Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаёров Ҳаёт Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt.3535.
Илмий маслаҳатчи: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12.2022.I.157.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Обломурадов Нарзулло Наимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиёт шароитида тижорат банкларида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банкларида кредитлаш хизмати”, “банкнинг кредитлаш жараёни” категорияларининг иқтисодий мазмуни банк томонидан қарз олувчининг молиявий эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълум муддатга ва маълум шартлар орқали бериладиган пул маблағларни муайян технология асосида қулай шароитда тақдим этиш жараёни ҳамда банкнинг кредитлаш муддатлари ва механизмларининг ўзгариши сифатида ифодаланган ташкилий босқичлар кетма-кетлиги кўринишидаги банк кредитларининг ҳаракати жиҳатидан такомиллаштирилган;
банк мижозларини кредитга лаёқатлилиги даражаси бўйича махсус тарзда табақалаштирувчи тоифаларга кўра сегментлаш орқали ҳар бир мижоз тоифаси учун мувофиқ келувчи кредитлаш шартларини белгилаш асосида кредитлаш хизмати самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банки кредит қўмитаси томонидан ҳар бир кредит тури ва лойиҳалари бўйича ихтисослашган кредит жараёнини қўллаш ҳамда ҳужжатлаштириш бўйича талабни олдиндан даврий баҳолаш тизимини шакллантириш орқали кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш асосланган;
Ўзбекистон Республикасида кредит бозорининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида банк кредитлари умумий ҳажми ўзгаришининг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банкларида кредитлаш хизмати”, “банкнинг кредитлаш жараёни” категорияларининг иқтисодий мазмуни банк томонидан қарз олувчининг молиявий эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълум муддатга ва маълум шартлар орқали бериладиган пул маблағларни муайян технология асосида қулай шароитда тақдим этиш жараёни ҳамда банкнинг кредитлаш муддатлари ва механизмларининг ўзгариши сифатида ифодаланган ташкилий босқичлар кетма-кетлиги кўринишидаги банк кредитларининг ҳаракати жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Моней анд Банкс” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги 359-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк томонидан маълум муддатга ва маълум шартлар орқали бериладиган пул маблағларни муайян технология асосида қулай шароитда тақдим этиш жараёни ҳамда банкнинг кредитлаш муддатлари ва механизмларининг ўзгариши сифатида ифодаланган ҳаракати жиҳатидан такомиллаштирилган тижорат банкларида кредитлаш хизмати ва банкнинг кредитлаш жараёни бўйича назарий-услубий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
банк мижозларини кредитга лаёқатлилиги даражаси бўйича махсус тарзда табақалаштирувчи тоифаларга кўра сегментлаш орқали ҳар бир мижоз тоифаси учун мувофиқ келувчи кредитлаш шартларини белгилаш асосида кредитлаш хизмати самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан “2024-2025-йилларда тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 30-майдаги № 04-16/15134-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш банк мижозларини сегментлаш орқали ҳар бир мижоз гуруҳи учун тегишли кредит хизматлари бўйича “самарадорлик занжири”ни яратиш имконини берган;
тижорат банки кредит қўмитаси томонидан ҳар бир кредит тури ва лойиҳалари бўйича ихтисослашган кредит жараёнини қўллаш ҳамда ҳужжатлаштириш бўйича талабни олдиндан даврий баҳолаш тизимини шакллантириш орқали кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан “2024-2025-йилларда тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 30-майдаги № 04-16/15134-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш банкда содир бўлаётган бизнес жараёнларни таҳлил қилиш асосида унинг иш фаолиятини баҳолаш кўрсаткичларини тизимлаштириш ҳамда янги турдаги кредит хизматлари ҳисобига кредит портфели ўсишини таъминлаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасида кредит бозорининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида банк кредитлари умумий ҳажми ўзгаришининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан тижорат банкларида кредитлаш тизимини ривожлантириш дастурлари ва “Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 30-майдаги № 04-16/15134-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларига ажратилган кредитлар ҳажмини 9,3 %га ва жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажмини 29,2 %га ошишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish