Sayt test rejimida ishlamoqda

Грошева Ирина Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим тизимида предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этиш технологиялари”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped.2052.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Шин Агриппина Василевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Нам Виктор Вениаминович, педагогика фанлари доктори (DSc); Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларида ўқув жараёниниг  предмет-фазовий ривожлантирувчи муҳитини ташкил этиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнининг предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этишнинг педагогик шарт-шароитлари болаларга таълимий ўйин фаолиятини мустақил равишда ташкил этиш имконини берадиган қулай муҳитни яратиш, таълим дастурларининг динамик ва ўзгарувчанлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнининг предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этиш модели лойиҳа-ташкилий, мақсадли ва самарали блокларнинг яхлитлиги ва узлюксизлигини таъминлашга кўра сифат ва самарадорлигини уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болалар ва тарбиячиларнинг предметли-фазовий ривожланиш муҳитини баҳолаш мезонлари мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий компетенсияларини ривожлантиришга таъсири ҳамда тарбиячиларнинг компетенцияларини таълим мақсадлари ва манфаатларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотида предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этиш методикаси фазовий муҳитни таълим жараёнининг мақсад ва вазифаларига предметли мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотида предмет-фазовий ривожлантирувчи муҳитини ташкил этиш техологияларини илмий ўрганишга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнининг предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этишнинг педагогик шарт-шароитлари болаларга таълимий ўйин фаолиятини мустақил равишда ташкил этиш имконини берадиган, қулай муҳитни яратиш, таълим дастурларининг динамик ва ўзгарувчанлигини таъминлаш орқали такомиллаштириш боʻйича таклифлар асосида хавфсизлик, хилма-хиллик, кўп функсиялилик, ўзгартириш бўйича таклифлар ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим ташкилотлари учун “Илк қадам” Давлат ўқув дастурининг иккинчи нашри, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактабга тайёрлаш учун ривожлантирувчи, таълимий-тарбиявий “Илм ёʻли” вариатив дастурининг иккинчи нашри, “Мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш”, “Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида таълим жараёнини режалаштириш”, “Ўйин орқали таълим олиш”, “Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси”, “Оилалар ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик”, “Кузатиш ва баҳолаш” қўлланмаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 02-01/1-3760-сон маълумотномаси). Натижалар мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг предметли-фазовий ривожланиш муҳитини тавсифлаш ва педагогик фаолият соҳаси бўйича саводхонлигини оширишга хизмат қилган.
мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнининг предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этиш модели лойиҳа-ташкилий, мақсадли ва самарали блокларнинг яхлитлиги ва узлюксизлигини таъминлашга кўра сифат ва самарадорлигини уйғунлаштириш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар “Илк қадам” Давлат ўқув дастури бўйича намунавий ишланмалар бўйича 6 та ўқув қўлланма ишлаб чиқилшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 02-01/1-3760-сон маълумотномаси). Натижалар мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг мактабгача таълим ташкилотларининг предметли-фазовий ривожлантириш муҳитида амалий кўникмаларини бойитишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотида предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этиш методикаси фазовий муҳитни таълим жараёнининг мақсад ва вазифаларига предметли мувофиқлаштириш асосида такомиллаштириш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг умумий ваколатларини ривожлантиришга қаратилган “Танлаш ҳуқуқи” ва “Танлаш вақти” технологияларидан фойдаланган ҳолда мактабгача таълим ташкилотида предметли-фазовий ривожланиш муҳитини ташкил этиш усули ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 02-01/1-3760-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрларини предметли-фазовий жиҳатдан ривожлантириш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш воситаси бўлиб, натижада мактабгача таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish