Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаберганова Дилбаржон Атабековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. “Омон Матжон шеърияти лингвопоетикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1704.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Керувенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Омон Матжоннинг тилнинг имкониятларидан фойдаланишдаги маҳоратини ва унинг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоирнинг тил имкониятларидан лингвопоетик восита сифатида фонетик бирликларнинг бадиий матнга янги маъно юклатиш, янги сўзлар ҳосил қилиб уларга поетик юк орттириш маҳорати аниқланган;
шоирнинг луғавий бирликларнинг шаклий, мазмуний турлари, диалектизм, фразеологизм, тарихий сўзлар, шунингдек, ономастик бирликлардан моҳирона фойдаланганлиги аниқланиб, бу воситаларнинг лексик, семантик, услубий имкониятлари очиб берилган;
ижодкор шеъриятида лингвопоетик воситаларнинг ўхшатиш, жонлантириш, такрор, антитеза, синтактик параллелизм каби турлари фаол қўлланилганлиги, улар бадиий-эстетик таъсирчанликни оширишга, турли маъно нозикликларини ифодалашга хизмат қилганлиги аниқланган;
Омон Матжон шеърияти тилида ҳозирги тилимиз имкониятлари, унинг нозик маъно қирраларини намойиш эта олганлиги, бу имкониятлар турли воситалар, жумладан, сўзни моҳирона қўллаш, тилнинг турли сатҳларига оид лисоний бирликлардан бадиий мақсадни амалга ошириш учун фойдаланиш орқали унинг шеърларида ўз аксини топганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омон Матжон шеъриятининг лингвопоетик хусусиятлари, мавзу тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
шоирнинг тил имкониятларидан лингвопоетик восита сифатида фонетик бирликларнинг бадиий матнга янги маъно юклатиш, янги сўзлар ҳосил қилиб уларга поетик юк орттириш маҳорати аниқланганлиги ҳамда шоирнинг луғавий бирликларнинг шаклий, мазмуний турлари, диалектизм, фразеологизм, тарихий сўзлар, шунингдек, ономастик бирликлардан моҳирона фойдаланганлиги аниқланиб, бу воситаларнинг лексик, семантик, услубий имкониятлари очиб берилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017 – 2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003-рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши“ мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 11-июлдаги 33/1-сон маълумотномаси). Натижада қардош тиллардаги лингвопоетик бирликларнинг талқин қилиниши илмий қарашларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши белгиланиб, тадқиқот материаллари ўзбек ва қорақалпоқ тилшунослигида лингвопоетика соҳаси тараққиёти учун муҳим илмий-назарий маълумотлар берди. Унинг янги тушунчалар билан бойишини таъминлашда  муҳим манба ҳисобланди;
ижодкор шеъриятида лингвопоетик воситаларнинг ўхшатиш, жонлантириш, такрор, антитеза, синтактик параллелизм каби турлари фаол қўлланилганлиги, улар бадиий-эстетик таъсирчанликни оширишга, турли маъно нозикликларини ифодалашга хизмат қилганлиги юзасидан хулосалар  Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб бораётган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2023-йил 29-сентябрдаги 161/2-23-сон маълумотномаси). Жумладан, диссертация материаллари тарихий асарларда учрайдиган Хоразм шевалари унсурларини ажратиш ва тўғри талқин қилишда қўлланилди, тарихий асарлар матнида учрайдиган сўзларни тўғри табдил қилиш, изоҳлашда фойдаланилган;
Омон Матжон шеърияти тилида ҳозирги тилимиз имкониятлари, унинг нозик маъно қирраларини намойиш эта олганлиги, бу имкониятлар турли воситалар, жумладан, сўзни моҳирона қўллаш, тилнинг турли сатҳларига оид лисоний бирликлардан бадиий мақсадни амалга ошириш учун фойдаланиш орқали унинг шеърларида ўз аксини топганлиги далилланганлиги юзасидан олинган натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2022-йил 19-октябрда “Ассалом Хоразм” дастурида ҳамда 2023-йил 26-апрелда “Тил – миллат кўзгуси” радиоешиттиришида фойдаланилган (Хоразм вилояти  телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-январдаги 14-сон ва 2023-йил 7-июндаги 445-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манба кўрсатувларни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитишга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish