Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуралиева Нилюфархон Дилшод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Жигар циррозининг этиологик, эпидемиологик, клиник, диагностик ва профилактик жихатлари (перспектив танлов скрининги)”, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib195.
 Илмий рахбарлар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Жўраева Мохигул Азимжановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассасаноми: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар:  Гадаев Абдигаффар Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсайдуллаев Мирмахмуд Миршохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилояти қишлоқ аҳолиси орасида жигар циррозининг этиологик, эпидемиологик ва клиник ҳамда диагностик хусусиятларини ўрганиш, унинг профилактика чора тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 жигар циррозларида ошқозондаги ўзгаришларни қонда қисқа занжирли пептид ХЦК-8 аниқлаш ёрдамида атрофик гастритни эрта баҳолаш ва юқори ошқозон ичак тизимидан қон кетишни олдини олиши асосланган;
турли этиологияли жигар циррозида қонда қисқа занжирли пептид холецистокинин-8 ни текшириш ёрдамида сурункали атрофик гастрит кузатилиши аниқланган;
вирусли гепатит В негизида ривожланган жигар циррози 46,1% кузатилиб, С вирусли жигар циррозига нисбатан тарқалиши кўпроқ эканлиги аниқланган;
вирусли жигар циррози билан хасталанган беморларда протеаза ингибитори апротинин ва ХЦК-1 рецептори блокатори итоприд гидрохлорид каби янги фармакологик комбинацияни даволаш усули қуллаш самарали эканлаги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 30 ноябрдаги 6 i-46/u сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 29-декабрдаги  6i-41/X-сонли хати юборилган).
биринчи илмий янгилик: жигар циррозларида ошқозондаги ўзгаришларни қонда қисқа занжирли пептид ХЦК-8 аниқлаш ёрдамида атрофик гастритни эрта баҳолаш ва юқори ошқозон ичак тизимидан қон кетишни олдини олиши асосланган; Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази  Наманган  филиали, (26 ноябр 2023 йил 165/13 сонли буйруги), Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (26 ноябр 2023 йил 173 сонли буйруғи)  ва Андижон вилояти Мархамат тумани ТТБ (30 ноябр 2023 йил 59 сонли буйруғи) билан терапевтик даволаш муассасаларида  амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги; Андижон вилояти қишлоқ аҳолиси орасида жигар циррозида ривожланган юқори ошқозон ичак соха тизимига эътиборни кучайтирилган, профилактик  чора тадбирларни янада жадаллаштирилган, қишлоқ аҳолиси орасида тиббий кўрик сифатини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўлим сабабларини қисқартиш натижасида  беморлар хаёт сифатини узайиши, стационарда ётиш кунларини қисқариши, қўшимча қимматбахо текшириш усулларини камайиши, даволаш услублари қўлланилганда қўшимча текширишлар ўтказилиши талаб этилмади, қўлланиладиган патогенетик даво амбулатор равишда давом этиш тавсиясига асосланиб тадқиқотга талаб этиладиган даво вақти 12 кундан 7 кунгача (1 кунлик ёток 250000, дори дармон 1600000 даво курсига) қисқартирилиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анъанавий ташҳис даволаш усулнинг ўртача нархи 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 4600000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усул  билан текшириб олиб бориш 7 кун булади ва  нархи эса 3350000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Андижон вилояти қишлоқ аҳолиси орасида ретроспектив текширув натижасида сурункали жигар касалликлари орасида асосий ўлим сабаблари 55% холатда юқори ошқозон ичак соха тизимидан қон кетиши натижасида кузатилган холатни тавсия этилган даволаш усулдан фойдаланган ҳолда муолажаларни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, диагностика қилиш ҳисобига бюджет маблағларини 1250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: турли этиологияли жигар циррозида қонда қисқа занжирли пептид холецистокинин-8 ни текшириш ёрдамида сурункали атрофик гастрит кузатилиши аниқланган; Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази  Наманган  филиали, (26 ноябр 2023 йил 165/13 сонли буйруги), Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (26 ноябр 2023 йил 173 сонли буйруғи)  ва Андижон вилояти Мархамат тумани ТТБ (30 ноябр 2023 йил 59 сонли буйруғи) билан терапевтик даволаш муассасаларида  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алкогол этиологияли жигар циррози 60-69 ёшда, вирус этиологияли 40-49 ёшда ва номаълум этиологияли жигар циррози 20-29 ёшда диагностика ва даволашда жигар циррози билан хасталанган беморларда юқори ошқозон ичак тизимидан қон кетиш профилактикасини ўтказиш ва патогенетик терапияни ўз вақтида ўтказиш  ахолига эътибор ортиши билан уларда розилик хиссини туғдирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: алкогол этиологияли жигар циррози 60-69 ёшда, вирус этиологияли 40-49 ёшда ва номаълум этиологияли жигар циррози 20-29 ёшда диагностика ва даволашда ўз вақтида юқори ошқозон тизими касалликларни аниқлаш қон кетиш хавфини камайтирди. Хулоса: турли этиологияли жигар циррозида қонда холецистокинин -8 ва гастрин -17 миқдорини пасайтиришга йўналтирилган дори дармонлар ошқозонда атрофик гастритни ривожланиши ва юқори ошқозон ичак тизими касалликларининг ривожланишини олдини олади ва жигар циррозидан ўлим кўрсаткичини 80% дан 50% га камайтиришга эришилди.
учинчи илмий янгилик: вирусли гепатит В негизида ривожланган жигар циррози 46,1% кузатилиб, С вирусли жигар циррозига нисбатан тарқалиши кўпроқ эканлиги аниқланган;Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази  Наманган  филиали, (26 ноябр 2023 йил 165/13 сонли буйруги), Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (26 ноябр 2023 йил 173 сонли буйруғи)  ва Андижон вилояти Мархамат тумани ТТБ (30 ноябр 2023 йил 59 сонли буйруғи) билан терапевтик даволаш муассасаларида  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: турли этиологияли жигар циррозида қонда холецистокинин - 8 ва гастрин - 17 миқдорини пасайтиришга йўналтирилган дори дармонлар ошқозонда атрофик гастритни ривожланиши ва юқори ошқозон ичак тизими касалликларининг ривожланишини олдини олади ва жигар циррозидан ўлим кўрсаткичини 80% дан 50% га камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  Беморларда юқори ошқозон ичак тизимидан қон кетиш олдини олишда бир беморга кетган квалификацион даво чоралар камайтирилади, интенсив назорат талаб этилмайди стационарда сурункали қон кетиш билан асоратланган жигар циррози билан хасталанган беморларда даволаниш кунлари кискартирилади, юқори ошқозон тизимидан зимдан сурункали қон  кетиш холати ва камконлик синдроми кузатилмайди. Интенсив назорат талаб этилмагани туфайли беморни стационарда даволаниши иқтисод қилинади, ўртача 3-5 кунга, бир кунлик ётоқни 250000 хисоблаган холатда 750000 дан 1250000 сўм иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: беморларда этиологик омил билан боғлиқ ёшни эътиборга олган холда, юқори ошқозон ичак тизимидан қон кетиш хавфини ўз вақтида олдини олиш жигар циррозидан ўлим кўрсаткичини камайтирди.
 тўртинчи илмий янгиликнинг моҳияти: вирусли жигар циррози билан хасталанган беморларда протеаза ингибитори апротинин ва ХЦК-1 рецептори блокатори итоприд гидрохлорид каби янги фармакологик комбинацияни даволаш усули қуллаш самарали эканлаги исботланган. Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази  Наманган  филиали, (26 ноябр 2023 йил 165/13 сонли буйруги), Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали (26 ноябр 2023 йил 173 сонли буйруғи)  ва Андижон вилояти Мархамат тумани ТТБ (30 ноябр 2023 йил 59 сонли буйруғи) билан терапевтик даволаш муассасаларида  амалиётга жорий этилди. Илмий ишнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича; таклиф этилган фармакологик комбинация жигар циррозида беморларни стандарт даволашга қўшимча қилиб даволаш натижасида беморларда юқори ошқозон тизими касалликларини ривожланиши олди олинади, пепсиноген 1, 2 меъёрлашади, меъда пассажи яхшиланади қон кетиш хавфи камайди, даволаниш учун кетган ўртача ҳаражатлар нархи иқтисод этилди. Илмий  ишнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат; тавсия этилган фармакологик комбинация жигар циррози билан хасталанган беморларни патогенетик даволаш натижасида иқтисодий самарадорликни юқорилиги  73% гача маблағлар тежалишига эришилди. 12 кундан 7 кунгача (1 кунлик ёток 250000, дори дармон 1600000 даво курсига) қисқартирилиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анъанавий ташҳис даволаш усулнинг ўртача нархи 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 4600000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усул  билан текшириб олиб бориш 7 кун булади ва  нархи эса 3350000 сўмни ташкил этади). Хулоса: жигар циррозининг комплекс терапиясида ХЦК-1 рецептори антагонисти итоприд гидрохлорид ва протеаза ингибитори апротинин фармакологик комбинацияси кўллаган ҳолда, уларни гастропротектив ва кон тўхтатувчи хусусиятлари юқори ошқозон ичак тизими касалликларининг фаолиятини меъёрлаштирди ва клиницистларни даволашда самара берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish