Sayt test rejimida ishlamoqda

Адашбоев Шавқиддин Михриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Узлюксиз малака ошириш тизимида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг рақамли компетентлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped9.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023.Ped.173.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хамидов Вохид Собирович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлюксиз малака ошириш тизимида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг рақамли компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлюксиз малака ошириш тизимида педагог кадрларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини рақамли компетентлик даражасига ривожлантиришнинг даврийлик босқичлари таълим экотизими субектлари фаолиятини рақамли ахлоқий нормалар ва таъқиқлар ўртасидаги техник-ижтимоий мувозанатни координация этиш орқали динамик равишда рақамли маданиятга йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
педагог кадрларнинг рақамли компетентлиги мазмуни функсионал (коснтруктив ва мотивацион) ва дифференциаллашган (интегратив ва рефлексив) компетенсияларнинг ўзаро интеграциялашган циклик тузилмасида рақамли из, рақамли этика ва рақамли хавфсизлик хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагог кадрларнинг рақамли компетентлигини ривожланиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари репродуктив, продуктив ва ижодкорлик даражалари бўйича тузилган рақамли технологияларнинг генезиси релевантлигини таъминловчи модулли диагностик топшириқлар ва тестларни мазмунли-технологик пакетлаш асосида аниқлаштирилган;
педагог кадрларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш моделининг технологик компоненти СМАРТ-малака оширишнинг адаптив барқарорлигини таъминлаб берувчи коннективистик ёндашувга асосланган очиқ онлайн асинхрон курсни ташкил этиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлюксиз малака ошириш тизимида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг рақамли компетентлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар, шунингдек, ишлаб чиқилган рақамли компетентлик мезонлари асосида:
узлюксиз малака ошириш тизимида педагог кадрларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини рақамли компетентлик даражасига ривожлантиришнинг даврийлик босқичлари таълим экотизими субектлари фаолиятини рақамли ахлоқий нормалар ва тақиқлар ўртасидаги техник-ижтимоий мувозанатни координация этиш орқали динамик равишда рақамли маданиятга йўналтириш асосида аниқлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Беларус Олий мактаб Республика Институти билан ҳамкорликда бажарилган МРБ-ОТ-2019-23 “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-апрелдаги 03/14-1020-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари педагог кадрларининг рақамли компетентлигини ривожлантириш бўйича модул мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
педагог кадрларнинг рақамли компетентлиги мазмуни функсионал (коснтруктив ва мотивацион компетенсиялар) ва дифференциаллашган (интегратив ва рефлексив компетенсиялар) компетенсияларнинг ўзаро интеграциялашган циклик тузилмасида рақамли из, рақамли этика ва рақамли хавфсизлик хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг ПЗ-20170929789 “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот–коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзудаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-апрелдаги 03/14-1020-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари педагог кадрларининг замонавий рақамли технологияларни касбий фаолиятда қўллаш самарадорлигини оширишга ёрдам берган;  
педагог кадрларнинг рақамли компетентлигини ривожланиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари репродуктив, продуктив ва ижодкорлик даражалари бўйича тузилган рақамли технологияларнинг генезиси релевантлигини таъминловчи модулли диагностик топшириқлар ва тестларни мазмунли-технологик пакетлаш асосида аниқлаштириш бўйича амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг ПЗ-20170929789 “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот–коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзудаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-апрелдаги 03/14-1020-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари педагог кадрларининг рақамли компетенсияларини ташхис қилиш асосида уларнинг касбий компетенсияларини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
педагог кадрларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш моделининг технологик компоненти СМАРТ-малака оширишнинг адаптив барқарорлигини таъминлаб берувчи коннективистик ёндашувга асосланган очиқ онлайн асинхрон курсни ташкил этиш орқали такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Беларус Олий мактаб Республика Институти билан ҳамкорликда бажарилган МРБ-ОТ-2019-23 “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-апрелдаги 03/14-1020-сон маълумотномаси). Натижада, узлюксиз малака ошириш тизимида масофавий технологиялардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish