Sayt test rejimida ishlamoqda

Кумаков Жахонгир Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ости қувурларининг қурилиш технологиясини иншоотлар зилзилабардошлилигининг тўлқин назарияси асосида такомиллаштириш”, 05.09.08 – Қурилиш технологияси ва қурилиш жараёнларини ташкил қилиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2568.
Илмий маслаҳатчи: Султанов Карим Султанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Абдусаттаров Абдусамат, техника фанлари доктори,  профессор; Наров Рустам Алиханович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ости магистрал қувурларининг сейсмик мустаҳкамлигининг тўлқин назариясидан фойдаланиб олинган зилзилабардошлик бўйича илмий натижалар асосида ер ости қувурларини қуриш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ости қувурларининг зилзилабардошлилигини оширишда тўлқин назарияси параметрлари ва уларни қувур атрофидаги грунтнинг мустаҳкамлик хусусиятлари кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган;
ер ости магистрал қувурларини қуриш технологиялари ер ости магистрал қувурларидаги сейсмик кучланишларнинг қувур атрофидаги грунт хусусиятларига боғлиқлик равишда ўзгариш қонуниятлари асосида такомиллаштирилган;
ер ости қувурларидаги бўйлама сейсмик кучланишларнинг ўзгариш қонуниятларини топиш қувур атрофидаги грунтнинг механик хусусиятлари асосида ишлаб чиқилган;
ер ости магистрал қувурларини қуриш технологиялари ер ости магистрал қувурларидаги сейсмик кучланишларнинг қувур атрофидаги грунт хусусиятларига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер ости қувурларининг қурилиш технологиясини иншоотлар зилзилабардошлигининг тўлқин назарияси асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
ер ости қувурларининг зилзилабардошлилигини оширишда тўлқин назарияси параметрлари ва уларни қувур атрофидаги грунтнинг мустаҳкамлик хусусиятлари кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар “ПЕРСПЕКТИВА МОНТАЖ НУКУС” МЧЖ хусусий корхонаси фаолиятида  жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 03-07/01-3384-сон маълумотномаси). Натижада қувур атрофидаги грутнинг қўшимча зичланиши билан бўйлама зўриқишлар 70% гача камайиши билан, қувурнинг сейсмик устуворлиги 20% га ошишига эришилган;
ер ости магистрал қувурларини қуриш технологиялари ер ости магистрал қувурларидаги сейсмик кучланишларнинг қувур атрофидаги грунт хусусиятларига боғлиқлик равишда ўзгариш қонуниятлари “ПЕРСПЕКТИВА МОНТАЖ НУКУС” МЧЖ хусусий корхонаси фаолиятида  жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 03-07/01-3384-сон маълумотномаси). Натижада ер ости қувурларини қуришда мустаҳкамлигини аниқлашнинг самарадорлиги ва аниқлигини 20% гача оширишга эришиш имконини берган;
ер ости қувурларидаги бўйлама сейсмик кучланишларнинг ўзгариш қонуниятларини топиш “ҚҚГАЗЖОЙБАР” МЧЖ хусусий корхонаси фаолиятида  жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 03-07/01-3384-сон маълумотномаси). Натижада қувурларда зилзилалар пайтида кучланишнинг юқори чегараси 12% дан кўп эканлигини кўрсатди, бу эса ушбу усулда олинган ҳисоблаш натижаларининг ишончлилига эришиш имконини берган;
ер ости магистрал қувурларини қуриш технологиялари ер ости магистрал қувурларидаги сейсмик кучланишларнинг қувур атрофидаги грунт хусусиятларига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари “ҚҚГАЗЖОЙБАР” МЧЖ хусусий корхонаси фаолиятида  жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 03-07/01-3384-сон маълумотномаси). Натижада грунтнинг деформацияланиш хусусиятларини ҳисобга олиш янги сифат ва миқдорий натижаларга олиб келди, бу асосида сейсмик бардошли қувурларни қуришни такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish