Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтамишов Азиз Қахрамоновичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кластер ёндашуви асосида туризм соҳасини инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3944 Б2020.2.PhD/Иқт1282
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухамадиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфулло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ахмедов Икрам Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.      
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кластерли ёндашув асосида туризм соҳасини инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» ички туризм дастури асосида ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба, пенсионерлар ва меҳнат жамоаларининг Самарқандга саёҳатини ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида «Бизнес туризм кластери», Ургут туманидаги Қоратепа-Омонқўтонда «Тоғ туризм кластери», Паяриқ туманидаги «Имом ал-Бухорий» мажмуасида «Зиёрат туризми кластери», Самарқанд шаҳрида «Гастрономик туризм кластери» ва Тойлоқ туманида «Агротуризм кластери»ларини ташкил этиш бўйича таклифлар асосланган;
туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, хусусий сектор
учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали туризм инфратузилмасини янада
такомиллаштириш, аҳоли бандлигини ошириш, транспорт қатнови йўналишларини
кенгайтириш, республиканинг туристик салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда тарғиб
қилишни жадаллаштириш мақсадида “туроператор — меҳмонхона — транспорт — савдо ва сервис” хизматлари биргаликда кўрсатиладиган туристик кластерлар фаолияти моделини йўлга қўйиш бўйича таклифлар далилланган;
мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада ошириш йўналишида Самарқанд вилоятига ташриф буюрадиган 1,850 млн. хорижий туристларга туризм кластери иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида туризм индустрияси соҳасида “Сервис сифати ва мутахассисларнинг малака ва маданиятини ошириш” бўйича ўқитиш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар асосланган;
Ўзбекистон Республикасида туристик хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш
динамикаси асосида ялпи ички маҳсулотда туризмнинг улушини оширишнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган ўрта муддатли параметрлардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кластер ёндашуви асосида туризм соҳасини инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” ички туризм дастури асосида ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба, пенсионерлар ва меҳнат жамоаларининг Самарқандга саёҳатини ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида “Бизнес туризм кластери”, Ургут туманидаги Қоратепа-Омонқўтонда “Тоғ туризм кластери”, Паяриқ туманидаги “Имом ал Бухорий” мажмуасида “Зиёрат туризми кластери”, Самарқанд шаҳрида “Гастрономик туризм кластери” ва Тойлоқ туманида “Агротуризм кластер”ларини ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қароридаги Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-майдаги 03-11-17-302-сон далолатномаси). Натижада вилоятда маҳаллий туристлар оқими ҳажми икки бараварга ошган;
туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, хусусий сектор учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли бандлигини ошириш, транспорт қатнови йўналишларини кенгайтириш, республиканинг туристик салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилишни жадаллаштириш мақсадида “туроператор — меҳмонхона — транспорт — савдо ва сервис” хизматлари биргаликда кўрсатиладиган туристик кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича асосланган модели 2023-йил 27-июлдаги “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-238-сонли қароридаги “Йўл харитаси” режасига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-майдаги 03-11-17-302-сон далолатномаси). Натижада, мамлакатимизга 1 млн. нафар хорижий туристлар ташрифини ташкил этиш имконияти вужудга келди;
мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада ошириш йўналишида Самарқанд вилоятига ташриф буюрадиган 1,850 млн. хорижий туристларга туризм кластери иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида туризм индустрияси соҳасида “Сервис сифати ва мутахассисларнинг малака ва маданиятини ошириш” бўйича ўқитиш тизимини жорий қилиш бўйича асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-9-сон Фармонидаги “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-майдаги 03-11-17-302-сон далолатномаси). Таклифларнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилоятида туризм йўналишидаги малакавий кадрлар сони икки баробар оширилган;
Ўзбекистон Республикасида туристик хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида ялпи ички маҳсулотда туризмнинг улушини оширишнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари ва “Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-майдаги 03-11-17-302-сон далолатномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2027-йилга келиб, республикада туристик фирма ва ташкилотлар сонини 41,5 %га ва кирувчи туризмни 98,5 %га ошишига имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish