Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Нодирбек Илхомжон углининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Covid 19 фонида кечган қандли диабетдаги тромбоэмболик асоратларни олдини олишга янгича ёндашув)", 14.00.43-Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2197.
 Илмий раҳбар: Дадамьянц Наталия Гамлетовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Мамасолиев Зохиджон Неъматжонович, тиббиёт фанлари доктори, Ходжибекова Юлдуз Маратовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси моделида қандли диабет 2 тури фонида COVID-19нинг шифохона давридаги тромбоэмболик асоратлар профилактикасининг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси моделида ҚД 2 тури фонида COVID-19 га чалинган беморлардаги тромботик асоратлар ривожланиши хавфининг прогностик маркерлари сифатида гликемия даражаси, ИЛ-6, яллиғловчи цитокинлар,  ферритин, СРО ва Д-димер кўрсаткичлари асосланган;
беморларда ЎА тармоқларининг тромбози предикторлари бўлган ЎАдаги ўртача босим, ЧҚ миокард массасининг индекси, ЎҚ да ички босимнинг кўтарилиш белгилари ва периферик веналар тромбозини аниқлашда бошқа текширувлар (МСКТ, МСКТ-ангиография) га нисбатан ултратовуш текширувининг юқори диагностик ва иқтисодий самарадорлиги исботланган;
қандли диабед 2 тури фонида COVID-19 га чалинган беморларда тромбоз ривожланишини 91,11% сезгирлик,80,0% ўзига хослик ва 85,56 % прогностик самарадорлиги аниқланган;
COVID-19 аниқланган беморларда узоқ муддатли антикоагулянт терапияни қўллаш шифохонадаги ўлим ҳолатлари хавфини 2,44 марта (13,91% гача) камайтиришга ёрдам берган ва яллиғланишга қарши қиёсий самарасида паст молекулали гепарин периферик қондаги Д-димер тромб ҳосил бўлиш маркерининг концентрациясини ишонарли тарзда камайтириши исботланган;
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 26 мартдаги  06/16 рақамли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларигажорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт 2023 йил 22 апрелдаги 96-сон хат юборилган.
биринчи илмий янгилик:  илк бор Фарғона водийси моделида қандли диабет  2 тури фонида COVID-19 га чалинган беморлардаги тромботик асоратлар ривожланиши хавфининг прогностик маркерлари сифатида гликемия даражаси, ИЛ-6 яллиғловчи цитокинлар,  ферритин, СРО ва Д-димер аниқланиши асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши COVID-19 фонида кечган қандли диабетдаги тромбоэмболик асоратларни олдини олишга янгича ёндашувда олинган илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Прогнозирование риска развития тромботических осложнений COVID-19 на фоне сахарного диабета 2 типа” номли услубий тавсиянома Андижон вилояти коп тармоқли тиббиёт маркази 12-декабр 2023 йил №420-сонли буйруқ билан, Фарғона шахар тиббиёт 12-декабр 2023 йил бирлашмаси №420- сонли буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ҚД 2 тури фонида COVID-19 билан касалланган беморларда турли даражадаги тромботик асоратлар хавфини аниқлашда қондаги омилларни аниқлаш ва уларни олдини олиш орқали сурункали нафас етишмовчилиги ва касалликнинг эрта даврида кузатилувчи ўлимни олдини олиш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тромбоэмболик ўзгаришлар хавфини аниқлашда янги усулларини жорий этишда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатлари қисқаришининг иқтисодий самараси ҳисоблаб кўрилганда олинган иқтисодий самара: Э вақ = (90-30) х (26923,1+13333,4 ) х 40 - 0,15 х 171938400=24178100 Хулоса: хавф омилларини аниқлаш натижасида даво муолажаларини тавсия қилиш ва амалиётга жорий қилиш орқали беморларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатлигини йўқотиш ҳолатини камайтириш билан 24178100сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик:  беморларда ЎА тармоқларининг тромбози предикторлари бўлган ЎАдаги ўртача босим, ЧҚ миокард массасининг индекси, ЎҚ да ички босимнинг кўтарилиш белгилари ва периферик веналар тромбозини аниқлашда бошқа текширувлар (МСКТ, МСКТ-ангиография) га нисбатан ултратовуш текширувининг юқори диагностик ва иқтисодий самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши COVID-19 фонида кечган қандли диабетдаги тромбоэмболик асоратларни олдини олишга янгича ёндашувда олинган илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Прогнозирование риска развития тромботических осложнений COVID-19 на фоне сахарного диабета 2 типа” номли услубий тавсиянома услубий тавсиянома Андижон вилояти коп тармоқли тиббиёт маркази 12-декабр 2023 йил №420-сонли буйруқ билан, Фарғона шахар тиббиёт 12-декабр 2023 йил бирлашмаси №420- сонли буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЎА тромбози предикторларини аниқлаш орқали даво самарадорлигини ошириш билан нафақат беморлар реабилитация даврини қисқартириш, қолаверса ўлим кўрсаткичларини камайтириш ва меҳнатга лаёқатлигини тиклаш имконини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларда тромбоз предикторларини аниқлаш натижасида консерватив даво ёрдамида уларни олдини олиш ва госпитализация даврини 8,3 кунга қисқартириш орқали ўртача ҳар бир бемордан (8,3х219000) 1817700 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: беморларга ЎА тромбози предикторларини аниқлаш билан шифохонада ётиб даволаниш даврини қисқартириши ва реабилитацион чора тадбирларга бўлган эҳтиёжни камайтириши бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.
учунчи илмий янгилик: ҚД 2 тури фонида COVID-19 га чалинган беморларда тромбоз ривожланишини 91,11% сезгирлик,80,0% ўзига хослик ва 85,56 % прогностик самарадорлиги асосланган; маркерининг концентрациясини ишонарли тарзда камайтириши исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: COVID-19 фонида кечган қандли диабетдаги тромбоэмболик асоратларни олдини олишга янгича ёндашувда олинган илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Прогнозирование риска развития тромботических осложнений COVID-19 на фоне сахарного диабета 2 типа” номли услубий тавсиянома тавсиянома Андижон вилояти коп тармоқли тиббиёт маркази 12-декабр 2023 йил №420-сонли буйруқ билан, Фарғона шахар тиббиёт 12-декабр 2023 йил бирлашмаси №420- сонли буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат ЎА тромбози предикторларини аниқлаш орқали даво самарадорлигини ошириш билан нафақат беморлар реабилитация даврини қисқартириш, қолаверса ўлим кўрсаткичларини камайтириш ва меҳнатга лаёқатлигини тиклаш имконини оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юқорида таъкидланган предикторни аниқлаш ва унинг қондаги концентрациясини камайтириш орқали ЎА тромбози хавфини бартараф қилиш натижасида беморларга керак бўлиши мумкин бўлган бюджет томонидан қопланиладиган реабилитацион чора тадбирларни қисқартириш, меҳнатга лаёқатли ҳусусиятларини тиклаш имконини беради. Хулоса: Д-димернинг қондаги миқдорини аниқлаш ва паст молекулали гепарин ёрдамида унинг концентрациясини камайтириш орқали бюджет ва бемор маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 аниқланган беморларда узоқ муддатли антикоагулянт терапияни қўллаш шифохонадаги ўлим ҳолатлари хавфини 2,44 марта (13,91% гача) камайтиришга ёрдам берган ва яллиғланишга қарши қиёсий самарасида паст молекулали гепарин периферик қондаги Д-димер тромб ҳосил бўлиш маркерининг концентрациясини ишонарли тарзда камайтириши исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қандли диабет фонида кечган COVID-19 даги тромбоэмболик асоратларни олдини олишга янгича ёндашувда олинган илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Прогнозирование риска развития тромботических осложнений COVID-19 на фоне сахарного диабета 2 типа” номли услубий тавсиянома тавсиянома Андижон вилояти коп тармоқли тиббиёт маркази 12-декабр 2023 йил №420-сонли буйруқ билан, Фарғона шахар тиббиёт 12-декабр 2023 йил бирлашмаси №420- сонли буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган даво манипуляциясининг юқори дозали антикоагулянт терапиянинг қониқарли натижалар олинишини таъминлайди; УТТ ўтказиш процедураси кескин қисқариши натижасида бемор ва тиббий ходим ўртасида контакт нисбатан камаяди.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  қуйидагилардан иборат:Қандли диабет фонида кечган COVID-19 билан касалланган беморларда ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш орқали тадқиқот мобайнида текширилган беморларнинг 46,67 % да радиологик текширув (ЭхоКГ, допплерография) ўтказиш зарурати йўқлиги исботлаб берилган. Хулоса: бир нафар беморга ЭхоКГ текшируви 90000 сўм атрофида бўлиши, периферик веналар допплерографияси эса 80000 сўм эканлигидан келиб чиқилса, алгоритм қўлланилганда хавф гуруҳи юқори бўлган ҳар бир бемор учун умумий олганда 170000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish