Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Илхом Баходировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкозини жарроҳлик усулида даволашдаги дифференциал тактикани ишлаб чиқиш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2022.2.DSc/Tib717.
Илмий маслаҳатчи: Тешаев Октябр Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Назира Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусашайхов Хусан Таджибаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Остона тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каминвазив хирургик аралашувларнинг тактик ва техник жиҳатларини ишлаб чиқиш асосида ташхисот мажмуасига дифференциал ёндашув орқали жигар эхинококкозини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкозини консерватив ва хирургик даволаш усулларининг тактик алгоритми ишлаб чиқилган;
жигарнинг ВИИ-ВИИИ сегментларида жойлашган эхинококк кисталарини хирургик даволашда кам инвазив бўлган миниторакофренал кириб бориш усули такомиллаштирилган;
жигар эхинококкози ПАИР усулида даволанганда 5 см гача ўлчамдаги эхинококк кисталарининг кальцификацияланиши морфологик ва клиник кузатувлар асосида исботланган;
жигар эхинококкози билан касалланган беморларни хирургик даволашни режалаштиришда юкламали синама, спирометрия кўрсаткичларини мажмуавий динамик баҳолаш бўйича нафас тизимининг захира имкониятларини текширишнинг ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
жигар эхинококкозида фаол лапароскопия усули жорий қилиниб, морфологик тадқиқотлар натижалари асосида лапароскопик амалиётга кўрсатмалар кенгайтирилган ва қарши кўрсатмалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 13 майдаги 25-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 26 октабрдаги 09-09549 - сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: жигар эхинококкозини консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш усулларининг ретроспектив ва морфологик хулосалар асосида янгиланган қиёсий тактик алгоритми ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ҳозирги вақтда Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам кўламини сезиларли кенгайтиришга ва сифатини тубдан яхшилаш бўйича кенг қамровли мақсадли тадбирлар қабул қилинмоқда. Мазкур йўналишда, жумладан жигар эхинококкози беморларни жарроҳлик усули билан даволаш сифатини яхшилашда, ижобий натижаларга эришилди. Шу билан бирга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун ЖЭни жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги қиёсий усуллари самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилади. Ўзбекистон аҳолисига ушбу патологияни даволашда сифатли ва ўз вақтида ёрдам олиш имконини беради ва ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахри Ибн Сино номли 1 сон шахар клиник шифохонасида татбиқ этилди (27/10/2023-йилда № 162- сон билан тасдиқланган); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида татбиқ этилди (4/12/2023 №27/2 сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: мазкур диссертацион тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартидаги “Шошилинч тиббий ёрдамни келгусида такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида” ги ПФ №-4985 сонли фармони, 2017 йил 20-июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни келгусида ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3071 сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10-майдаги №266 сонли “Соғлиқни сақлашни ташкил етиш ва жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот институтининг фаолияти ташкил етиш тўғрисида” ги қарори, шунингдек ушбу соҳада қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тасдиқланган вазифаларни бажаришга маълум даражада хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган усулларни комплекс қўллаш орқали кузатилаётган беморларнинг барча ҳолатларида асоратсиз даволанади. Бунда мажмуавий даво усулларини қўллаш натижасида 5 смгача бўлган ЖЭ кисталари бор беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 3 кунга ва амбулатория шароитида реабилитацияси 4 кунга қисқартирди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540 480 сўмни ташкил этса, 3 кунлик харажат 1621440 сўмни ташкил этади (Тошкент шахар 1-клиник касалхонаси, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли шифохонаси). Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 1621440 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 16214400 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун).
иккинчи илмий янгилик: Жигар эхинококкозининг ВИИ-ВИИИ сегментларида жойлашувига миниторакофренал кириб бориш амалиёти ва қолдиқ бўшлиғига ишлов беришнинг ўзига хос усуллари тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Миниторакофренал кичик кириб бориш усули жигарнинг қийин кириб бориладиган сегментлари учун зарур бўлган талабларга жавоб беради ва ушбу органдаги жарроҳлик аралашувининг тавсифи ҳамда хажми тўғрисидаги масалаларни ҳал этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахри Ибн Сино номли 1 сон шахар клиник шифохонасида татбиқ этилди (27/10/2023-йилда № 162- сон билан тасдиқланган); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида татбиқ этилди (4/12/2023 №27/2 сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Кичик торакофренал усулда қон томирлари ва асаб толалари сақланиб қолади, бу эса ушбу жарроҳлик амалиётини янада кам зарарлантирувчи сифатида илгари суради. Кичик торакофренал кириб бориш кам жароҳатловчи бўлиб ҳисобланади ва бошқа кириб бориш усулларига нисбатан солиштирилганда жарроҳлик амалиётидан кейинги даврни силлиқ кечишига олиб келади. Мазкур кириш усулидан фойдаланиш беморларни тезроқ оёққа туришига имкон беради ва касалхона ўрнида бўлиш муддатларини қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган усулларни комплекс қўллаш орқали кузатилаётган беморларнинг барча ҳолатларида асоратсиз даволанади. Беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 2 кунга ва амбулатория шароитида реабилитацияси 3 кунга қисқартирди. Операция муддатини ўртача 150 минутдан 110-120 минутгача қисқартирди, яъни 30-40 минут қисқартиради(340000 сўм). Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540 480 сўмни ташкил этса, 2 кунлик харажат 1080960 сўмни ташкил этади (Тошкент шахар 1-клиник касалхонаси, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли шифохонаси). Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 1420960 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 14209600 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган миниторакофренал жаррохлик кесмаси орқали жигарнинг ВИИ-ВИИИ сегментида жойлашган эхинококк кистасига кириб бориш, сезиларли даражада операция жарохатини камайтиради, билиар ва йирингли асоратларинин 32,5% дан 12,4% гача камайишига олиб келади.
учинчи илмий янгилик: жигар эхинококкозида ПАИР усулида ≥ 5 см ўлчамдаги эхинококк кисталарининг кальцификацияланиши морфологик ва клиник кузатувлар асосида исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тақдим этилган ишланмалар ва 6 см гача бўлган асосан жигар ичи жойлашган эхинококк кисталарида ингичка игнали пункцияси билан даволаш техникасини такомиллаштиришга ва ПАИР амалиётига кўрсатмани аниқлаштиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Тошкент шахри Ибн Сино номли 1 сон шахар клиник шифохонасида татбиқ этилди (27/10/2023-йилда № 162- сон билан тасдиқланган); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида татбиқ этилди (4/12/2023 №27/2 сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Бизлар тавсия этган ПАИР усули шундан иборатки, у асосан жигарнинг резидуал эхинококкли кистаси ёки жигар ичи рецидивланувчи кистасини даволаш учун қўлланилади. Усулнинг моҳияти шундаки, пункцион-дренажли даволаш асептик шароитда узлуксиз ултратовушли назорат остида, жарроҳлик амалиёти блокида ва албатта анестезиолог-реаниматолог иштирокида ўтказилади. Беморларда реабилитация вақтининг қисқалиги асоратлар сонининг камлиги бу усулнинг ижтимойи самарадорлиги муҳимлигини кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган усулларни комплекс қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 3 кунга ва амбулатория шароитида реабилитацияси 4 кунга қисқартирди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540 480 сўмни ташкил этса, 3 кунлик харажат 1621440 сўмни ташкил этади (Тошкент шахар 1-клиник касалхонаси, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли шифохонаси). Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 1621440 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 16214400 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Морфологик таҳлиллар натижасида оҳакланиш жараёни кальций қўшилган натрий хлориднинг 30%ли гипертоник эритмаси қўшилган экспозицияда қайд этилди. Шу сабабли ПАИР га кўрсатма бўлиб 5≥смгача бўлган СЕ1-СЕ2-СЕ3-СЕ4 типдаги жигар ичи жойлашуви ЖЭ кисталарига, шунингдек қайталанувчи 10≥ смгача бўлган ЭКга қўлланилиши мақсадга мувофиқдир
тўртинчи илмий янгилик: юкламали синама, спирометрия кўрсаткичларини мажмуавий динамик баҳолаш бўйича ЖЭли беморларни жарроҳлик йўли билан даволашни режалаштиришда нафас ва юрак қон-томир тизимларининг заҳира имкониятларини текширишнинг ўзига хос жиҳатлари аниқлаштирилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Илмий ишнинг амалий қиймати шундан иборатки, нафас ва юрак қон-томир тизимлари заҳира имкониятларини баҳолаш, шунингдек кистанинг типи, жойлашган ўрни ва ўлчамларини ҳисобга олиш билан ЖЭни бартараф этиш усулини дифференциал танлаб олишнинг тактик алгоритми ишлаб чиқилди. ЖЭни даволаш режалаштирилганда дифференциал ёндошувни оптималлаштиришга имкон берувчи, жарроҳлик аралашувини танлаб олиш ва ҳаммабоп бўлишини аниқлаш учун топографик параметрлари ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Тошкент шахри Ибн Сино номли 1 сон шахар клиник шифохонасида татбиқ этилди (27/10/2023-йилда № 162- сон билан тасдиқланган); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида татбиқ этилди (4/12/2023 №27/2 сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ретроспектив таҳлиллар натижасида операция олди тайёргарлигининг ўзига хослиги, кимёвий консерватив даволашнинг ишлаб чиқилган схемаси бўйича операция олди тайёргарлигининг ўзига хослиги асосида олиб борилди. ЖЭ операция олди таёргарлигида юрак ва нафас тизимларини баҳолаш орқали, заҳира имкониятларини ошириш, анъанавий операция олди тайёргарлигидан устун туради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Бунда мажмуавий даво усулларини қўллаш ЖЭ кисталари бор беморларнинг стационарда бўлиш муддатини уртача 3 кунга ва амбулатория шароитида реабилитацияси 5 кунга қисқартирди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540 480 сўмни ташкил этса, 3 кунлик харажат 1621440 сўмни ташкил этади (Тошкент шахар 1-клиник касалхонаси, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли шифохонаси). Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 1621440 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 16214400 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Операция олди тайёргарлиги даврида нафас тизими заҳира имкониятларини аниқлаш, жигар эхинококкози билан оғриган беморларни хавф гуруҳини аниқлаш ва махсус операция олди тайёргарлиги сабабли ўпка вентиляциясидазаҳира имкониятларини оширишга ёрдам берди ва юрак етишмочилиги белгилари кузатилмаган беморлар сони ошди.
бешинчи илмий янгилик: жигар эхинококкозида актив лапароскопия усули жорий қилинди, морфологик таҳлиллар натижалари асосида лапароскопик амалиётга кўрсатмалар кенгайтирилди, шу билан бирга қарши кўрсатмаларни аниқлаштирилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Жигар эхинококкозининг жарроҳлик амалиётларида қолдиқ бўшлиқларни бартараф этишда техник имкониятларини яхшилашга имкон берувчи, жигар эхинококкозини турли сегментларда жойлашганда, лапароскопик троакарларни кириш жойини аниқлаш модификацияси таклиф этилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Тошкент шахри Ибн Сино номли 1 сон шахар клиник шифохонасида татбиқ этилди (27/10/2023-йилда № 162- сон билан тасдиқланган); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида татбиқ этилди (4/12/2023 №27/2 сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Жигар эхинококкозини даволаш учун лапароскопик тотал перицистэктомия хам, лапароскопик гемигепатэктомия ҳам радикал натижаларни бериши мумкин, аммо биринчи усул ўзининг кам инвазивлик хусусияти туфайли биринчи танлов усули деб ҳисобланади; лапароскопик субтотал перицистэктомия ва лапароскопик парциал перицистэктомия усулларини узоқ касалхоналарда лапароскопик техникасининг даражаси ва кисталарда асоратларни мавжудлигини ҳисобга олиб, қўшимча вариантлар сифатида қабул қилиниши мумкин. Демак, анъанавий жарроҳлик йўли билан даволанган беморларга нисбатан меъёрий руҳий саломатликдаги беморлар сони 2,4 марта юқори бўлди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540 480 сўмни ташкил этса, 4 кунлик харажат (2161920+560000(операция учун)) 2721920 сўмни ташкил этади (Тошкент шахар 1-клиник касалхонаси, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли шифохонаси). Хулоса: Шундан келиб чиқиб мазкур амалиётлар натижасида: 1 нафар бемордан 2721920 сўм иқтисод қилинса, бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 27219200 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Касалхонада бўлиш давомийлиги 1 кундан 6 кунгача ўзгариб турди, бунда дифференциал таҳлиллар аста секинлик билан очиқ лапаратомияга нисбатан солиштирилганда касалхонада бўлишнинг янада қисқа давомийлигини намойиш этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish