Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Дилоромхон Рустамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимдаги тилларда жиноят семантик майдони ва унинг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4154.
Илмий раҳбар: Ганиева Дилдорахон Азизовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Солижонов Собиржон Отахонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” тушунчасини семантик майдон сифатида очиб бериш, “жиноят” семантик майдонини ҳосил қилувчи бирликларни ажратиш, уларнинг лингвокултурологик хусусиятларини ёритиш ва шу асосда “жиноят” семантик майдони таркибини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” семантик майдонини ташкил этувчи “инсониятга қаратилган жиноятлар”, “табиий муҳит, мулкка қаратилган жиноятлар” ҳамда “тил воситасида содир бўладиган жиноятлар” каби микромайдонлари далилланган;
инглиз тилидаги “жиноят” маъносига эга ред cоллар cриме, урбан cриме, ухориcиде каби мамлакатнинг ҳуқуқ тизими ва халқ менталитети билан боғлиқ бўлган тушунчаларнинг ўзбек тилида муайян лексик бўшлиқлар ҳосил қилиши аниқланган;
 инглиз ва ўзбек тилларидаги “жиноят” тушунчасини англатувчи греасе тҳе палм, ин cаҳооц, оилавий қуллик, жаҳаннамга юбормоқ сингари лексик-фразеологик бирликларнинг лингвокултурологик жиҳатлари  майдон методи асосида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” семантик майдонини ҳосил қилувчи 550 га яқин лексик, 255 га яқин фразеологик бирликлар таҳлилга тортилган ва уларнинг мана шу майдондаги марказий ва периферик ўрни асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” семантик майдонининг чоғиштирма тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” семантик майдонини ташкил этувчи “инсониятга қаратилган жиноятлар”, “табиий муҳит, мулкка қаратилган жиноятлар” ҳамда “тил воситасида содир бўладиган жиноятлар” каби микромайдонлари ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон давлат хореография академиясида бажарилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” (2020-2021-йиллар) мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2023-йил 16-июндаги 1-04/68-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари мукаммаллаштирилган ва илмий-амалий далиллар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” семантик майдонини ҳосил қилувчи 550 га яқин лексик, 255 га яқин фразеологик бирликлар таҳлилга тортилганлиги ва уларнинг мана шу майдондаги марказий ва периферик ўрнига доир хулосалардан Фарғона давлат университетида 2021-2022-йилларда амалга оширилган “Чанге аcадемй (Ўзгариш академияси)” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 6-октябрдаги 04/4884-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий далиллар билан бойитилган, хусусан, криминал маъноли лексик бирликларнинг ўзаро семантик муносабатлари ва уларнинг лингвомаданий хусусиятларини ёритишда муҳим аҳамият касб этган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “жиноят” тушунчасини англатувчи греасе тҳе палм, ин cаҳооц, оилавий қуллик, жаҳаннамга юбормоқ сингари лексик-фразеологик бирликларнинг лингвокултурологик жиҳатлари майдон методи хусусидаги хулосалардан Америка Қўшма Штатларининг Мичиган давлат университетида бўлиб ўтган халқаро олимлар кўргазмасини ташкил этишда фойдаланилган (Мичиган давлат университетининг 2023-йил 5-майдаги маълумотномаси).  Натижада инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” семантикасига оид қиёсий таҳлил натижаларини хорижлик тингловчиларга етказиш имконияти яратилган;
инглиз тилидаги “жиноят” маъносига эга ред cоллар cриме, урбан cриме, ухориcиде каби мамлакатнинг ҳуқуқ тизими ва халқ менталитети билан боғлиқ бўлган тушунчаларнинг ўзбек тилида муайян лексик бўшлиқлар ҳосил қилиши кўрсатиб берилганлиги борасидаги илмий хулосалар Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Адабий муҳит”, “Хайрли тонг”, “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Таълим хабарлари” кўрсатувларининг ссенарийсини тузишда кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 7-апрелдаги 86-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашган ва эшиттиришларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар томошабинларнинг турли тизимга мансуб тилларга хос сўз бойлигини оширишда, ҳуқуқий терминология ҳамда жиноят мазмунига эга лексик, фразеологик бирликларни ўринли қўллашда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish