Sayt test rejimida ishlamoqda

Казиева Турғуной Турсунбаевнанинг
фан доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг тинглаб тушуниш, англаш қобилиятларини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланиш  технологиялари (ўзбек тили)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.2.DSc/Ped518.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Юсупова Шохидахон Жалолдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори,  профессор; Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг тинглаб тушуниш, англаш қобилийатларини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланиш технологийаларини такомиллаштириш юзасидан тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ижодкорлигини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари бадиий-эстетик яхлитлик, хиссий англаш тамойилларини матн таҳлилини лексик визуаллаштириш жараёнига замонавий педагогик парадигмалар устуворлигида сингдириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг тинглаб тушуниш, англаш қобилиятларини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланишнинг методик модели матнни англашнинг дедуктив-номологик, интенсионал, сабабий-детерминистик омиллари импулсига асосланган дидактик бирликларни талабаларнинг нутқий, лингвистик, прагматик компетенсияларини интегратив ривожлантирувчи муҳитда индивидулликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг тинглаб тушуниш, англаш қобилиятларини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланишнинг лингводидактик технологиялари талабаларни образли тушунишдан мантиқий фикрлашга мотивацияловчи диалогларни қулай коммуникация жараёнида ўзаро таҳлил муносабатларида трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
герменевтик ёндашувдан фойдаланиш асосида талабаларда тинглаб тушуниш, матнни англаш қобилиятларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари матн ғоясини ажратиш ва семантик жозибасини талқин этишга ўргатувчи лингвистик топшириқларни рефлексив коммуникация муҳитида дифференциал йўналганликда қўллаш асосида аниқлаштирилган;
герменевтик ёндашувдан фойдаланиш асосида талабаларда тинглаш, англаш қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти матнни талқин этишнинг тушуниш, ҳаётий таҳлил ва хулоса босқичларида креатив мушоҳада моделларидан эстетик-визуал интеграцияда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг тинглаб тушуниш, англаш қобилиятларини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланиш  технологиялари (ўзбек тили) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:  
талабаларнинг ижодкорлигини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари бадиий-эстетик яхлитлик, хиссий англаш тамойилларини матн таҳлилини визуаллаштириш жараёнига замонавий педагогик парадигмалар устуворлигида сингдириш бўйича таклифлар  “Ўзбек тилининг соҳада қоълланилиши” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023 -йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 314-197-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, она тили ўқитишнинг самарадорлиги ва таъсирчанлиги ошди ва талабаларнинг лингвистик кўникмаларини интенсив ошишига хизмат қилган;  
талабаларнинг тинглаб тушуниш, англаш қобилиятларини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланишнинг методик модели матнни англашнинг дедуктив-номологик, интенсионал, сабабий-детерминистик омиллари импулсига асосланган дидактик бирликларни  талабаларнинг нутқий, лингвистик, прагматик компетенсияларини интегратив ривожлантирувчи муҳитда индивидулликда қўллашга оид таклифлари Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Йошларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадирйатлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбийалашниннг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2023 йил 25 апрелдаги 06/12-1667-сон маълумотномаси). Натижада талаба ва оъқувчиларнинг матн билан ишлаш жараёнида тинглаб тушуниш, англаш қобилйатларини тизимли ривожлантириш усулларининг кенг жорийланишига эришилган;
талабаларнинг тинглаб тушуниш, англаш қобилиятларини ривожлантиришда герменевтик ёндашувдан фойдаланишнинг лингводидактик технологиялари талабаларни образли тушунишдан мантиқий фикрлашга мотивацияловчи диалогларни қулай коммуникация жараёнида ўзаро таҳлил муносабатларида трансформациялашга оид таклифларидан “Ўзбек тили ва адабийотини оъқитиш методикаси” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 314-196 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талаба ва оъқувчиларда ижодий фаолият ошди, креативлик намоён боълган;
герменевтик ёндашувдан фойдаланиш асосида талабаларда тинглаб тушуниш, матнни англаш қобилиятларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари матн ғоясини ажратиш ва семантик жозибасини талқин этишга ўргатувчи лингвистик топшириқларни рефлексив коммуникация муҳитида дифференциал йўналганликда қўллашга доир тавсияларидан “Ўзбек тилининг соҳада қоълланилиши” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023 -йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 314-197-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг матнни лексик жиҳатдан тўғри англаш ва асл моҳиятига асосан талқин қилишга ўргатиш жараёни методик таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish