси қонунлари асосида математик баҳолаш усуллида давлат, маъмурий, жамоатчилик бошқаруви иштироки инобатга олинган ҳолда мантиқий блок схемаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув, ташкил этиш тизимларини жорий этишга ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий изланишлар натижалари асосида:
Жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув, ташкил этиш тизимларини самарадорлигини оширишга қаратилган илмий ишларни таҳлили қилиниб, тизимининг функсиялари ва вазифаларни назарий асосланган. Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида меҳнат муҳофазасининг бошқарув ва ташкил этишни такомиллаштирилган тизимининг алгоритми ва математик модели Тошкент шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 18-августдаги №03-01/04/20/8450-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этишни такомиллаштириш имконини бераган;
Касбий хавфлар даражасини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этиш тизимининг тузилмаси Андижон 1-сон спорт мактабига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 18-августдаги №03-01/04/20/8450-сон маълумотномаси). Натижада спорт ташкилотларида меҳнат муҳофазасининг бошқарув ва ташкил этиш тизимининг самарали ишлашига эришилган;
Жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этиш тизимини жорий этиш орқали спорт гуруҳида шикастланишлар эҳтимолини 40 фоизга камайтириш, улар (шикастланишлар) туфайли гуруҳдаги спортчилар сонини (йўқотган кунларни) қисқариши эвазига, ўртача ҳар бир спортчига сарф-харажати 350 минг сўмга тежалади. Меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этиш тизими Тошкент шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 18-августдаги №03-01/04/20/8450-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний тарбия ва спортда меҳнат муҳофазасини бошқарув ва ташкил этиш тизимини жорий этиш механизмни шакллантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish