Sayt test rejimida ishlamoqda

Хосилова Фарида Рустамджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Филолог-талабаларнинг касбий нутқтини ривожлантириш жараёнида акт дан фойдаланишнинг лингвометодик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3206.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Аҳмедова Муқаддас Ҳодиметовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент; Хашимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади филолог-талабаларнинг касбий нутқини шакллантириш ва ривожлантиришнинг самарали воситаларидан бири сифатида АКТ орқали рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг лингвометодик асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
филолог-талабалар кабий нутқини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари рус тили таълимида социализация ва аккултурация жараёнларининг лингвометодика билан интеграциялашда уларнинг коммуникатив компетентлигини инновацион таълим муҳити имкониятларига мувофиқ белгилаш асосида аниқлаштирилган;
филолог-талабалар кабий нутқини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг лингвометодик асослари талабалар касбий ривожланишининг индивидуал траекториясини эргономик талабларга нисбатан технологик жиҳатдан горизонтал ва вертиcал интеграциясини таъминлаш ҳамда касбий карера талабларига кўра мулоқот компетенсиясини ривожлантириш технологиясига мувофиқ методикаларни танлаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар касбий нутқини ривожлантиришда электрон ўқув воситаларидан фойдаланишнинг универсал модели касбий мулоқот компетенсиясини когнитив ва эмпирик такомиллашув стандартларига мувофиқ ривожлантиришга нисбатан белгиланган талабларга алгоритмик изчилликни таъминлашга кўра методик мослаштириш асосида ишлаб чиқилган;
филолог-талабаларнинг рус тилида нутқ компетенсиясини шакллантириш ва касбий нутқ маданиятини ўқитишнинг услубий тизими лингвистик этносоциум муҳитида технологик жараёнли ёндашувларни ахборот технологияларининг таълимий имкониятларига ҳамда витаген таълим интеграциясини таъминлашга мувофиқ горизонтал ва вертикал равишда методик-дидактик аспектда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филолог-талабалар касбий нутқини ривожлантиришнинг лингвометодик асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
рус тили таълимида социализация ва аккултурация жараёнларининг лингвометодика билан интеграциялашда уларнинг коммуникатив компетентлигини инновацион таълим муҳити имкониятларига малака талабларига мувофиқ белгилаш асосида аниқлаштирилган филолог-талабалар кабий нутқини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, талабалар касбий ривожланишининг индивидуал траекториясини эргономик талабларга нисбатан технологик жиҳатдан горизонтал ва вертиcал интеграциясини таъминлаш ҳамда касбий карера талабларига кўра мулоқот компетенсиясини ривожлантириш технологиясига мувофиқ методикаларни танлаш асосида такомиллаштирилган филолог-талабалар кабий нутқини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг лингвометодик асослари бўйича таклиф ва тавсиялардан «Русский язык. Язык специальности (для студентов филологогических направлений» номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғи асосида берилган 232-521 рақамли рухсатномаси). Натижада филолог талабаларнинг амалий, ўқув-касбий ва илмий фаолиятида рус тилидан фойдаланиш самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
касбий мулоқот компетенсиясини когнитив ва эмпирик такомиллашув стандартларига мувофиқ ривожлантиришга нисбатан белгиланган талабларга алгоритмик изчилликни таъминлш орқали методик мослаштириш асосида ишлаб чиқилган талабалар касбий нутқини ривожлантиришда электрон ўқув воситаларидан фойдаланишнинг универсал модели бўйича таклиф ва тавсиялардан СамДЧТИда 2020-2022 йилларда бажарилган "Инглиз тили мутахассислиги бўйича ахборот технологиялари асосида ўқув жараёнига виртуал ресурсларни яратиш ва жорий этиш" номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва о 'рта махсус та' лим вазирлигининг 2022-йил 17-ноябрдаги 3636/30.02.01-сон ма'лумотномаси). Натижада, бўлгуси филологларни педагогик ва методик қобилиятини ошириш ҳамда таълим тизимини мустахкамлаш мақсадига эришилган;
лингвистик этносоциум муҳитида технологик жараёнли ёндашувларни ахборот технологияларининг таълимий имкониятларига ҳамда витаген таълим интеграциясини таъминлашга мувофиқ горизонтал ва вертикал равишда методик-дидактик аспектда қўллаш асосида такомиллаштирилган филолог-талабаларнинг рус тилида нутқ компетенсиясини шакллантириш ва касбий нутқ маданиятини ўқитишнинг услубий тизими бўйича илмий хулосалардан СамДЧТИда 2020-2021 йилларда бажарилган “Эрасмус+ лойиҳаси доирасида Самгиа 561624-эрр-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС-CБҲЕ ИМЕП” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва о 'рта махсус та' лим вазирлигининг 2022-йил 17-ноябрдаги 3637/30.02.01-сон ма'лумотномаси). Натижада, университетларнинг тил йўналишлари талабаларининг коммуникатив компетенсияси даражаси ошга хизмат қилган;
касбий мулоқот компетенсиясини когнитив ва эмпирик такомиллашув стандартларига мувофиқ ривожлантиришга нисбатан белгиланган талабларга алгоритмик изчилликни таъминлш орқали методик мослаштириш асосида ишлаб чиқилган талабалар касбий нутқини ривожлантиришда электрон ўқув воситаларидан фойдаланишнинг универсал моделига оид хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий – тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 12 майдаги 233-сон маълумотномаси). Натижада, институтда амалга оширилаётган илмий – тадқиқот ишларига тадбиқ этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish