Sayt test rejimida ishlamoqda

Нзанова Серегул Кунградбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ тилида юкламаларнинг семантикаси ва стилистикаси», 10.00.03 – «Қорақалпоқ тили» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2889.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Бекбергенов Кдирбай Айжарикович, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тилида юкламаларнинг лексик-семантик хусусиятларини ва мулоқот жараёни ёки матндаги стилистик функсияларини прагматик жиҳатдан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
қорақалпоқ тилида юкламаларнинг тил ва нутқдаги муҳим ўрни аниқланиб, “Тил – инсон – мулоқот”, “Тил – инсон – онг”, “Сўзловчи – матн – тингловчи” омилларида инсон руҳиятига таъсир этувчи психолингвистик ва коммуникатив бирлик сифатида қоʻлланилиши исботланган;
коммуникатив, прагматик ва стилистик мезонлар асосида соʻзловчининг коммуникатив мақсадини юзага чиқариш билан боғлиқ қоʻшимча, модал, эмоционал-экспрессив маъно қирралари аниқланиб, синонимик, кўп маънолилик (полисемантик) ва вазифадошлик (функсионаллик) хусусиятлари очиб берилган;
гапнинг коммуникатив тузилишидаги актуализаторлик хусусиятлари аниқланиб, фикрнинг тема ёки рема боʻлагини ажратиш, яширин (имплисит) ёки ошкора (эксплисит) маъноларни ёритиш вазифалари очиб берилган;
юкламаларнинг мулоқотни жонлантириш хизмати ёритилган, образлилик, интенсивлик, алоҳида талаффуз акти (акцентирование) ҳодисаси, эмоционаллик, экспрессивлик, аксиологик (воқеа-ҳодисаларни баҳолаш) каби вазифалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилида юкламаларнинг семантикаси ва стилистик хусусиятларини прагматик жиҳатдан тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
қорақалпоқ тилида юкламаларнинг тил ва нутқдаги муҳим ўрни аниқланиб, “Тил – инсон – мулоқот”, “Тил – инсон – онг”, “Сўзловчи – матн – тингловчи” омилларида инсон руҳиятига таъсир этувчи психолингвистик ва коммуникатив бирлик сифатида қоʻлланилиши исботланганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-ФИ-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 15 февралдаги 60/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тилида терминлар тизими бойитилган, ёрдамчи сўзларнинг шаклланиш усуллари, ҳозирги адабий тилдаги вазифалари, тил ва нутқдаги аҳамияти аниқланган;
коммуникатив, прагматик ва стилистик мезонлар асосида соʻзловчининг коммуникатив мақсадини юзага чиқариш билан боғлиқ қоʻшимча, модал, эмоционал-экспрессив маъно қирралари аниқланиб, синонимик, кўп маънолилик (полисемантик) ва вазифадошлик (функсионаллик) хусусиятлари очиб берилганлигига оид таклифлар Қорақалпогʻистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 2-02/1424-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида юкламаларнинг серқирралик моҳияти ёритиб берилган;
гапнинг коммуникатив тузилишидаги актуализаторлик хусусиятлари аниқланиб, фикрнинг тема ёки рема боʻлагини ажратиш, яширин (имплисит) ёки ошкора (эксплисит) маъноларни ёритиш вазифалари очиб берилганлиги ҳамда юкламаларнинг мулоқотни жонлантириш хизмати ёритилган, образлилик, интенсивлик, алоҳида талаффуз акти (акцентирование) ҳодисаси, эмоционаллик, экспрессивлик, аксиологик (воқеа-ҳодисаларни баҳолаш) каби вазифалари очиб берилганлигига оид мулоҳазалар Қорақалпоғистон телеканали “Эркин пикир”, “Мúнáсибет” кўрсатувларини ва Қорақалпоғистон радиоканали “Тилге итибар – элге итибар” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистан Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 14 февралдаги 05-22/87-сон маълумотномаси). Натижада мазкур дастурлар янги манбалар билан бойиган, илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish