Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидова Рохатой Худайбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Миннатдорчилик нутқий актининг лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2919.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиёзов Зохид Отабоевич, филология фанлари номзоди, доцент.    
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Гайлиева Огулбай Курбанмурадовна, филология фанлари доктори, профессор; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари миннатдорчилик нутқий актининг лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларидаги фарқли ва оʻхшаш жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон тилшунослигида миннатдорчилик нутқий акти боʻйича юзага келган илмий-назарий қарашлар тил ва маданият ўртасидаги универсал иллокуция ҳамда лексик, просодик ва кинетик воситаларнинг уйғунлашуви эканлиги сабабли лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларга асосланганлиги далилланган;
муайян тилдаги миннатдорчилик нутқий актининг лингвомаданий хусусияти шу тил эгаларининг миллий, ижтимоий ва ахлоқий тафаккурининг ифодаси  боʻлганлиги сабабли менталитет, гендер ва одоб-ахлоқ меъёрлари, турмуш тарзи, халқнинг фикрлаши, қадриятлари ва урф-одатлари каби омиллар билан боғлиқ эканлиги очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги миннатдорчилик нутқий актининг мулоқот вазияти, ҳолати, турли консептлар, просодия, имо-ишоралар, ҳис-туйғуларнинг ўзаро муносабати билан боғлиқ прагматик хусусиятлари контекстуал омиллар ва тингловчига нутқнинг ҳиссий-амалий таʼсири билан боғлиқ сабабларга коʻра унинг оғзаки, ёзма ва электрон шаклларида фарқланиши асосланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги миннатдорчилик нутқий акти бадиий, публицистик, норасмий услубларда туғилган кун, дафн маросимлари, дўстлик, қариндошлик, меҳрибонлик каби лингвомаданий, шу билан бирга, илмий, расмий услубларда аниқлик, хабардорлик; бадиий, публицистик ва норасмий услубларда хайрихоҳлик, ҳамдардлик, итоаткорлик, хурсандчилик сингари лингвопрагматик консептлар билан уйғун ҳолатда юзага келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва оʻзбек тилларидаги миннатдорчилик нутқий актининг лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларини аниқлаш юзасидан олинган натижалар асосида:
жаҳон тилшунослигида миннатдорчилик нутқий акти боʻйича юзага келган илмий-назарий қарашлар тил ва маданият ўртасидаги универсал иллокуция ҳамда лексик, просодик ва кинетик воситаларнинг уйғунлашуви эканлиги сабабли лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларига оид илмий натижаларидан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-ФИ-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ  этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 14-июндаги 255/1-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчининг илмий-назарий фикр ва маълумотлари қорақалпоқ тилидаги шундай мулоқот акт типларига назарий асос боʻлиб хизмат қилиши далилланган;
муайян тилдаги миннатдорчилик нутқий актининг лингвомаданий хусусияти шу тил эгаларининг миллий, ижтимоий ва ахлоқий тафаккурининг ифодаси  боʻлганлиги сабабли менталитет, гендер ва одоб-ахлоқ меъёрлари, турмуш тарзи, халқнинг фикрлаши, қадриятлари ва урф-одатлари каби омиллар билан боғлиқ илмий-амалий тавсияларидан Хива “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси музей илмий ходимлари, жумладан, жамоанинг гид-ҳамроҳлари фаолиятини ташкил қилишда самарали фойдаланилган (Хива “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасининг 2023-йил 20-июндаги 01-01/374-сон маълумотномаси). Натижада гид-ҳамроҳлар фаолиятида миннатдорчилик билдириш усулларидаги миллий-маданий тафовутларга алоқадор тушунмовчиликларнинг олди олинишига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги миннатдорчилик нутқий актининг мулоқот вазияти, ҳолати, турли консептлар, просодия, имо-ишоралар, ҳис-туйғуларнинг ўзаро муносабати билан боғлиқ прагматик хусусиятлари контекстуал омиллар ва тингловчига нутқнинг ҳиссий-амалий таʼсири билан боғлиқ сабабларга коʻра унинг оғзаки, ёзма ва электрон шаклларида фарқланиши билан боғлиқ илмий-назарий фикрлари ва амалий мисолларидан Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 561574-ЭПП-1-2015-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП-ЭCCУМ: “Эстаблишмент оф Cомпутинг Cентерс анд Cурриcулум Девелопмент ин Матҳематиcал Энгинееринг Мастер программе” грант лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Урганч давлат университетининг 2023-йил 7-августдаги 06-164/1-сон маълумотномаси). Натижада мулоқот жараёнида лингвистик, прагматик ва маданий тафовутлар билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олди олинишига ҳамда миннатдорчилик мазмунидаги расмий хатларни ёзишда лингвомаданий ва лингвопрагматик меъёрлар талаб даражасида боʻлишига эришилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги миннатдорчилик нутқий акти бадиий, публицистик, норасмий услубларда туғилган кун, дафн маросимлари, дўстлик, қариндошлик, меҳрибонлик каби лингвомаданий, шу билан бирга, илмий, расмий услубларда аниқлик, хабардорлик; бадиий, публицистик ва норасмий услубларда хайрихоҳлик, ҳамдардлик, итоаткорлик, хурсандчилик сингари лингвопрагматик консептлар билан уйғун ҳолатда юзага келишига ҳамда муайян тилдаги миннатдорчилик нутқий актининг лингвомаданий хусусияти шу тил эгаларининг миллий, ижтимоий ва ахлоқий тафаккурининг ифодаси  боʻлганлиги сабабли менталитет, гендер ва одоб-ахлоқ меъёрлари, турмуш тарзи, халқнинг фикрлаши, қадриятлари ва урф-одатлари каби омиллар билан боғлиқ илмий натижа ва хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм”, “Хоразм 24” дастурлари ва “Маърифатнома” коʻрсатувларида фойдаланилган (Хоразм вилоят  телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27-июндаги 478-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда жонли мулоқот жараёнида миннатдорчиликни ифодаловчи нутқий тузилмаларнинг турли шакллари ёрдамида тил бойлигининг акс этишини атрофлича ёритиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish