Sayt test rejimida ishlamoqda

Байжанова Оқила Искандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек дипломатлар нутқида риториканинг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil.2239.
Илмий раҳбар: Самигова Хушнуда Ботировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Тешабоева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари  доктори, профессор; Жуманиёзова Нурия Ахмедовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек дипломатлар нутқида риторик аспектнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дипломатик нутқнинг экспрессивлиги ва эмотивлигини оширишда инглиз дипломатлар риторикасида анофора, аллитрация, антитеза, синекдоха, паралеллизм, градация, ўзбек дипломатлар риторикасида синекдоха, метафора, муболаға, жонлантириш, ўхшатиш ва градация каби стилистик воситаларнинг қўлланилиши устувор эканлиги исботланган;
ҳар иккала тилдаги дипломатлар нутқида мақташ (праисе), фахр-ифтихор, мағрурлик (приде), мотивация бериш (мотиватион), мурожаат қилиш (аддресс), ташаккур изҳор қилиш (эхпресс гратитуде), тарихий воқеа-ҳодисалар, ота-боболаримизни ёд этиш (ҳисторй, эвенц, меморй оф оур анcесторс) каби йирик консептуал гуруҳларга оид сўз ва сўз бирикмалари етакчи эканлиги аниқланган;
давлат даражасидаги мақомга эга бўлган инглиз ва ўзбек дипломатлар нутқининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари вербал ва новербал аспектларда, хусусан  фонетик, морфологик, синтактик ҳамда стилистик сатҳларда очиб берилган;
дипломатик нутқни таҳлил қилишда интеграциялашган ёндашув асосида шаклланган дипломатик фаолият контекстида инглиз ва ўзбек дипломатлар нутқининг гендер хусусиятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек дипломатлар нутқида риториканинг чоғиштирма тадқиқ қилиш жараёнида олинган натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек дипломатлар нутқининг умумбашарий ва хусусий типологик қирралари фонетик, морфологик, синтактик, стилистик сатҳларда ясалиш усуллари ҳар иккала тилда сифатларнинг орттирма даражаси, содда ва қўшма гаплар каби тил воситалари орқали ифодаланиши каби хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+дастури, Латвиянинг Резекна технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда бажарилган “561624-ЭПП-1-2015-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СПИМЕП” халқаро лойиҳаси доирасида хорижий тил ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича яратилган ўқув-қўлланма ва дастурларни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022-йил 10-ноябрдаги ИРД/22-389-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курси тингловчиларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатлар нутқи, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, фонетик, морфологик, синтактик, стилистик сатҳларда ясалиш усуллари ва бошқа грамматик қоидалар ҳамда тил воситалари ҳақидаги билим ва кўникмаларининг янада ривожланишига эришилган;
дипломатик нутқнинг экспрессивлиги ва эмотивлигини оширишда инглиз дипломатлар риторикасида анофора, аллитрация, антитеза, синекдоха, паралеллизм, градация, ўзбек дипломатлар риторикасида синекдоха, метафора, муболаға, жонлантириш, ўхшатиш ва градация каби стилистик воситаларнинг қўлланилиши устувор эканлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-октябрдаги 662-сон қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 4-ноябрдаги 12/21/81-сон маълумотномаси). Натижада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини техник ва лингвистик жиҳатдан расмийлаштириш сифатини оширишга ва ижтимоий-сиёсий фанлараро интеграциянинг таъминланишига эришилган;
лингвостатистик таҳлиллар асосида ҳар иккала тилдаги дипломатлар нутқида мақташ (праисе), фахр-ифтихор, мағрурлик (приде), мотивация бериш (мотиватион), мурожаат қилиш (аддресс), ташаккур изҳор қилиш (эхпресс гратитуде), тарихий воқеа-ҳодисалар, ота-боболаримизни ёд этиш (ҳисторй, эвенц, меморй оф оур анcесторс) каби йирик консептуал гуруҳларга оид сўз ва сўз бирикмалари етакчи эканлиги каби илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёшлари Умумжаҳон ассоциацияси томонидан амалга оширилган “Хавфсиз миграция” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлари Умумжаҳон ассоциациясининг 2023-йил 14-ноябрдаги 44-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида инглиз ва ўзбек тилларида тайёрланган буклетлар, брошюралар, тарқатма материалларнинг мазмундорлиги оширилиб, маҳаллий ва хорижий аудиторияни кенг жалб қилишга ҳисса қўшган;
дипломатик нутқни таҳлил қилишда интеграциялашган ёндашув асосида дипломатик фаолиятда оғзаки ва ёзма мулоқот ўртасидаги боғлиқлик инглиз-ўзбек маданияти тамойиллари асосида амалга оширилиши каби илмий хулосадан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда “Ўзбекистон” нашриёти томонидан 2021-йилда нашр қилинган “Давлат тилида иш юритиш” номли қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022-йил 26-октябрдаги 30/1-04 маълумотномаси). Натижада иш юритишда қўлланиладиган ҳужжатларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга хизмат қилган ва қўлланмадаги ижтимоий-сиёсий ва дипломатик терминлар луғатининг илмий қиймати ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish