Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезова Нигора Сафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):   “Ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари ҳаракатини ифодаловчи лексемалар типологияси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2920.
Илмий раҳбар: Ҳамроева Шахло Мирджановна, филология фанлари доктори (ДСc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Шаҳобитдинова Шоҳида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Курбанов Музаффар Абдумуталибович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари ҳаракатини ифодаловчи лексемалар семантикаси, ўзаро таржимаси, прагматик хусусиятлари ҳамда лексикографик талқинини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари (бош, кўз, қош, қўл, оёқ) ҳаракатини ифодаловчи лексемалар луғавий-маъновий гуруҳи аниқланиб, инглиз ва ўзбек тилидаги лисоний қиймати далилланган;
инсон тана аъзолари (бош, кўз, қош, қўл, оёқ) ҳаракатини ифодаловчи лексемаларнинг ўзбек ва инглиз тилидаги таржимаси, изоҳли ва таржима луғатларида берилиши муаммолари аниқланиб, лексикографик талқини ва таржимасини оптималлаштириш зарурати асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари (бош, кўз, қош, қўл, оёқ) ҳаракатини ифодаловчи лексемалар таржимасида муқобилнинг мавжуд эмаслиги аниқланиб, ҳолатда таржимада ифодаловчи воситалар гуруҳи шакллантирилган;
ўзбек тилида инсон тана аъзолари ҳаракат/ҳолатини ифодаловчи 248 та лексема, инглиз тилида мазкур маъновий гуруҳга мансуб 324 та лексема аниқланиб, ўзбек тилида мазкур  лексемаларнинг кўп маъноли эканлиги, инглиз тилига таржима жараёнида сўзнинг биринчи, иккинчи ва учинчи маъноси турли гуруҳга мансуб бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари ҳаракатини ифодаловчи лексемалар типологияси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари ҳаракатини ифодаловчи лексемаларнинг чоғиштирма  таҳлили, лексикографик талқини ва таржима муаммоларини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида  Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 5-сентябрдаги  39-01-1856 сон маълумотномаси). Натижада инглизча-оъзбекча морфологик шакллар базасининг такомиллашувига ва амалий мулоқот шаклларига доир янги назарий қараҳлар билан бойитилишига  хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида инсон тана аъзолари лексик-семантик гуруҳи лексемаларининг  лисоний қийматини очиб берилганлиги ҳамда уларнинг таржима луғатларда қўлланилиши муаммолари юзасидан берилган илмий-назарий фикрлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2019-2021-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш номли” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-сентябрдаги 01/4-1670-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари ҳаракатини ифодаловчи лексемаларнинг таржимаси асосида инглизча-оъзбекча терминлар електрон луғатининг базасини йанада кенгайтиришга асос боълиб хизмат қилган;
“Тана аъзолари ҳаракати” ЛМГга мансуб сўзларнинг ўзбек ва инглиз тиллари изоҳли луғати “Инсон тана азоларининг ҳаракатини ифодаловчи бирликларнинг инглизча-ўзбекча изоҳли луғати” ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғига асосан нашрга рухсат этилган). Натижада, бадиий таржимада лексемаларни типологик аспектда ўрганувчилар учун муҳим маълумотлар берилган;
ўзбек ва инглиз тилларида инсон тана аъзолари ҳаракатини ифодаловчи лексемаларнинг  таржимаси ва лексикографик талқини, оъзбек халқининг руҳийати, маданийати ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи манба сифатидаги илмий қарашлардан “Бухоро” телерадиоканалининг “Долзарб мавзу”, “Саккизинчи моъжиза”, “Ассалом Бухоро”, “Интервю плюс” дастурлари ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси Бухоро вилоят бўлимининг 2023-йил 20-июндаги 02-09-157-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу телекоърсатувлар учун таййорланган материаллар мазмунининг мукаммаллашуви ҳақидаги маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин йаратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish