Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Шавкат Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID–19 ўтказган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг кечиш хусусиятлари» 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1491.
Илмий раҳбар: Махамадаминова Шоира Абдувалиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тиб.59.01.
Расмий оппонентлар: Вохидов Улугбек Нуриддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мухамадиева Гулмира Амантаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург қулок, томоқ, бурун ва нутқ илмий тадқиқот институти. (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 ўтказган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг ривожланиш омилларини аниқлаш ва уларни ташхислаш ва даволашни мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 ўтказган беморларда некротик риносинусит ривожланишининг энг муҳим хавф омиллари: диабетик кетоатсидоз, ацедемия (замбуруқ инвазиясининг омили), цитокинларининг кўпайиши билан кечадиган иммунитет танқислиги (нохуш оқибатлар омили), иммунотромбоз (коронавирус инфекцияси омили) ривожланиши билан ДВC синдромининг сурункали шаклини, Д-димернинг кўтарилиши, гиперкоагуляция, микроциркуляциянинг бузулиши) аниқланган;
 иммунотромбоз, гипертромбинемияни фаоллаштириш билан иммунореактивлик инвазив замбуруғ инфекциясининг ривожланишини башорат қилувчи коагулопатия билан микроциркуляция бузилиши механизмлари аникланган;
 салбий асоратлар ривожланишининг прогностик асосли башоратчилари COVID-19 ўтказган беморларда, некротик риносинуситда уларнинг сезгирлиги ва ўзига хослиги аниқланган;
“COVID-19дан кейинги синдром” бўлган беморларда некротик риносинуситда замбуруғ инфекциясининг инвазив кечиши (некротик тўқиманинг таркибидаги замбуруқ инфекциясининг қобиғидаги полисахаридларнинг йод кислотаси таъсирида оксидланиши натижасида алдегид хосил бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 09 апрелдаги №04/098-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган беморларда некротик риносинусит ривожланишининг энг муҳим хавф омиллари: диабетик кетоатсидоз, ацедемия (замбуруқ инвазиясининг омили), цитокинларининг кўпайиши билан кечадиган иммунитет танқислиги (нохуш оқибатлар омили), иммунотромбоз (коронавирус инфекцияси омили) ривожланиши билан ДВC синдромининг сурункали шаклини, Д-димернинг кўтарилиши, гиперкоагуляция, микроциркуляциянинг бузулиши) аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Определение факторов развития некротического риносинусита у больных перенесших COVID-19” ва “COVID-19 билан касалланган беморларда мукормикоз билан асоратланган риносинусит патогенезини ўрганиш.” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 02-апрелдаги 92-сонли буйруғи ва “Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси” 2023 йил 29-март 46-сонли буйруғига биноан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги:  аниқланган хавф омилларини даволаш ва бартараф этиш, некротик риносинуситнинг ривожланиши ва унинг оғир оқибатларини олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини бир хил даражада ушлаб туради ва уларни камайтиришга имкон бермайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги:  аниқланган хавф омилларини даволаш ва бартараф этиш, некротик риносинусит ривожланиши ва унинг оғир оқибатларини олдини олиш, некротик риносинусит ва унинг оқибатларини даволаш учун давлат ва беморларнинг харажатларини сезиларли даражада камайтириш, шу жумладан катта моддий харажатларни олдини олади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «CОВИД-19 ўтказган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг кечиш хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ва Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасида  амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгаши 04.05.2023 йил № 03-23/05-х-сон хулосаси).
иккинчи илмий янгилик: иммунотромбоз, гипертромбинемияни фаоллаштириш билан иммунореактивлик инвазив замбуруғ инфекциясининг ривожланишини башорат қилувчи коагулопатия билан микротсиркуляция бузилиши механизмлари аниқланагн; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Определение факторов развития некротического риносинусита у больных перенесших COVID-19” ва “COVID-19 билан касалланган беморларда мукормикоз билан асоратланган риносинусит патогенезини ўрганиш.” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 02-апрелдаги 92-сонли буйруғи ва “Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси” 2023 йил 29-март 46-сонли буйруғига биноан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўрганилган механизмларни ўз вақтида самарали даволаш ва олдини олиш билан некротик риносинуситнинг ривожланиши ва унинг оғир оқибатларини олдини олади, беморларнинг ҳаёт сифатини бир хил даражада ушлаб туради ва уларни камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ўрганилган механизмлар некротик риносинуситни ва унинг оғир оқибатларини ўз вақтида самарали даволаш ва олдини олиш имконини беради, некротик риносинусит ва унинг оқибатларини даволаш учун давлат ва беморларнинг харажатларини сезиларли даражада камайтиради, шу жумладан катта моддий харажатларни олдини олади. Масалан беморнинг ўз вақтида диагностика қилиш беморга 250-300.000сўм атрофида ҳаражатга тушса, беморга касалликдан кейин бу харажатлар бир неча ўн бароварга  кўпаяди. Давлат даражасида эса койка бандлигини жуда узун кунлар банд бўлишини камайтиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «CОВИД-19 ўтказган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг кечиш хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ва Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасида  амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгаши 04.05.2023 йил № 03-23/05-х-сон хулосаси).  
учинчи илмий янгилик: салбий асоратлар ривожланишининг прогностик асосли башоратчилари CОВИД-19 ўтказган беморларда, некротик риносинуситда уларнинг сезгирлиги ва ўзига хослиги аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Определение факторов развития некротического риносинусита у больных перенесших COVID-19” ва “COVID-19 билан касалланган беморларда мукормикоз билан асоратланган риносинусит патогенезини ўрганиш.” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 02-апрелдаги 92-сонли буйруғи ва “Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси” 2023 йил 29-март 46-сонли буйруғига биноан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ўз вақтида самарали даволаш билан ҳақиқий прогностик башоратчиларни аниқлаш ўлимнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва ногиронлик ривожланишининг олдини олади, беморнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Оғир оқибатларнинг ҳақиқий прогностик башоратчиларини аниқлаш, давлатнинг ҳам, беморларнинг ҳам жиддий моддий харажатларни талаб қиладиган даволаниш учун (ногиронликка олиб келадиган бўлса бир умрлик) харажатларини сезиларли даражада камайтиради, давлат даражасида иқтисодий енгилликни олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «CОВИД-19 ўтказган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг кечиш хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ва Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасида  амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгаши 04.05.2023 йил № 03-23/05-х-сон хулосаси).
туртинчи илмий янгилик: “COVID-19дан кейинги синдром” бўлган беморларда некротик риносинуситда замбуруғ инфекциясининг инвазив кечиши (некротик тўқиманинг таркибидаги замбуруқ инфекциясининг қобиғидаги полисахаридларнинг йод кислотаси таъсирида оксидланиши натижасида алдегид хосил бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Определение факторов развития некротического риносинусита у больных перенесших COVID-19” ва “COVID-19 билан касалланган беморларда мукормикоз билан асоратланган риносинусит патогенезини ўрганиш.” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 02-апрелдаги 92-сонли буйруғи ва “Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси” 2023 йил 29-март 46-сонли буйруғига биноан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: инвазив замбуруқли инфекциясининг гистокимёвий маълумотларининг характерли хусусиятларини ўрганиш замбуруқ инфекциясининг мавжудлигини ўз вақтида аниқлаш ва замбуруқли инфекциясининг ривожланишининг олдини олиш ҳамда ўз вақтида даволаш имконини беради бу эса оғир оқибатлар ногиронликни, беморларнинг ҳаёт сифатини бир хил даражада сақлаш, имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: инвазив замбуруқли инфекциясининг гистокимёвий хусусиятларини ўрганиш, касалликга эрта ташхиш қўйилса 250.000сум миқдорда харажат сарф қилинади, агар гистокимёвий  текширув беморда кеч ўтказилса беморни ногиронликка олиб келади. Бу эса даволаниш учун жиддий иқтисодий харажатларга олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «CОВИД-19 ўтказган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг кечиш хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ва Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасида  амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгаши 04.05.2023 йил № 03-23/05-х-сон хулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish