Sayt test rejimida ishlamoqda

Муталов Саидакбар Хамидулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4PhD/Ped4004.
Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Илясович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таʼлим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023. Ped.173.01
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Тургʻуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаси талабаларида лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик моҳияти шахслараро муносабатларда субектив фаолликка қаратилган самарали ҳамкорликдаги фаолиятни қўллаб-қувватлашни талаб этувчи ташаббускорлик, қатъий позицияга эгалик, жамоавий қарорлар қабул қилиш, ностандарт вазиятларда оқилона қарорлар қабул қилиш каби мослашувчан ва махсус кўникмаларни интенсив таркиб топтириш жараёнларининг динамиклигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантиришга доир ахлоқий, ижодий, касбий, коммуникатив, ташкилий компетенсиялар тизими мазкур жараён тузилмасига хос мотивацион-шахсий (барқарор ижобий мотивация), операцион-фаолиятли (зарур сифатларга эга бўлиш), назорат-баҳоловчи (лидерлик сифатлари ва касбий фаолият талаблари уйгʻунлигини таъминлаш) компонентларнинг қайта алоқага киришув даражаси идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи комплекс омиллар (ижтимоий-педагогик, психологик-коррексион, ижодий-технологик, тарбиявий-маънавий, коммуникатив) мазкур жараённи амалга оширувчи тўсиқларни (психологик, индивидуал, муҳит билан боғлиқ) босқичма-босқич коррексиялаш механизмининг продуктивлик даражаси валидлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантириш моделининг ташкилий-жараёнли компоненти “талаба – тютор – ўқитувчи”, “талабалар гуруҳи – тютор – ўқитувчи” тизимидаги ўзаро биргаликдаги ҳаракатни (кооперация) шахсга ёʻналтирилган тарзда ташкил этишга қаратилган ролли ўйинлар, мунозара ва диспутларни коуч-тренинг технологияси тамойиллари асосида адаптив лойиҳалаш тузилмасини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик моҳияти шахслараро муносабатларда субектив фаолликка қаратилган самарали ҳамкорликдаги фаолиятни қўллаб-қувватлашни талаб этувчи ташаббускорлик, қатъий позицияга эгалик, жамоавий қарорлар қабул қилиш, ностандарт вазиятларда оқилона қарорлар қабул қилиш каби мослашувчан ва махсус кўникмаларни интенсив таркиб топтириш жараёнларининг динамиклигига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2080/04-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларидаги талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик моҳияти ва ижтимоий зарурати аниқлаштирилиб, методологик-услубий асосларини такомиллаштиришнинг назарий имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантиришга доир ахлоқий, ижодий, касбий, коммуникатив, ташкилий компетенсиялар тизими мазкур жараён тузилмасига хос мотивацион-шахсий (барқарор ижобий мотивация), операцион-фаолиятли (зарур сифатларга эга бўлиш), назорат-баҳоловчи (лидерлик сифатлари ва касбий фаолият талаблари уйгʻунлигини таъминлаш) компонентларнинг қайта алоқага киришув даражаси идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг олий таълим муассасаларида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишга доир дастур ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2024-йил 7-майдаги 04-13/450-сон далолатномаси). Натижада олий таълим муассасалари талаба-ёшларининг лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тавсифланиб, ташкилий-технологик тизими такомиллаштирилган;
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-педагогик, психологик-коррексион, ижодий-технологик, тарбиявий-маънавий, коммуникатив омиллар мазкур жараённи амалга оширувчи тўсиқларни (психологик, индивидуал, муҳит билан боғлиқ) босқичма-босқич коррексиялаш механизмининг продуктивлик даражаси валидлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган КА 107/2020-2021-рақамли НамДУ ва Тимисоара Ғарб университети ўртасида тузилган “Эрасмус+мобилитй програм” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2080/04-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик-психологик тренинглар мажмуини қўллашнинг талабаларда лидерлик қобилиятини ривожлантиришдаги самарадорлигини оширишга эришилган.
талабаларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантириш моделининг ташкилий-жараёнли компоненти “талаба – тютор – ўқитувчи”, “талабалар гуруҳи – тютор – ўқитувчи” тизимидаги ўзаро биргаликдаги ҳаракатни (кооперация) шахсга ёʻналтирилган тарзда ташкил этишга қаратилган ролли ўйинлар, мунозара ва диспутларни коуч-тренинг технологияси тамойиллари асосида адаптив лойиҳалаш тузилмасини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-июлдаги ПФ-6260-сон “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган дастурнинг 14-бандида белгиланган “Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрларини шакллантиришга қаратилган “Келажак лидерлари” лойиҳасини амалга ошириш” вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 18-августдаги 4-13-21-2135-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда лидерлик қобилиятини ривожлантиришда ўзини-ўзи бошқариш органлари, тюторлар институти ва жамоат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish