Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаев Дилмурод Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълимни рақамлаштириш шароитида ўқувчиларини ахборот маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6819.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисод фанлари доктори, профессор.                                  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълимни рақамлаштириш шароитида ўқувчиларини ахборот маданиятини шакллантириш методикасини Касбий фаолиятда ахборот технологиялари фанини ўқитиш мисолида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни касбий фаолиятда ахборотларни қидириш, интернетдан фойдаланиш, муҳим ахборотларни сақлаш, саралаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўникмаларини тизимлаштиришда бўлажак мутахассиснинг ахборот маданиятининг такрибий структураси рақамли таълим талабларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ахборот маданиятини шакллантириш модели касбий фаолиятда ахборотлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришда «Касбий фаолиятда ахборот технологиялари» фани бўйича таълим жараёнини босқичма-босқич оптималлаштириш, ахборот маданиятини шакллантириш методлари ва воситаларини классификациялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ахборот маданиятини шакллантириш методикаси ахборотларни таҳрирлаш, саралаш, хавфсизлигини таъминлаш, касбий фаолиятда махсус дастур ва платформалардан фойдаланиш малакаларини шакллантиришга йўналтирилган машғулотларда рақамли технологияларни қўллаш (мобил таълим, дастурлаштирилган таълим) ва уни амалга оширишнинг интелектуаллик, мантиқийлик принциплари билан интегратив алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ахборот маданиятини шакллантириш кўникмаларини аниқлашнинг мезон кўрсаткичлари (мотивацион-қадриятли, фаолиятли, технологик) мазмуни бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ахборот маданиятини касбий вазифаларни бажаришда ички интеграциясини кучайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамлаштириш шароитида профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларини ахборот маданиятини шакллантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларни таълим жараёнида ахборотларни қидириш, интернетдан фойдаланиш, муҳим ахборотларни сақлаш, саралаш, касбий вазифаларни амалга оширишда инновацион фаолиятни таъминлаш бўйича кўникмаларини шакллантиришга оид таклифлардан “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда  фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 январдаги 02/02-81-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан профессионал таълим муассасаларида малака талаблари ва ўқув дастурларини  ишлаб чиқишда фойдаланилган;
«Касбий фаолиятда ахборот технологиялари» модулини ўқитишда касбий фаолиятда ахборотлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлиги бўйича кўникмаларини ривожлантиришда рақамли технологияларидан фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялар “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда  фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 январдаги 02/02-81-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан профессионал таълими мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари,  ўқитиш материаллари, методик қўлланмалар ишлаб чиқиш имконини берган;
ўқувчиларда ахборотларни таҳрирлаш, саралаш, хавфсизлигини таъминлаш, касбий фаолиятда махсус дастур ва платформалардан фойдаланиш талабларини ўзлаштириш асосида ахборот маданиятини шакллантиришга  оид таклифлар ва услубий ишланмалардан Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг фаолиятида, яъни «Касбий фаолиятда ахборот технологиялари» модули ўқув дастурларини такомиллаштиришда ҳамда ўқув-методик таъминотини яратишда фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 январдаги 02/02-81-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни ахборот маданиятини шакллантириш мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish