Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобахонов Боходирхон Усмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Маҳаллий бошқарувда етакчилик концепцияларидан фойдаланиб фаолият самарадорлигини ошириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3095
Илмий раҳбар: Казаков Олим Сабирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Бустонов Мансуржон Мардонакулович,  иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида маҳаллий бошқарув ташкилотларида етакчилик сифатини ривожлантириш ва уни самарадорликнинг ўсишига таъсири бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бошқарув идоралари ходимларининг етакчилик салоҳияти бўйича сифат маълумотларини миқдорий баҳолаш асосида “этарли бўлмаган салоҳият” (1,0 ≤ Сп ≤ 2,5), “қуйи даражадаги салоҳият” (2,6 ≤ Сқ ≤ 3,5),  “этарли салоҳият” (3,6 ≤ Се ≤ 4,5) ва “юқори даражадаги салоҳият” (4,6 ≤ Сп ≤ 5,0) оралиқ чегараларида тегишли фаолият самарадорлигини таъминлаш асосланган;
ҳудудларни бошқаришда устувор йўналишлар тузилмаси бўйича бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилувчи етакчи ҳудудлар ва ўрта даражадаги ҳудудларни аниқлаш орқали Наманган вилояти ҳудудларини бошқаришда турли даражадаги манфаатдорликни таъминловчи етакчилик таъсирини ошириш устувор йўналишларининг барқарор тузилмаси асосланган;
ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, бошқарув объектининг мураккаблик даражаси ҳамда етакчилик компетенцияларининг интеграл қийматларини баҳолаш орқали Наманган вилояти ҳудудлари маҳаллий бошқарувида етакчилик фаолият самарадорлигини ошириш асосланган;
Наманган вилоятида ҳудудлардаги маҳаллий бошқарувида етакчилик фаолият самарадорлигини баҳолашнинг эконометрик модели асосида етакчиликни ривожлантиришнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий бошқарув ташкилотларида етакчилик сифатини ривожлантириш ва уни самарадорликнинг ўсишига таъсири бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар асосида:
маҳаллий бошқарув идоралари ходимларининг етакчилик салоҳияти бўйича сифат маълумотларини миқдорий баҳолаш асосида “этарли бўлмаган салоҳият” (1,0≤Сп ≤2,5), “қуйи даражадаги салоҳият” (2,6≤Сқ ≤3,5),  “этарли салоҳият” (3,6≤ Се ≤4,5) ва “юқори даражадаги салоҳият” (4,6≤Сп ≤5,0) оралиқ чегараларида тегишли фаолият самарадорлигини таъминлаш таклифидан Наманган вилояти ҳудудларини бошқариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги № 01/00-03/24-5081-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудлардаги бошқарув фаолиятини янада самарали бўлишига, натижада ҳудуд иқтисодиётини янада ривожланишига имкон яратган;
ҳудудларни бошқаришда устувор йўналишлар тузилмаси бўйича бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилувчи етакчи ҳудудлар ва ўрта даражадаги ҳудудларни аниқлаш орқали Наманган вилояти ҳудудларини бошқаришда турли даражадаги манфаатдорликни таъминловчи етакчилик таъсирини ошириш устувор йўналишларининг барқарор тузилмасидан фойдаланиш таклифи Наманган вилоятининг туманларидаги бошқарув фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги № 01/00-03/24-5081-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятнинг турли ҳудудларидаги бошқарув фаолияти самарадорлиги ва ЯҲМ ҳажмининг ортишига имкон яратилган;
ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, бошқарув объектининг мураккаблик даражаси ҳамда етакчилик компетенцияларининг интеграл қийматларини баҳолаш орқали Наманган вилояти ҳудудлари маҳаллий бошқарувида етакчилик фаолият самарадорлигини ошириш таклифи Наманган вилоятининг туманларидаги бошқарув фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги № 01/00-03/24-5081-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларнинг ривожланиш суръатларини ўстириш имкони яратилган;
Наманган вилоятида ҳудудлардаги маҳаллий бошқарувида етакчилик фаолият самарадорлигини баҳолашнинг эконометрик модели асосида етакчиликни ривожлантиришнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Наманган вилоятида ҳудудларнинг ривожланиши дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги № 01/00-03/24-5081-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида ҳудудларнинг ривожланишини ифодаловчи ЯҲМдаги улуши 0,3 фоизга, ҳудудларнинг экспортдаги улуши 0,4 фоизга, айрим ҳудудлар самарадорлиги ўртача 0,6 фоизга ортиши орқали ижобий ўзгаришларга эришиш имкониятлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish