Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Лобархон Насировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллигида атеросклеротик пилакча тузилиши ва миокард перфузиясининг МСКТ диагностикасини такомиллаштириш» 14.00.19 – «Клиник радиология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2827.
Илмий раҳбар: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори; Шек Александр Борисович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юрак ишемик касаллигида коронар артерияларнинг ҳолатини ва чап қоринча миокардини баҳолашда компьютер томография усулининг ташҳислаш самарадорлигини мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронар артерияларда атеросклеротик пилакчани тузилишига кўра компьютер томографияда “рангли кодлаш”  вазифасидан фойдаланган ҳолда липид, фиброз ва кальцинатлашган турига қараб хасталикни даволаш тактикасини белгилаш тартиби исботланган;
микроваскуляр стенокардияда “стресс/тинч ҳолат” баҳолаш баённомаси бўйича миокард перфузияси ўтказилганда ҳажмли компьютер томографиянинг қўллаганда юракнинг чап қоринча сегментларни гипоперфузияси аниқлашда юқори информатив усул эканлиги исботланган;
коронар шунтлаш орқали жаррохлик амалиётини танлашда зарарланган чап қоринчадаги коронар артерияларнинг миокард соҳасида шикастланган сегментларида, перфузия кўрсаткичлари асосида компьютер томографиянинг ахамияти исботланган;
юракнинг ишемик касаллигининг пре-тест эхтимоли паст бўлган беморларда “тинч холат/стресс” баённомаси бўйича компьютер томографияси асосида миокард перфузияси ўтказилиши беморларнинг нурланиш қийматини камайтириш борасида қўлланилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2023-йил 28-апрелдаги 7н-з/5-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: коронар артерияларда атеросклеротик пилакчани тузилишига кўра компьютер томографияда “рангли кодлаш”  вазифасидан фойдаланган ҳолда липид, фиброз ва кальцинатлашган турига қараб хасталикни даволаш тактикасини белгилаш  тартиби исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: хажмли компьютер томография (КТ) текшируви қўлланилишининг диагностик информативлигини оширадиган замонавий “рангли кодлаш” технологиялари ёрдамида атеросклеротик пилакча тузилишини комплекс бахолашга тизимли ёндашув ишлаб чиқилди ва илмий асосланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Федорович клиникаси” МЧЖнинг 19.01.23 йилдаги 7-сонли  хамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.02.2023 йилдаги 16-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилаётган ташҳислаш усули юракнинг ишемик касаллиги бўлган беморларни кузатиш натижасида компьютер томографияси кўрсаткичлари асосида самарали ташҳислаш сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган тавсиялар жорий этилиши билан, юракнинг ишемик касаллиги бўлган беморларни мониторинг қилиш натижасида атеросклеротик пилакча тузилиши ва ўткир коронар ҳодисаларнинг ривожланиш хавфи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган. Шу билан бирга, “заиф” АСПни ўз вақтида ташҳислаш ва тегишли даволаш чораларини кўриш ўткир коронар ҳодисалар сонини камайтириш имконини беради, бу эса стационар даволаниш харажатларидан (клиник ва лаборатория текширувлари, озиқ-овқат ва кимёвий препаратлар) 1700000 сўмни тежаш ва ушбу тоифадаги беморларни реабилитация қилиш имконини беради. Хулоса: ЮИК билан касалланган беморларни кузатишда АСП тузилишининг компьютер томография кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида пилакча тузилиши ва ўткир коронар ҳодисаларнинг ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Бу ҳар бир бемор ҳисобида 1700000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти:   микроваскуляр стенокардияда “стресс/тинч ҳолат”  баҳолаш баённомаси бўйича миокард перфузияси ўтказилганда ҳажмли компьютер томографиянинг қўллаганда юракнинг чап қоринча сегментларни гипоперфузияси аниқлашда юқори информатив усул эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: замонавий компьютер томографияси технологиялари микроваскуляр стенокардия билан касалланган беморларда чап қоринча перфузияси бузилган сегментларини аниқлашда қўлланиладиган информатив кўрсаткичларни белгилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Федорович клиникаси” МЧЖнинг 19.01.23 йилдаги 7-сонли  хамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.02.2023 йилдаги 16-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: микроваскуляр стенокардия билан касалланган беморларда чап қоринча миокард перфузиясининг бузилишини аниқлашга асосланган ташҳислаш усули тавсия этилиб, бу касалликни эрта ташҳислаш ва даволаш тактикасини тўғри танлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу касалликка тўғри ташҳис қўйиш мақсадида миокард перфузияси КТ ўтказиш ва самарали даволаш тадбирларини ўтказиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобида кунига 725000 сўм бюджет маблағларини, 330000 сўм бюджетдан ташқари маблағларини тежашга эришилган. Хулоса: касалликни эрта ташҳислаш ва ушбу тоифадаги беморлар учун тўғри даволаш тактикасини танлаш мақсадида микроваскуляр стенокардия билан касалланган беморларга миокард перфузиясини КТ орқали текшириш ҳар бир бемор ҳисобида 725000 сўм миқдорида бюджет маблағларини ва 330000 сўм миқдорида бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: коронар шунтлаш орқали жаррохлик амалиётини танлашда зарарланган чап қоринчадаги коронар артерияларнинг миокард соҳасида  шикастланган сегментларида, перфузия кўрсаткичлари асосида компьютер томографиянинг ахамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: коронар артерияларни кўп томирли зарарланиши бўлган беморларда чап қоринча миокардининг перфузия кўрсаткичларини компьютер томография ёрдамида жаррохлик амалиётидан олдин ва жаррохлик амалиётидан кейин аниқлаш ўтказилган реваскуляр аралашув самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Федорович клиникаси” МЧЖнинг 19.01.23 йилдаги 7-сонли  хамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.02.2023 йилдаги 16-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЮИК билан касалланган беморларни даволаш тактикасини танлашга комплекс ёндашилиб, тавсия этилган ташҳислаш усулини қўллаш ўтказилган реваскуляр аралашувлар самарадорлигини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миокард перфузиясини КТ орқали текшириш усули билан реваскуляр аралашувлар самарадорлигини баҳолаш даволаш курси нархини камайтиришга ва беморларнинг 52,6% умр кўриш давомийлигини оширишга, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради, бу 13000000 сўмни  тежаш имконини беради. Хулоса: миокард перфузиясини КТ орқали текшириш усули ёрдамида жарроҳлик аралашувлари самарадорлигини баҳолаш 1 нафар бемор ҳисобида 13000000 сўмни (7680000 сўм бюджет маблағлари ва 5320000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар) тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: юракнинг ишемик касаллигининг пре-тест эхтимоли паст бўлган беморларда “тинч холат/стресс” баённомаси бўйича  компьютер томографияси асосида  миокард перфузияси ўтказилиши беморларнинг нурланиш қийматини камайтириш борасида қўлланилиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилаётган “тинч холат/стресс” протоколини қўллаш юрак ишемик касаллиги билан боғлиқ асоратларни ривожланишини ва ўлимни камайтиришга ҳисса қўшади, ижтимоий ҳаётни эрта тикланиши, шунингдек, соғайишнинг дастлабки босқичларида ЮИК билан касалланган беморларда яшовчанлик даражасини ошиши билан боғлиқ, бу ишлаб чиқилган алгоритмни соғлиқни сақлаш амалиётига тавсия қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Федорович клиникаси” МЧЖнинг 19.01.23 йилдаги 7-сонли  хамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 10.02.2023 йилдаги 16-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЮИК бўлган беморларда ўткир коронар ҳодисаларнинг ривожланишини камайтиришга қаратилган “тинч холат/стресс” протоколини ташҳислашда қўллашбеморларнинг нурланиш дозасини камайтиришга, ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилаётган терапия самарадорлигини ошириш ва ЮИК асоратларини олдини олиш мақсадида ЮИКни ташҳислаш ва даволаш босқичларида коронар артериялардаги морфологик ўзгаришлар ва чап қоринча миокардининг ишемик касалликларини ташхислаш алгоритмида “тинч холат/стресс” протоколидан фойдаланиш ҳисобига ўткир коронар ҳодисалар сонини камайтириш, шунингдек, беморларнинг касалхонада бўлиш вақтини қисқартиришга эришилган, бу 1920000 сўм маблағ тежаш имконини берган. Хулоса: коронар артериялардаги морфологик ўзгаришлар ва чап қоринча миокардининг ишемик бузилишларини ташҳислаш алгоритмининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобида кунига 185000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконияти яратилган.
Л.Н.Турсунованинг ЮИКда коронар артериялардаги морфологик ўзгаришлар ва чап қоринча миокард перфузиясининг бузилишларини ташҳислашда компьютер томографияси усулини қўллаш бўйича диссертация тадқиқотида олинган ва юқорида кўрсатилган 4 та илмий ишланмани амалиётга жорий этиш бўйича РИ терапия ва тиббий реабилитация ИАТМнинг 2023 йил 24 августдаги 14-З/033-сонли хати бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига тарқатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган. Илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида 64 нафар бемор ҳисобига йилига давлат бюджетидан 53190000 сўм, буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳар бир бемор ҳисобига 17830000 сўм маблағни тежаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish