Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахметжанова Моҳинур Олим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек миллий телесериалларининг ривожланиш тенденсиялари (1991–2021-йй.)”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/San208.
Илмий раҳбар: Хайтматова Сабохат Агзамовна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Азизова Омина Бахромовна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий телесериал форматининг шаклланиши, телевидениедаги функсияси, тур ва жанрлари, ривожланиш тенденсияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телевизион сериал бадиий ва техник ривожланиш жараёнига кўра кўп қисмли бадиий телевизион филм ва телевизион сериал модификацияси даври (1991-2005-йй.), миллий телесериал форматининг шаклланиши даври (2006-2016-йй.), замонавий технологиялар таъсирида яратилган сериалнинг янги форматлари даври (2017-2021-йй.) босқичларига бўлиб даврлаштирилгани асосланган;
телесериалнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши жараёнида унинг кўп қисмли телефилм форматига хос бўлган умумий хронометражнинг қисқалиги ва бадиий тасвирий ечимнинг филм форматига яқинлиги каби элементлар қоришиқ кўринишда фойдаланилгани сабабли модификация ҳодисаси юз бергани далилланган;
ўзбек  замонавий телесериаллари драматургик қурилмаси кўп қисмли телевизон филм форматидан ўзлаштирилган сюжет чизиғи  якунланган  (горизонтал) классик баён типига  мансублиги ҳамда унда сюжет чизиғи давомий бўлган (вертикал) баён типи  элементлари шакллангани аниқланган;
миллий телесериал формати телеспектакл ва кўп қисмли телефилм форматларининг тасвирга олиш услубидан воз кечилиши натижасида шаклланганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек миллий телесериалларининг ривожланиш тенденсиялари (1991–2021-йй.) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
телевизион сериал бадиий ва техник ривожланиш жараёнига кўра кўп қисмли бадиий телевизион филм ва телевизион сериал модификацияси даври (1991-2005-йй.), миллий телесериал форматининг шаклланиши даври (2006-2016-йй.), замонавий технологиялар таъсирида яратилган сериалнинг янги форматлари даври (2017-2021-йй.) босқичларига бўлиб даврлаштирилгани асосланганлиги бўйича олинган натижалардан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ойина.уз расмий электрон порталининг телесериал форматига бағишланган туркум мақолаларида ҳамда “Сизнингча” подкасти ссенарийсини тайёрлаш ва суратга олишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 5-июндаги 820-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек телесериалларининг трансформация жараёнига доир маълумотлардан хабардор бўлиш ва замонавий жараённи ўрганишда аҳамиятли бўлиб, драматургия, режиссура ва актёрлик санъати назариясига оид тасаввурни кенгайтиришга, Ўзбекистон телевизион кино санъатида пайдо бўлган янги қаҳрамонлар орқали томошабинда умуминсоний қадриятларга бўлган муносабат янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
телесериалнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши жараёнида унинг кўп қисмли телефилм форматига хос бўлган умумий хронометражнинг қисқалиги ва бадиий тасвирий ечимнинг филм форматига яқинлиги каби элементлар қоришиқ кўринишда фойдаланилгани сабабли модификация ҳодисаси юз бергани далилланганлиги ҳамда миллий телесериал формати телеспектакл ва кўп қисмли телефилм форматларининг тасвирга олиш услубидан воз кечилиши ҳамда оригинал ссенарийлар яратилиши натижасида шаклланганлиги аниқланганига оид назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан 2021-2024-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маънавият ва маърифат” телерадиоканалининг “Кино талқин”, “Соясиз юлдузлар”, “Агар…”  кўрсатувларининг дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали ДМнинг 2024-йил 22-апрелдаги 01-14/196-сон маълумотномаси). Натижада томошабиннинг бадиий дидини, савиясини оширишга, охирги йилларда ўзбек миллий телесериалида эришилган ютуқлар, инновацион изланишлар, янги асарлар борасидаги билимларининг шаклланишига хизмат қилган;
ўзбек  замонавий телесериаллари драматургик қурилмаси кўп қисмли телевизон филм форматидан ўзлаштирилган сюжет чизиғи якунланган (горизонтал) классик баён типига  мансублиги ҳамда унда сюжет чизиғи давомий бўлган (вертикал) баён типи элементлари шакллангани аниқланганлигига оид назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан 2021-2024-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Драматургия (театр, кино, телевидение) кенгашининг йил якунига бағишланган ҳисобот йиғилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 22-апрелдаги 01-03-474-сон маълумотномаси). Натижада миллий телесериалларда мавзу ва бадиий талқин муаммолари, типологиясини таҳлил этиш, ўзбек замонавий телесериаллари драматургик қурилмаси горизонтал бауон типига мансублиги, интернет контенти учун суратга олинган сериалларда (веб-сериал) вертикал баён элементлари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда соф вертикал ва аралаш турдаги телесериалларга эҳтиёж мавжудлиги ва мазкур типдаги ссенарийлар яратиш борасида таклифлар ишлаб чиқилишига хизмат қилган;
миллий телесериал формати телеспектакл ва кўп қисмли телефилм форматларининг тасвирга олиш услубидан воз кечилиши натижасида шаклланганлиги аниқланганига оид назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бир қатор лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида, хусусан, 2021-йил 7-апрелдаги ПҚ-5060-сон “Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 19-августдаги 695-сон “Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 22-апрелдаги 02-12-18-2428-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон бадиий телевидение санъатининг замонавий жараёнини тадқиқ этишда аҳамиятли бўлиб, драматургия, режиссура, бадиий тасвирий ечим ва актёрлик санъати назариясига оид билимларни кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish