Sayt test rejimida ishlamoqda

Зулунов Азизбек Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида қизилўнгач саратонини профилактикаси устуворлиги ва эпидемиологияси, хавф омиллари, клиник визуал хусусиятлари", 14.00.43-Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD /Tib.2982.
Илмий рахбар: Мамарасулова Дилфузахон Закиржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/04.03.2022. Tib.95.02.
Расмий оппонентлар:  Хакимов Насирулло Собирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тожибоев Акмалхон Абдурахмонович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Фарғона водийси шароитида қизилўнгач саратонини профилактик скрининг дастурини такомиллаштириш ва қизилўнгач неоплазиясини эрта босқичларда аниқлаш сонини оширишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпидемиологик мониторинг орқали Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ҳудудларида қизилўнгач саратони тарқалиш частотаси ва бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинида, хавф омили  мавжуд бўлган мақсадли аҳолини аниқлаш учун сўровномадан фойдаланганда 57% одамларда қизилўнгач патологиясини эрта аниқланганлиги исботланган;
 РИО ва РИАТМ Андижон, Наманган, Фарғона вилояти худудий филиаллари ҳисобидан чиқарилган беморларнинг касалликдан кейинги яшаш даври давомийлиги қиёсий тахлили асосланган;
қиёсий тадқиқотда қизилўнгач эпителийси дисплазиясини аниқлаш нуқтаи назаридан эзофагогастрофиброскопия билан солиштирганда хромоэндоскопиянинг (75%) юқори информативлиги (қизилўнгач неоплазиясига юқори сезгирлиги хисобига), диагностик ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган;
таклиф этилаётган босқичли қизилўнгач саратони  скрининг дастури орқали  илгари аниқланмаган  беморларнинг 4% ида қизилўнгач неоплазияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йилдаги 26 мартдаги  06/13 рақамли хулосасига кўра (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг  2023 йил 10 февральдаги 06/477-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: эпидемиологик мониторинг орқали Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ҳудудларида қизилўнгач саратони тарқалиш частотаси ва бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинида, хавф омили  мавжуд бўлган мақсадли аҳолини аниқлаш учун сўровномадан фойдаланганда 57% одамларда қизилўнгач патологиясини эрта аниқланганлиги исботланган. Ўтказилган қизилўнгач саратони профилактик скрининги орқали касаллик эрта босқичларда аниқланиши натижасида касалликдан кейинги даврда ногиронлик кўрсаткичлари 70% га, ўлим кўрсаткичи эса 1 баробарга камайди. Меҳнатга лаёқатлик деярли 2 баробарга ортди. Қизилўнгач саратони хавф омилларига асосланган скрининг алгоритми натижалари асосида ишлаб чиқилган "Қизилўнгач саратони эндоскопик скрининги" номли услубий тавсияномаси билан (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 январ2023 йилдаги 8н-з/62 рақамли хулоса кўра) РИО ва РИАТМ Андижон филиали 10 март 2023 йилдаги -№ 22- сонли буйруқ билан,  Наманган  филиали  15 март 2023 йилидаги №3/Б - сонли буйруқ,  Фарғона филиали 30 март 2023 йилдаги  №12-а сонли буйруқ билан  вилоятлари худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган қизилўнгач саратони хавф омилларига асосланган скрининг алгоритми қизилўнгач саратони яширин кечувчи беморларда касалликни эрта босқичларда аниқланиши хисобига касалликни эрта босқичларда бартараф қилиш ва оқибатда ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Қизилўнгач саратонига ташхис қўйишнинг янги усулларини жорий этишда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатлари қисқаришининг иқтисодий самараси ҳисоблаб кўрилганда олинган иқтисодий самара хисобланди. Хулоса: хавф омилларига асосланган скрининг алгоритми натижасида беморларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатлигини йўқотиш даврини қисқартириш орқали 32008258 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон, Наманган, Фарғона вилояти худудий филиаллари ҳисобидан чиқарилган беморларнинг сони (72 та) ва бу беморларнинг касалликдан кейинги яшаш даври давомийлиги қиёсий тахлили асосланган;  Хромоэндоскопия натижалари ва биопсия материаллари солиштирилганда бир хил натижа олиш мумкинлиги аниқланган ва шиллиқ қават неоплазиясини аниқлаш мақсадида ўтказилган хромоэндоскопия натижаларининг информативлиги патоморфологик текширувлар билан қиёсланганда қониқарли экани тасдиқланган. Қизилўнгач саратони хавф омилларига асосланган скрининг алгоритми натижалари асосида ишлаб чиқилган "Қизилўнгач саратони эндоскопик скрининги" номли услубий тавсияномаси билан (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 январ2023 йилдаги 8н-з/62 рақамли хулоса кўра) Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали 10 март 2023 йилдаги -№ 22- сонли буйруқ билан,  Наманган  филиали  15 март 2023 йилидаги №3/Б - сонли буйруқ,  Фарғона филиали 30 март 2023 йилдаги  №12-а сонли буйруқ билан  вилоятлари худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган ташхислаш усули хавф омилларига асосланган профилактик скринингда саралаб олинган беморларнинг хромоэндоскопия   текширувидан олинган натижалар биопсия хулосалари билан қиёсланганда олинган маълумотлар билан бир хил эканлиги аниқланди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач саратонига шубха қилинганда шиллиқ қават неоплазиясини аниқлаш учун ўтказиладиган биопсия ўрнига хромоэндоскопия текширувини ўтказилиши натижасида хар бир бемордан 253000 (икки юз эллик уч минг) сўм, умумий хисобда 400 нафар беморларда ўтказилган хромоэндоскопия текшируви 101250000 (бир юз бир миллион икки юз эллик минг) сўм иқтисод қилинди. Хулоса: қизилўнгач саратонига шубха қилинган беморларга хромоэндоскопия тавсия қилиниши ва ўтказилиши бюджет маблағларидан хар бир бемор учун 253000 (икки юз эллик уч минг) сўм, умумий хисобда 101250000 (бир юз бир миллион икки юз эллик минг) сўм иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик қиёсий тадқиқотда қизилўнгач эпителийси дисплазиясини аниқлаш нуқтаи назаридан эзофагогастрофиброскопия билан солиштирганда хромоэндоскопиянинг (75%) юқори информативлиги (қизилўнгач неоплазиясига юқори сезгирлиги хисобига), диагностик ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган; Қизилўнгач саратони хавф омилларига асосланган скрининг алгоритми натижалари асосида ишлаб Қизилўнгач саратони хавф омилларига асосланган скрининг алгоритми натижалари асосида ишлаб чиқилган "Қизилўнгач саратони эндоскопик скрининги" номли услубий тавсияномаси билан (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 январ2023 йилдаги 8н-з/62 рақамли хулоса кўра) Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали 10 март 2023 йилдаги -№ 22- сонли буйруқ билан,  Наманган  филиали  15 март 2023 йилидаги №3/Б - сонли буйруқ,  Фарғона филиали 30 март 2023 йилдаги  №12-а сонли буйруқ билан  вилоятлари худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги хавф омиллари аниқланиши натижасида 1 йиллик ўлим кўрсаткичларининг пасайишига эришилади; хавф омиллари  намоён бўлишига қараб даво муолажаларини ўтказиш беморларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатлик даврини узайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қизилўнгач саратони скрининг алгоритмидан фойдаланиш саратон касаллгини эрта босқичларда аниқланганлиги сабабли госпитализация қилиш кўрсаткичларини кескин камайтириш иқтисодий самарадорликка олиб келди. Агар госпитализация учун кутилаётган сарф-харажатлар хар бир беморга ўртача 146000 сўмни ташкил қилса бир нафар беморга 1  кун учун), харажатларни 6 мартага камайтириш имконини беради. Хулоса: хавф омилларига асосланган скрининг алгоритмидан фойдаланилса бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 121600 сўм (кунлик) га иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик таклиф этилаётган босқичли қизилўнгач саратони  скрининг дастури орқали  илгари аниқланмаган  беморларнинг 4% ида қизилўнгач неоплазияси аниқланган. Қизилўнгач саратони хавф омилларига асосланган скрининг алгоритми натижалари асосида ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 январ 2023 йилдаги 8н-з/62 рақамли хулоса кўра) Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали 10 март 2023 йилдаги -№ 22- сонли буйруқ билан,  Наманган  филиали  15 март 2023 йилидаги №3/Б - сонли буйруқ,  Фарғона филиали 30 март 2023 йилдаги  №12-а сонли буйруқ билан  вилоятлари худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ташхислаш ва даволашга нисбатан янги алгоритмини қўллаш орқали касалликнинг асоратларини олдини олишни таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф қилинаётган скрининг натижасидаги иқтисодий самарадорлик беморларнинг касаллик туфайли ногиронлик даражасини камайтириши билан изоҳланади, яъни ногиронлик туфайли жисмоний мехнатга лаёқатсиз беморлар сони мазкур тадқиқот доирасида деярли 2 баробарга камайган. Хулоса:  бир нафар ногиронга тўланадиган нафақа миқдори 747000 сўм ташкил қилдди ва   28 март 2023 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон  Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги  ПФ-45-сон қонуни  татбиқ доирасида бир нафар бемор хисобидан йиллик умумий 8964000 (саккиз миллион тўққиз юз олтмиш тўрт минг) сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish