Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёқубов Фарход Каримжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ташқи миграция жараёнлари ва унинг ижтимоий мобиллик билан ўзаро алоқадорлиги (1991-2021 йй.)”, 07.00.05-Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar930.
Илмий раҳбар: Рахимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Тар.21.03  Расмий оппонентлар:
Нуриддинов Эркин Зухриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Салимов Шерзод Юнусович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йилларда Ўзбекистонда ташқи миграциянинг асосий тенденсиялари ва унинг мобиллик билан ўзаро алоқадорлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда ташқи миграция жараёнларини вужудга келиши,  давлатлараро муносабатларни йўлга қўйилиши ва ҳуқуқий асосларнинг яратилиши (1991-2000 йй.), миграция доирасида ҳукуматлараро битимларнинг тузилиши, миграциявий оқим йўналишиларининг диверсификациялашиши ҳисобига миграция ҳажмининг ортиши (2001-2021 йй.) каби икки босқичда ривожланганлиги далилланган;
1990 йилларида Ўзбекистонда кузатилган иқтисодий ва ижтимоий вазият сабаб миграциявий оқимлар асосан Осиёнинг бошқа давлатларига кузатилгани ва мазкур жараён ўзбекистонликларнинг ижтимоий мобиллашуви билан бирга Республика иқтисодиётига инвестициялар ҳажмининг ошиши, хусусан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари сони ўсишида муҳим аҳамият касб этганлиги  исботланган;   
Россия ва Туркия давлатлари меҳнат бозорида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сонининг ортиши, миграция омили натижасида Ўзбекистон иқтисодиётига халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли ўсиши ва Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатлар билан ўзаро муносабатларида меҳнат миграцияси масаласи алоҳида ўрин эгаллаши аниқланган;
Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга таълим ва академик миграция оқимининг динамик ўсиши орқали ўзбекистонлик мутахассисларнинг замонавий чуқур билим ва халқаро андозаларга мос кўникмаларга эга бўлганликлари аҳолининг ижтимоий мобиллашув жараёни ва миграциянинг давлатнинг халқаро интеграциялашувига ижобий таъсири контекстида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021 йилларда Ўзбекистонда ташқи миграция жараёнлари ва унинг ижтимоий мобиллик билан ўзаро алоқадорлигига оид хулоса ва таклифлар асосида:
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ўзбекистонлик мигрантларни Европа мамлакатларига қараганда кўпроқ Осиё давлатларига миграциявий оқими ҳамда уларнинг мобиллашуви кучайганлиги ва унга таъсир этган омиллар билан боғлиқ илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналида маълумотлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2023 йил 9 июндаги 03/03-05/4897-сон маълумотномаси).  Тадқиқот натижасида қўлга киритилган маълумотлар Ўзбекистонда миграция сиёсати, унинг шаклланиш тарихи ҳамда мазкур жараённинг динамик ўсиш сабабларини аниқлаш имконини берган.
Ўзбекистоннинг Россия, Корея Республикаси, Туркия каби давлатлар ўртасидаги миграциявий алоқалари, унинг ривожланиш ҳолати ва сабабларига оид илмий натижалардан Кембриж университети, Тошкентдаги Британия менежмент университети, ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази ва Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети   томонидан 2023 йил 25 апрел куни ташкил қилинган “Ресеарч ин Аcтион 2023” халқаро конференцияси доирасида фойдаланилган (Кембриж университети ҳузуридаги Ўрта Осиё форумининг 2023 йил 25 апрелдаги маълумотномаси). Диссертациядаги илмий янгиликлардан фойдаланиш Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида миграциявий алоқаларнинг тутган ўрнини ва давлатлараро муносабатлардаги аҳамиятини архив хужжатлари асосида очиб беришга хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миграция жараёнлари ва унинг юқори суръатда ўсишига асосий сабаблар, миграция ва ижтимоий мобилликнинг ўзаро алоқадорлиги, шунингдек, Республиканинг Россия, Туркия ва жанубий Корея давлатлари билан ташқи ва таълим миграция муносабатларидаги мавжуд муаммолар каби илмий янгиликларга оид маълумотлардан  “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол”  кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 21 сентябрдаги 455-84-/3484 сон маълумотномаси). Натижада, мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ташқи миграция жараёнлари, хусусан, 1991-2021 йилларда Ўзбекистон тарихида миграция жараёнининг вужудга келиши, ривожланиш босқичлари ҳамда ўзбекистонликларнинг ташқи миграциявий жараёнларда иштирок этишлари тўғрисида кенг маълумот олиш имконини берган.
Турли хорижий мамлакатларда ўзбекистонликларнинг миграциявий жараёнлари ва уларнинг иқтисодий, профессионал, академик мобиллашувига таъсири билан боғлиқ илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналида маълумотлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2023 йил 9 июндаги 03/03-05/4897-сон маълумотномаси).  Бунинг натижасида олинган маълумотлар Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга таълим ва академик миграция оқимининг динамик ўсиши аҳолининг ижтимоий мобиллашуви билан бирга давлатнинг халқаро интеграциялашувига ижобий таъсирини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish