Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилова Ширин Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек саҳна рақсининг бадиий жиҳатлари ва усуллари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/San158.
Илмий раҳбар: Туляходжаева Мухаббат Туробовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Нигора Ганиевна, санъатшунослик фанлари доктори; Ризаев Аманулла Зуфарович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек саҳна рақсининг бадиий жиҳатлари ва услублари, унинг миллий рақс мероси билан узвий алоқаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
классик ва характерли рақслардан иборат саҳна рақси системаси хореографик услуб ва йўналишлар синтези натижасида трансформацияга учрагани сабабли унинг таркибига халқ, маиший рақслар, драматик пантомима ва эркин пластикадан иборат пластик ҳаракат ва рақс драматургияси элементлари қўшилгани асосланган;
хореографик композицияларда саҳнанинг бутун юзасини қамраб олиш зарурлиги туфайли балетмейстер М.Турғунбоева соло рақсларни саҳналаштиришда “айлана”, “диагонал”, “чизиқ”, “ярим айлана”, “илон изи” каби рақс чизмаларини юзага чиқаргани асосланган;
рақс санъати ВИ-ВИИ асрлар Тан империяси ва ХИ аср Ғазнавийлар давлати султони Маъсуд И ҳукмронлиги даврларида профессионал даражага етгани, ХИВ-ХВИ асрлар Амир Темур ва Темурийлар даврида сарой муҳитида кенг ривож топгани, ХХ асрдаги ижтимоий-иқтисодий шароит замонавий саҳна рақси бой анъаналар асосида тараққий этишига имкон бергани асосланган;
мустақиллик йилларида очиқ ва катта саҳна майдонларидаги театрлаштирилган ва тематик байрам томошаларида кўп сонли рақс ижрочилари иштирок эта бошлагани натижасида балетмейстерлар катта ҳажмли, мураккаб чизмали, анъанавий рақс ҳаракатлари асосидаги хореографик лисонлар ижросининг замонавий ёндашувини ўз ичига олган оммавий рақсларни саҳналаштириш методикасини ўзлаштиргани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек саҳна рақси бадиий жиҳатлари ва усулларини тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
мустақиллик йилларида очиқ ва катта саҳна майдонларидаги театрлаштирилган ва тематик байрам томошаларида кўп сонли рақс ижрочилари иштирок эта бошлагани натижасида балетмейстерлар катта ҳажмли, мураккаб чизмали, анъанавий рақс лисонларини ўз ичига олган оммавий рақсларни саҳналаштириш методикасини ўзлаштиргани исботлангани ҳамда классик ва характерли рақслардан иборат саҳна рақси системаси хореографик услуб ва йўналишлар синтези натижасида трансформацияга учрагани сабабли унинг таркибига халқ, маиший рақслар, драматик пантомима ва эркин пластикадан иборат пластик ҳаракат ва рақс драматургияси элементлари қўшилгани асослангани бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган оммавий байрамлар тадбирлари консепсиясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024 йил 7 июндаги 02-12-18-3549-сон маълумотномаси). Натижада ёш хореолог олимлар, назария ва амалиёт билан шуғулланувчи мутахассислар ўзбек саҳна рақси ва балетмейстерликнинг мураккаб қирраларини чуқур ўрганиши учун муҳим маълумот ва хулосалар шаклланишига хизмат қилган;
рақс санъати ВИ-ВИИ асрлар Тан империяси ва ХИ аср Ғазнавийлар давлати султони Маъсуд И ҳукмронлиги даврларида профессионал даражага етгани, ХИВ-ХВИ асрлар Амир Темур ва Темурийлар даврида сарой муҳитида кенг ривож топгани, ХХ асрдаги ижтимоий-иқтисодий шароит замонавий саҳна рақси бой анъаналар асосида тараққий этишига имкон бергани асослангани ва хореографик композицияларда саҳнанинг бутун юзасини қамраб олиш зарурлиги туфайли балетмейстер М.Турғунбоева соло рақсларни саҳналаштиришда “айлана”, “диагонал”, “чизиқ”, “ярим айлана”, “илон изи” каби рақс чизмаларини юзага чиқаргани асослангани бўйичатаклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ҳақиқат чорраҳаларида” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг 2024 йил 11 июндаги 06-31-727-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш балетмейстерларда оммавий байрам тадбирларини юзага келтириш, исталган тадбирнинг асосийғоя ва мақсадини томошабинга тўлақонли етказиш тажрибаларини амалиётда қўллаш бўйича профессионал кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish