Sayt test rejimida ishlamoqda

Отакузиева Зухра Маратдаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш йўллари”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: (В2020.1.DSc/ Iqt 224).
Илмий маслаҳатчи:  Саидахрор Саидахмедович Ғуломов, Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иминов Тохиржон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жорий активлар ва жорий пассивлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш мақсадида жорий ликвидлиликнинг меъёрий даражасини (1,25) ва кредитор қарздорликнинг айланиш тезлигининг умумэътироф этилган даражасини (30 кун) этиб белгилаш таклиф этилган;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва географик диверсификациясини кенгайтириш ҳисобидан сотилган маҳсулотлар таннархининг маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи тушумга нисбатан даражасини 3-5 фоиз оралиғида белгилаш таклиф қилинган;
компанияларда бизнес жараёнлари ва қиймат яратиш жараёнлари ўртасидаги горизонтал интеграцияни таъминлаш мақсадида сотилган маҳсулотлар рентабеллиги (Rc.m = 5,0%) ва захираларнинг айланиш тезлиги (Za.n. = 15 кун ) кўрсаткичларининг меъёрий даражаларини белгилаш таклиф этилган;
почта жўнатмаларни манзилли етказиб бериш тизими ва мобил бўлинмаларга таянган “гибрид почта” тизими таклиф этилган ҳолда, миллий почта тизимини халқаро почта иттифоқининг стандартлари (С2С, А2С, С2А ва А2А) талабларига мувофиқлигини минимал меъёрий мезонлар даражасида таъминлаш асосланган;
почта хизматлари ривожланишининг пессимистик, динамик ва оптимистик сценарийлар бўйича 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва шу асосида корхона барқарорлигини таъминлаш имконияти баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни рақамлаштиришни ривожлантириш шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар aсoсидa:
корхоналарда харажатларни бошқариш амалиётини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш йўли билан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва географик диверсификациясини кенгайтириш ҳисобидан сотилган маҳсулотлар таннархининг маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи тушумга нисбатан даражасини 3-5 фоиз оралиғида белгилаш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 19 сентябрдаги № 08-18-8-758-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамият активларининг рентабеллиги 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 2,6 фоизли пунктга ошган;
ғазначилик тизимини такомиллаштириш йўли билан жорий активлар ва жорий пассивлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш мақсадида жорий ликвидлиликнинг меъёрий даражасини (1,25) ва кредитор қарздорликнинг айланиш тезлигининг умумэътироф этилган даражасини (30 кун) этиб белгилаш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 19 сентябрдаги № 08-18-8-758-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамиятнинг жорий активлари ҳажмида пул маблағларининг улуши 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 2,7 фоизли пунктга ошган;
компанияларда бизнес жараёнлари ва қиймат яратиш жараёнлари (value networks) ўртасидаги горизонтал интеграцияни таъминлаш мақсадида сотилган маҳсулотлар рентабеллиги (Rc.m = 5,0%) ва захираларнинг айланиш тезлиги (Za.n. = 15 кун ) кўрсаткичларининг меъёрий даражаларини белгилаш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 19 сентябрдаги № 08-18-8-758-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамиятнинг  асосий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми бўйича прогноз кўрсаткичи 2022 йилнинг биринчи ярмида 104,0 фоизга бажарилган.
почта жўнатмаларни манзилли етказиб бериш тизими ва мобил бўлинмаларга таянган “гибрид почта” тизими таклиф этилган ҳолда, миллий почта тизимини халқаро почта иттифоқининг стандартлари (С2С, А2С, С2А ва А2А) талабларига мувофиқлигини минимал меъёрий мезонлар даражасида таъминлаш таклифи «O’ZBEKISTON POCHTASI» АЖ амалиётига жорий қилинган («O’ZBEKISTON POCHTASI» АЖнинг 2023 йил 15 ноябрдаги 29-10/1949-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамиятнинг асосий фаолиятидан олинган даромадларнинг миқдори 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 19,5 фоизга ошди.  
почта хизматлари ривожланишининг пессимистик, динамик ва оптимистик сценарийлар бўйича ишлаб чиқилган 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари «O’ZBEKISTON POCHTASI» АЖ томонидан қабул қилинган («O’ZBEKISTON POCHTASI» АЖнинг 2023 йил 15 ноябрдаги 29-10/1949-сонли маълумотномаси). Оптимистик сценарий бўйича ишаб чиқилган прогноз кўрсаткичларга кўра, почта алоқалари участкалари сонини 2026 йилда 2022 йилга нисбатан 82,1 фоизга ошиши, почтальонлар сонини оптималлаштириш имкониятлари асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish