Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Нормурод Холмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида махсус йўл билан ечиладиган масалаларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3878.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30/30.12.2019.FM.02.01.
Илмий раҳбар: Ботиров Ғолибжон Исроилович, физика–математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: Расулов Тўлқин Ҳусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Баракаев Мурод, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим муассасаларида махсус йўл билан ечиладиган масалаларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий–методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим муассасаларида махсус йўл билан ечиладиган даража–кўрсаткичли тенглама ва тенгсизликларни даражали ва кўрсаткичли функсияларни аниқланиш  соҳасига асосланиб даража–кўрсаткичли тенгламаларни беш ҳолда ва қатъий даража-кўрсаткичли тенгсизликларни уч ҳолда, ноқатъий даража–кўрсаткичли тенгсизликларни олти ҳолда ечимларини топилиши  асосланган;
илк бор ихтиёрий учбурчакнинг юзи учун унга ички чизилган айлананинг уриниш нуқтасида шу томондан ажратган қисмлари ва шу томон қаршисидаги бурчак ярмини котангенци  орқали  ифодаланган самарадор формула топилган;
математика фанини ўқитиш жараёнида даражани асоси билан кўрсаткичида илдиз остида қатнашган логарифмик ифоданинг асоси ўзаро тенг бўлганда ифодаларни тенглиги тўғрисида самарадор иккита формула топилган;
трапециянинг биринчи ва иккинчи ўрта чизиғларини квадратлари йиғиндиси  унинг асослари кўпайтмасини иккиланганлиги билан ён томонлари квадратлари йиғиндиларининг ярмига тенглиги теорема сифатида баён қилиниб, ушбу теоремадан фойдаланиб трапецияни иккинчи ўрта чизиғи формуласи топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида махсус йўл билан ечиладиган масалаларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий–услубий ва амалий таклифлар асосида:
умумий ўрта таълим муассасаларида махсус йўл билан ечиладиган даража–кўрсаткичли тенглама ва тенгсизликларни даражали ва кўрсаткичли функсияларни аниқланиш  соҳасига асосланиб даража–кўрсаткичли тенгламаларни беш ҳолда ва қатъий даража-кўрсаткичли тенгсизликларни уч ҳолда, ноқатъий даража–кўрсаткичли тенгсизликларни олти ҳолда ечимларини топилиши асосланганлигига оид таклиф ва тафсиялардан ўқитувчилари учун ишлаб чиқилган “Махсус йўл билан ечиладиган алгебраик масалалар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб та'лими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 18-август 01/11-02/9-1324-сон маълумотномаси). Натижада, математика фанини ўқитишнинг ўқув–методик таъминоти бойитилган;
илк бор ихтиёрий учбурчакнинг юзи учун унга ички чизилган айлананинг уриниш нуқтасида шу томондан ажратган қисмлари ва шу томон қаршисидаги бурчак ярмини котангенци  орқали  ифодаланган самарадор формула топилганлигига оид таклиф ва тафсиялар “Махсус йўл билан ечиладиган алгебраик масалалар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб та'лими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 18-август 01/11-02/9-1324-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ностандарт масалаларни ечиш кўникмасини ривожлантириш уларнинг билимларини ошишига хизмат қилган;
 математика фанини ўқитиш жараёнида даражани асоси билан кўрсаткичида илдиз остида қатнашган логарифмик ифоданинг асоси ўзаро тенг бўлганда ифодаларни тенглиги тўғрисида самарадор иккита формулалар “Махсус йўл билан ечиладиган алгебраик масалалар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб та'лими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 18-август 01/11-02/9-1324-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида математикани ўқитиш методикасини такомиллаштириш, педагогик имкониятларини кенгайтириш ва таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
трапециянинг биринчи ва иккинчи ўрта чизиғларини квадратлари йиғиндиси  унинг асослари кўпайтмасини иккиланганлиги билан ён томонлари квадратлари йиғиндиларининг ярмига тенглиги теорема сифатида баён қилиниб, ушбу теоремадан фойдаланиб трапецияни иккинчи ўрта чизиғи формуласи топилганлигига оид таклифлар “Сонлар сеҳри” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб та'лими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 18-август 01/11-02/9-1324-сон маълумотномаси). Натижада, математика фанини ўқитишнинг ўқув–методик таъминоти бойитилган ва ўқитиш методикасини такомиллаштиришган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish