Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузиев Бекзод Насриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тозалаш агрегатида ажралиб чиқаётган майда ва йирик ифлосликларни алоҳида тақсимлаш жараёнини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.3.PhD/T2402
Илмий раҳбар: Парпиев Азимжон Парпиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Маматқулов Орифжон Турсунович техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тозалаш агрегатида ажралиб чиқаётган майда ва йирик ифлосликларни алоҳида тақсимлаш жараёнини такомиллаштириш асосида самарадорликни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани йирик ифлосликлардан тозалашда чиқинди таркибидаги аҳамиятли даражада улушга эга бўлган ва пахтадан ажралиши қийин бўлган тола бўлаклари, улюк ва майда ифлосликлардан иборат бўлган чигаллашган бирикма ҳосил бўлиши аниқланган;
қозиқчали ва аррачали барабанлардан тушаётган ифлосликларни алоҳида ажратиш ҳисобига регенерацияланадиган пахтанинг ифлослик миқдорини камайтириш натижасида такомиллаштирилган тозалаш технологияси ишлаб чиқилган;
бир факторли тажриба натижаларини қайта ишлаш усули асосида аррачали барабанларда ажралаётган ифлосликни тузилма таркибини улушлари, уни миқдори билан пахтани бошланғич ифлослиги ва тозалаш қайталиги ўртасидаги боғланишлар олинган;
назарий ва амалий тадқиқотлар асосида пахта бўлагини ташқи кучлар ҳисобига деформацияланиб чўзилиши ва максимал чегаравий узунликдан сўнг элементар бўлакларга ажралишини пахта бўлагидаги чигитлар орасидаги бошланғич узунликга боғлиқ эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бажарилган илмий тадқиқот иши натижасида такомиллаштирилган тозалагичларни аррачали барабан бўлимидаги қозиқчали барабанлардан ажралиб чиқаётган майда ифлосликни алоҳида ажратиш  бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган тозалагич Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг тасарруфига кирувчи “APK BUKA” МЧЖ кластер таркибидаги Бўка пахта тозалаш корхонасида ва “SANGZOR TEKSTIL” МЧЖ кластерига қарашли Дўстлик пахта тозалаш корхонасида тадбиқ этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023 йил 24 ноябрдаги 03/22-910-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқарилган толадаги нуқсон ва ифлос аралашмалар  мавжуд вариантда 6,64 % бўлиб IV-нав “Ўрта” синфга тўғри келса, тавсия вариантида 5,4 % ни ташкил этиб,   IV-нав “Яхши” синфли тола олинган.  Тозалагичларни аррачали бўлимларидан чиқиндига тушган пахтани регенерациялаш ва тозалаш ҳисобига тола синфи яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish