Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Вазирахон Мукимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Предиабет ва унинг катта ёшли ахоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омиллари билан алоқаси (Андижон вилояти мисолида)», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт , 14.00.03-Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2193
Илмий раҳбарлар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Юсупова Шахноза Кадиржановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.02
Расмий оппонентлар: Салохиддинов Адилжон Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилояти қишлоқ шароитида  предиабет тарқалиши ва унинг юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омиллари билан боғлиқлигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
предиабет (50%) ва қандли диабетни (100% гача) эрта  диагностика қилиш,  предиабет ва диабет ривожланишининг популяцион механизмларини  аниқлаш учун янги эпидемиологик ёндашувлар ишлаб чиқилган бу диабетнинг ҳар йили предиабетдан тўлдирилишини 5-10% га ва иқтисодий йўқотишларнинг 3 бараварга камайтириши исботланган;
илк бор  Ўзбекистоннинг Андижон вилояти қишлоқ шароитида аҳоли даражасида предиабет билан боғлиқ липид хавф омилларининг: ортиқча вазн 70%, гиподинамия 46,9%, нотўғри овқатланиш 38,7%, артериал гипертензия 30,3% ҳақиқий тарқалиш даражаси аниқланган;
илк бор Ўзбекистоннинг Фарғона водийси минтақасидаги  қишлоқ аҳолиси мисолида липид  бўлмаган хавф омилларининг:  40 ва ундан катта ёш 83,4%, аёл жинси 69,1%, ирсий мойиллик 31,3%  аҳолига хос хусусиятлари ва уларнинг предиабет билан боғлиқлиги аниқланган, ушбу эпидемиологик шароитларни ҳисобга олган ҳолда аҳолига профилактик ва даволовчи диабетологик ёрдам кўрсатиш бўйича мавжуд тузилмаларнинг сифати ва самарадорлиги 80-85 фоизга яхшиланиши исботланган;
предиабет, диабет ва уларнинг асоратларини эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича ДиаХатар сўровномасини ўз ичига олган янги скрининг технологияси ишлаб чиқилган ва амалий фойдалананиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 26 мартдаги  06/15 рақамли хулосасига кўра (Соғлиқни сақлаш вазирлигига АДТИ ректори томонидан 2024 йил 22-апрелдаги 96-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: предиабет (50%) ва қандли диабетни (100% гача) эрта  диагностика қилиш,  предиабет ва диабет ривожланишининг популяцион механизмларини  ўрганиш учун янги эпидемиологик ёндашувлар ишлаб чиқилган. Бу диабетнинг ҳар йили предиабетдан тўлдирилишини 5-10% га ва иқтисодий йўқотишларнинг 3 бараварга камайтириши исботланган. Ишлаб чиқилган усуллар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан Республика ихтисослаштирилган илмий амалий эндокринология марказининг Фарғона филиалида 2023-йил  12-декабрда №72-сонли буйруғи асосида, Наманган филиалида 2023-йил  7-декабр №161-сонли буйруғи билан, Андижон вилояти эндокринология диспансерида 2023-йил  18-декабрдаги    №38-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: предиабетни эрта ташхислаш унинг натижасида келиб чиқадиган ҚД ҳамда унинг асоратларни олдини олиш, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичини камайтирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қандли диабет билан оғриган барча беморлар давлат хисобига рўйхатга олинганлиги сабабли, давлат томонидан бепул дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминланади. Қандли диабет билан оғриган 1-нафар бемор учун 1 кунлик стационар даволашга 72000 сўм сарфланди.
                                         ПрЭУ = Эж + Эи + Эсз + Эсл,
бу ерда  ПрЭУ – тиббий хизматни бошқариш органи ишида  олдини олинган иқтисодий зарар (иқтисодий самара); Эж – ҳаётни сақлаш, асосий ёки бошқа мутахассислик бўйича иш қобилиятини тиклашнинг иқтисодий самараси; Эи – Мехнат қобилятини тиклаш  билан ногиронликни камайтиришнинг иқтисодий самараси; Эсз – касалланишни камайтиришнинг иқтисодий самараси; Эсл – даволаш муддатини қисқартиришнинг иқтисодий самараси. Хулоса: Андижон вилоятининг қишлоқ шароитида Предиабет, қандли диабет ва уларнинг  "сўнгги нуқтаси" ни ўрганишнинг аҳоли асосидаги усуллари предиабетни (50%) ва қандли диабетни (100% гача) эрта ташхисини яхшилашга ёрдам беради. Ушбу ёндашув иқтисодий зарарни 3 баравар камайтиришга ва ҚД 2-турини предиабетдан тўлдиришни  5-10% га камайишига олиб келади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор  Ўзбекистоннинг Андижон вилояти қишлоқ шароитида аҳоли даражасида предиабет билан боғлиқ липид хавф омилларининг: ортиқча вазн 70%, гиподинамия 46,9%, нотўғри овқатланиш 38,7%, артериал гипертензия 30,3% ҳақиқий тарқалиш даражаси аниқланди.   Ишлаб чиқилган усуллар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан Республика ихтисослаштирилган илмий амалий эндокринология марказининг Фарғона филиалида 2023-йил  12-декабрда №72-сонли буйруғи асосида, Наманган филиалида 2023-йил  7-декабр №161-сонли буйруғи билан, Андижон вилояти эндокринология диспансерида 2023-йил  18-декабрдаги    №38-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: предиабет ва қандли диабетнинг салбий оқибатларнинг янги прогнозлари учун асослар билан прогностик кўрсаткичларни ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: шундан келиб чиққан ҳолда, битта беморни 10 кунлик стационар даволаш учун давлат бюджетидан 720000 сўм сарфланади. Қандли диабетга чалинган беморлар  даволаш стандартларига мувофиқ йилига 2 марта  стационар даволанишлари шарт. Шундай қилиб, қандли диабет билан касалланган  беморни  даволашни  йиллик қиймати йилига = 1 440000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган скрининг технологияси/ профилактикаси диабет тарқалишининг (90% гача) унинг асоратлари – оёқ-қўл ампутацияси, кўришнинг йўқолиши, ва буйракни алмаштириш терапиясига бўлган эҳтиёжни сезиларли даражада пасайишига олиб келди.
учинчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистоннинг Фарғона водийси минтақасидаги  қишлоқ аҳолиси мисолида липид  бўлмаган хавф омилларининг:  40 ва ундан катта ёш 83,4%, аёл жинси 69,1%, ирсий мойиллик 31,3%  аҳолига хос хусусиятлари ва уларнинг предиабет билан боғлиқлиги аниқланган, ушбу эпидемиологик шароитларни ҳисобга олган ҳолда аҳолига профилактик ва даволовчи диабетологик ёрдам кўрсатиш бўйича мавжуд тузилмаларнинг сифати ва самарадорлиги 80-85 фоизга яхшиланиши исботланган; Ишлаб чиқилган усуллар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан Республика ихтисослаштирилган илмий амалий эндокринология марказининг Фарғона филиалида 2023-йил  12-декабрда №72-сонли буйруғи асосида, Наманган филиалида 2023-йил  7-декабр №161-сонли буйруғи билан, Андижон вилояти эндокринология диспансерида 2023-йил  18-декабрдаги    №38-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: предиабетни эрта ташхислаш унинг натижасида келиб чиқадиган ҚД ҳамда унинг асоратларни олдини олиш, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичини камайтирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: Агар ушбу беморларда 2-тур диабет ривожланишининг олдини оладиган бўлсак, ҳар йили 669 х 1440000= 963360000 (тўққиз юз олтмиш уч миллион  уч юз олтмиш минг сўм) давлат бюджети маблағлари тежалди. Хулоса: Бу бир  туман мисолида. Агар бу тадқиқотлар вилоятимизнинг 16 та туманида амалга оширилса , 15413760000 (ўн беш миллиард тўрт юз ўн уч миллион  етти юз олтмиш минг сўм) маблағлар  тежалади. тўртинчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистоннинг Фарғона водийси минтақасидаги  қишлоқ аҳолиси мисолида липид  бўлмаган хавф омилларининг:  40 ва ундан катта ёш 83,4%, аёл жинси 69,1%, ирсий мойиллик 31,3%  аҳолига хос хусусиятлари ва уларнинг предиабет билан боғлиқлиги аниқланди. Ушбу эпидемиологик шароитларни ҳисобга олган ҳолда аҳолига профилактик ва даволовчи диабетологик ёрдам кўрсатиш бўйича мавжуд тузилмаларнинг сифати ва самарадорлиги 80-85 фоизга яхшиланиши исботланган. Ишлаб чиқилган усуллар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан Республика ихтисослаштирилган илмий амалий эндокринология марказининг Фарғона филиалида 2023-йил  12-декабрда №72-сонли буйруғи асосида, Наманган филиалида 2023-йил 7-декабр №161-сонли буйруғи билан, Андижон вилояти эндокринология диспансерида 2023-йил  18-декабрдаги    №38-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аҳоли ёки беморларнинг умр кўриш давомийлигини оширишга қаратилган профилактика ёндашувларини такомиллаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: янги даволаш усулини жорий этиш билан 2-тур қандли диабетнинг олдини олишнинг иқтисодий самарасини ҳисоблаш
ПрЭУ =((Мл+ПрП+МПр)*СтДав)*Дав.Йил.
ПрЭУ = (25000 + 28000 + 19000)*10*2
ПрЭУ=72000*10*2 = 720000 *2 = 1440000
Тадқиқотимиз натижасида 669 та предиабет ҳолати аниқланди. Агар ушбу беморларда 2-тур диабет ривожланишининг олдини оладиган бўлсак, ҳар йили 669 х 1440000 = 963360000 (тўққиз юз олтмиш уч миллион уч юз олтмиш минг сўм) давлат бюджети маблағлари тежалади. Бу маълумотлар бир  туман мисолида. Агар бу тадқиқотлар вилоятимизнинг 16 та туманида амалга оширилса, давлат бюджетидан 15413760000 (ўн беш миллиард тўрт юз ўн уч миллион  етти юз олтмиш минг) сўм маблағлар тежалади. Хулоса: предиабет ва диабет ривожланишининг аҳоли механизмларини ўрганиш бўйича янги эпидемиологик ёндашувларни қўллаш тактикасини сарҳисоб қилар эканмиз, бу предиабет ва диабет билан касалланиш ва "сўнгги нуқталарни" кескин камайтириш, даволаш сифатини яхшилаш ва аҳоли/ беморларнинг умр кўриш давомийлигини оширишга қаратилган профилактик ёндашувларни такомиллаштирилди.
    туртинчи илмий янгилик: предиабет, диабет ва уларнинг асоратларини эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича ДиаХатар сўровномасини ўз ичига олган янги скрининг технологияси ишлаб чиқилган ва амалий фойдалананиши исботланган. Ишлаб чиқилган усуллар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан Республика ихтисослаштирилган илмий амалий эндокринология марказининг Фарғона филиалида 2023-йил  12-декабрда №72-сонли буйруғи асосида, Наманган филиалида 2023-йил  7-декабр №161-сонли буйруғи билан, Андижон вилояти эндокринология диспансерида 2023-йил  18-декабрдаги    №38-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги предиабет ва қандли диабетни эрта ташхислаш скрининг профилактикасидан фойдаланиш орқали предиабет, ҚД ҳамда унинг асоратларни олдини олиш, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичини кескин камайтиришдан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: углевод алмашинуви бузилишларини ривожланиш хавфи турлича бўлган аҳоли учун бундай ёндашув 50% дан 100% гача бўлган иқтисодий самара билан предиабет ва унинг "сўнгги нуқталари" ни ривожланиш хавфини кескин камайтиради. Хулоса: Предиабетнинг скрининг сценарийси ва профилактик модели, унинг қишлоқ аҳолиси учун “сўнгги нуқталари" ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган, ва олдини олиш бўйича ДиаХатар сўровномасини ўз ичига олган янги скрининг технологияси ишлаб чиқилган ва амалий фойдалананиши исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish