Sayt test rejimida ishlamoqda

Орипова Гулнозахон Муродиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек лирикаси: жанр хусусиятлари ва поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Fil288.
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбар Гофурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек лирикаси жанр хусусиятлари ва поетикаси орқали унинг тарихий такомил босқичлари, жанрлардаги анъана ва янгиланишлар, лирик шеърлар таснифи, шаклий хусусиятлари, композиция, лирик кечинма, тасвир ва талқин усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври ўзбек лирикаси жанрларини поетика муаммолари доирасида текшириш, ҳозирги адабий жараённинг бадиий тажрибалари асосида яратилган шеърий шаклларнинг композицион-структурал хусусиятларини аниқлаш ҳамда ўзбек лирикаси тараққиётидаги ўрнини белгилаш орқали уларнинг бадиий-эстетик ҳодиса эканлиги исботланган;
истиқлол даври ўзбек лирикасининг шакл ва мазмун янгиланишларида мумтоз адабий анъаналарга издошлик, рус ва жаҳон шеъриятининг илғор ютуқларидан таъсирланиш ҳамда ижодий изланишлар жараёнида юзага келган қоришиқ-синтез асосли кичик шеърий шакллар, татаббуъ, тазмин, терма каби шеър турлари ҳамда соқийнома жанрига қайта ижодий мурожаат поетик тафаккур тараққиётида шоирларнинг индивидуал услубини ёритиш орқали аниқланган;
мустақиллик даври ўзбек шеърияти специфик хусусиятларининг ижровий, медитатив, персонажли ва тавсифий лирика кўринишида намоён бўлиши, лирик кечинма субекти ва обекти нуқтайи назаридан фарқланиши, лирик кечинма эгасининг лирик “мен”, ижровий ва персонажли қаҳрамонлар тарзида ифодаланиши асосланган;
лирик асар композициясида поетик компонентлар – қофия, вазннинг ўрни; банд тузилишида композиция элементлари – анафорик композиция, композицион ечим, композицион занжир, композицион спирал, композицион ҳалқа ва унинг ҳалқали қўшилув, ечимли қўшилув, анафорик қўшилув типлари ўзбек лирикаси шаклий хусусиятлари ва поетикасида муҳим омил эканлиги далилланган;
бадиий воқелик тасвирида “лола”, “дарахт”, “тун”, “тонг”, “йил фасллари” каби ижодий ўзлаштирилган анъанавий образ ва тимсолларнинг янгича руҳда қайта жонлантирилиши; ташбеҳ, талмеҳ, тазод сингари шеърий санъатларнинг моҳирона қўлланилиши орқали бадиий-эстетик тафаккурнинг адабиёт тараққиётидаги тадрижи аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек лирикаси: жанр хусусиятлари ва поетикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар:
мустақиллик даври ўзбек лирикаси жанрларини поетика муаммолари доирасида текшириш, ҳозирги адабий жараённинг бадиий тажрибалари асосида яратилган шеърий шаклларнинг композицион-структурал хусусиятларини аниқлаш ҳамда ўзбек лирикаси тараққиётидаги ўрнини белгилаш орқали уларнинг бадиий-эстетик ҳодиса эканлиги ҳақидаги хулосалардан ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 7-июлдаги 01-2838-сон маълумотномаси). Натижада бадиийликни вужудга келтирувчи кўчим турларининг шеър контекстида қўлланиши ўқувчига шеър мазмунини теран англашга, тафаккурини чархлашга, лирик асарлар таъсирчанлигини оширишга хизмат қилиши “Замонавий баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли илмий-оммабоп рисола материалларини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган;
бадиий воқелик тасвирида “лола”, “дарахт”, “тун”, “тонг”, “йил фасллари” каби ижодий ўзлаштирилган анъанавий образ ва тимсолларнинг янгича руҳда қайта жонлантирилиши; ташбеҳ, талмеҳ, тазод сингари шеърий санъатларнинг моҳирона қўлланилиши орқали бадиий-эстетик тафаккурнинг адабиёт тараққиётидаги тадрижи ҳақидаги Туркия давлати Артвин Чоруҳ университетида бажарилган 12.БАР 2018-рақамли “Пиримқул Қодировнинг асарлари” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Артвин Чоруҳ университетининг 2023-йил 20-сентябрдаги Э.3635-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган тавсиялар орқали тасвир маҳорати, ижодкорнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари индивидуал услуби билан боғлиқ ҳолда турфа хил талқинларни намоён этишига доир далиллар билан бойитилган;
лирик асар композициясида поетик компонентлар – қофия, вазннинг ўрни; банд тузилишида композиция элементлари – анафорик композиция, композицион ечим, композицион занжир, композицион спирал, композицион ҳалқа ва унинг ҳалқали қўшилув, ечимли қўшилув, анафорик қўшилув типлари ўзбек лирикаси шаклий хусусиятлари ва поетикасида муҳим омил эканлиги ҳақидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 24-октябрдаги 412/1-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган тавсиялар орқали лирик асар композицияси ички ва ташқи хусусиятларга эга яхлит эстетик ҳодиса эканлиги қорақалпоқ адабиёти жанрларининг назарий жиҳатдан бойишида муҳим омил бўлган;
истиқлол даври ўзбек лирикасининг шак ва мазмун янгиланишларида мумтоз адабий анъаналарга издошлик, рус ва жаҳон шеъриятининг илғор ютуқларидан ижодий таъсирланиш ҳамда ижодий изланишлар жараёнида юзага келган қоришиқ-синтез асосли кичик шеърий шакллар, татаббуъ, тазмин, терма каби шеър турлари ҳамда соқийнома жанрига қайта ижодий мурожаат поетик тафаккур тараққиётида шоирларнинг индивидуал услубини ёритиш ҳақидаги диссертация натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида ФА-А1-Г004-рақамли “Қорақалпоқлар тасаввурида аёл тимсоли: этнологик тадқиқотлар” мавзусидаги амалий илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 24-октябрдаги 413/1-сон маълумотномаси). Натижада бугунги давр ижодкорлари Шарқ мумтоз адабий анъаналаримизга янгича ҳаёт бахш этиб, анъанавий образ ва тимсолларга мурожаат қилишини ёритиб беришга доир материалларнинг мукаммаллашувига эришилган;
замонавий ўзбек шеъриятида шоирлар томонидан мумтоз қофиянинг тузилишига кўра муқайяд ва мутлақ қофия турлари, фонетик жиҳатдан фарқланувчи мурдаф ва мужаррад қофия турларининг қўлланилиши, шунингдек, банддаги ўрнига кўра кесишган, жуфтлик, ўрама, маснавиёна, рубоиёна каби қофия турларининг моҳирона қўлланилаётгани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг 2021-йилда эфирга узатилган “Адабиёт гулшани” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-июлдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларда берилган мазкур илмий натижалар асосида эшиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish