Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Дона Сатволдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фразеологик бирликларнинг аксиологик хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2048.
Илмий раҳбар: Зокиров Мухтор Турдалиевич, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Султонова Шоҳиста, филология фанлари доктори, профессор; Акрамов Шукуржон, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллардаги аксиологик хусусиятга эга фразеологик бирликларни аниқлаш ва уларнинг кундалик мулоқотда кенг қўлланиладиган умумеътироф этилган лингвистик бирликлар сифатида лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
баҳолашнинг аксиологик ва лингвистик тушунча бўлганлиги, унда қадриятли муносабат ва тил ифодасининг жиҳатлари ўз ичига олинганлиги, тил шахсини шакллантиришда ва атроф-муҳит билан ўзаро таъсирда муҳим ўрин эгаллаши, субъектив қабул қилиш, ҳиссий реакциялар ва ушбу объект ёки воқеалар ҳақида чиқарган мантиқий хулосаларга боғлиқлиги асосланган;
аксиологик маъноли фразеологизмларнинг тадқиқи мазкур тил эгаларининг маданий ва миллий хусусиятларини тушунишга ёрдам бериши, маълум бир вазиятни қайта тафаккур қилишда аҳамиятга эга бўлиши, бир фразеологик ибора тил жамиятининг қадриятлар тизимига асосланган баҳони ўз ичига олиши аниқланган;
фразеологик бирликлар маълум бир фикрни қисқа ва аниқ ифодалашга имкон бериши, миллий маданият, анъаналар ва турмуш тарзи хусусиятларини етказиши, нутқ ҳамда матнга  ёрқин образ, ҳиссий ранг яратишга ёрдам бериши, тилнинг семантик тизими, миллий характер ва халқнинг менталитетини акс эттириши исботланган;
инсон хулқ-атвори турлари, шунингдек, аксиологик хусусиятга эга бўлган фразеологик бирликларнинг маъносига кўра таснифи амалга оширилган, хусусан, ижобий ва салбий қадриятлар ажратилган бўлиб, улар инсон ҳаётининг хатти-ҳаракатлари, фаолияти, фазилатлари ва бошқа жиҳатлари то'г'рисидаги қадриятларни акс эттириш далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тиллардаги аксиологик характердаги фразеологик бирликларни лингвопрагматик ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар ва хулосалар қуйидагиларга ёрдам берди:
баҳолашнинг аксиологик ва лингвистик тушунча бўлганлиги, унда қадриятли муносабат ва тил ифодасининг жиҳатлари ўз ичига олинганлиги, тил шахсини шакллантиришда ва атроф-муҳит билан ўзаро таъсирда муҳим ўрин эгаллаши, субъектив қабул қилиш, ҳиссий реакциялар ва ушбу объект ёки воқеалар ҳақида чиқарган мантиқий хулосаларга боғлиқлиги ҳақидаги хулосаларидан “ЭМИ (инглиз тили оʻқитиш воситаси сифатида)” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фаргʻона давлат университетининг 2023–йил 11–сентябрдаги 28-сон сертификати 01-4110-сон маълумотномаси). Натижада, аксиологик хусусиятга эга фразеологик бирликларни яратиш ва танлаш, фразеологик ўзлаштиришнинг асосий йўналишини аниқлаш бўйича берилган маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг мазмунини такомиллаштиришга хизамат қилган;
аксиологик маъноли фразеологизмларнинг тадқиқи мазкур тил эгаларининг маданий ва миллий хусусиятларини тушунишга ёрдам бериши, маълум бир вазиятни қайта тафаккур қилишда аҳамиятга эга бўлиши, бир фразеологик ибора тил жамиятининг қадриятлар тизимига асосланган баҳони ўз ичига олишига доир хулосалардан Фарғона давлат университетида 2020-2021-йилларда амалга оширилган “УниCЕН – Америка университетлари ҳамкорлик доираси” грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 6-октябрдаги 04/4881-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг илмий-назарий асослари такомиллаштирилган ва бойиган;
фразеологик бирликлар маълум бир фикрни қисқа ва аниқ ифодалашга имкон бериши, миллий маданият, анъаналар ва турмуш тарзи хусусиятларини етказиши, нутқ ҳамда матнга  ёрқин образ, ҳиссий ранг яратишга ёрдам бериши, тилнинг семантик тизими, миллий характер ва халқнинг менталитетини акс эттиришига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари агентлигининг фаолиятида ёш авлодни маънавий баркамол ҳамда истиқлолимизга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тарғибот ишларига маърузалар тайёрлаш, шунингдек, турли ташкилотларда ижодкор ёшлар учун ўтказилган семинар ва тадбирларда   фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 13-сентябрдаги 02-22/642-сон маълумотномаси). Натижада маъруза материалларининг тарғибот-ташвиқот ишларида, ёшлар учун турли семинар ва тадбирларни ташкил этишда илмий-назарий ва илмий-амалий аҳамияти ошдган;
инсон хулқ-атвори турлари, шунингдек, аксиологик хусусиятга эга бўлган фразеологик бирликларнинг маъносига кўра таснифи амалга оширилган, хусусан, ижобий ва салбий қадриятлар ажратилган бўлиб, улар инсон ҳаётининг хатти-ҳаракатлари, фаолияти, фазилатлари ва бошқа жиҳатлари то'г'рисидаги қадриятларни акс эттириши борасидаги илмий хулоса ва натижаларидан Фарғона давлат университети ва Британия Кенгаши ҳамкорлигидаги “Чанге Аcадемй” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 6-октябрдаги 04/4882-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материллари ўқитиш сифати ва самарадорлигига таъсир этган, ўқувчиларнинг ушбу фанларни ўзлаштириш даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish