Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанова Наргиза Усмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Массив акушерлик қон кетишини даволаш тамойилларини такомиллаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib2992.
Илмий рахбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01
Расмий оппонентлар: Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: массив акушерлик қон кетишини даволашда протромбин комплекс дори воситасининг самарадорлигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси туғруқ мажмуаларида массив акушерлик қон кетишига олиб келадиган омиллар (нормал жойлашган йўлдошнинг муддатдан олдин ажралиши-25%, бачадон атонияси-25%, оғир преэклампсия-22,5%, йўлдошнинг олдинда келиши-12,5%) аниқланган;
массив акушерлик қон кетишини бартараф этишда протромбин комплекс дори воситаси қўлланилиши клиник-лаборатор самарадорлиги исботланган;
массив акушерлик қон кетишини бартараф этишда протромбин комплекс препарати қўлланилишига кўрсатма, керакли миқдори ва қўлланилиш вақти асосланган;
 протромбин комплекс концентрати қўланилишининг гемостазга самарали таъсири исботланди ва бунинг асосида массив акушерлик қон кетишига қарши курашиш протоколи хирургик гемостаздан олдин қон кетиши асосий сабабини бартараф этгандан сўнг протромбин комплекс концентратидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгашининг 2023 йил 31 мартдаги №1 и-и/1 эксперт хулосаси асосида тасдиқланган:
биринчи илмий янгиликнинг моҳияти: Ретроспектив таҳлил асосида Ўзбекистон Республикасининг туғруқ комплексларида массив акушерлик қон кетиши ривожланишининг даражаси ва омиллари аниқланган. Маълум бўлишича, массив акушерлик қон кетиши биринчи навбатда, йўлдошнинг кўчиши ва олдинда келишида, преэклампсия ҳамда бачадон атониясида ривожланади. Массив акушерлик қон кетишининг ўсиши аёлларнинг аҳволини ва йўқотилган қон ҳажмини баҳолай олмаслик, қон кетишига қарши курашишнинг консерватив чораларига кўп вақтнинг сарфланиши, бир гуруҳли янги музлатилган плазманинг йўқлиги ёки етарли эмаслиги билан боғлиқ. Изланишлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг барча 3-даражали туғруқхона муассасаларида амалиётда қўлланилган даво ва ташхислаш самарадорлигини оширувчи натижаларга эришилди. Амалда қўлланилди: Тошкент шаҳар Олмазор туманининг 2-сонли шаҳар туғруқ мажмуаси (89-сонли 12/21/2022-сонли буйруқ), Тошкент шаҳар Миробод туманининг 4-сонли туғруқ мажмуаси (64-сонли 11/22/2022-сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (15-сонли 02/22/2023-сонли буйруқ) шифокорларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилди. (8н-р / 1204 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 31.10.2022 йилдаги хулосалари қабул қилинди). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғруқдаги аёлнинг ҳолатини тўғри ва ўз вақтида баҳолаш, қон йўқотишнинг умумий ҳажмини аниқлаш ва қон кетишига қарши консерватив чораларни ўз вақтида бажариш, етарли миқдордаги битта гуруҳли ЯМП даволаш самарадорлигини оширади ва асоратларни ривожланишига йўл қўймайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган илмий асосланган услубий талаблар асосида олинган тадқиқот натижалари қон ивиш тизимининг қисқа вақт ичида коррекциясини таъминлайди, қон йўқотиш ҳажмини камайтиради ва ҳар бир бемор учун харажатларни 1,8 баравар тежайди. Хулоса: туғруқни олиб бориш тактикасида илмий асосланган услубий талабларни қўллаш диагностика, даволаш самарадорлигини оширади ва акушерлик қон кетишининг ривожланишига тўсқинлик қилади.
иккинчи илмий янгиликнинг моҳияти: массив акушерлик қон кетишини бартараф этишда протромбин комплекс дори воситаси қўлланилиши асосланган ва унинг клиник-лаборатор самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлигига қуйидагилар киради: ишлаб чиқилган илмий асосланган услубий талабларга асосланиб, массив акушерлик қон кетишини даволашда протромбин комплексидан ўз вақтида фойдаланиш қон ивиш тизимини тезда коррекциялашни, даволаш самарадорлигини оширишни ва ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлайди. Амалда қўлланилди: Тошкент шаҳар Олмазор туманининг 2-сонли шаҳар туғруқ мажмуаси (89-сонли 12/21/2022-сонли буйруқ), Тошкент шаҳар Миробод туманининг 4-сонли туғруқ мажмуаси (64-сонли 11/22/2022-сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (15-сонли 02/22/2023-сонли буйруқ) шифокорларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилди. (8н-р / 1204 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 31.10.2022 йилдаги хулосалари қабул қилинди). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: Массив акушерлик қон кетишида протромбин комплекс концентратидан фойдаланиш қон йўқотиш ҳажмини, жарроҳлик гемостазни, плазматрансфузияни, аёлларнинг касалхонада қолишини камайтиради, кунлик қўшимча тестлар ва тор мутахассисларнинг маслаҳатлари нархининг пасайишига олиб келади ва пулни ҳар бир аёлга нисбатан 1,8 баравар тежашга имкон беради. Хулоса: протромбин комплексидан фойдаланиш массив қон кетиш даражасини камайтиради,  буйракнинг ўткир шикастланиши, полиорган етишмовчилик, аёлларнинг ногиронлиги ва оналар ўлими каби жиддий асоратларни ривожланишини пасайтиради.
учинчи илмий янгиликнинг моҳияти: массив акушерлик қон кетишини бартараф этишда протромбин комплекс препарати қўлланилишига кўрсатма, керакли миқдори ва қўлланилиш вақти асосланган. Тошкент шаҳар Олмазор туманининг 2-сонли шаҳар туғруқ мажмуаси (89-сонли 12/21/2022-сонли буйруқ), Тошкент шаҳар Миробод туманининг 4-сонли туғруқ мажмуаси (64-сонли 11/22/2022-сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (15-сонли 02/22/2023-сонли буйруқ) шифокорларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилди. (8н-р / 1204 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 31.10.2022 йилдаги хулосалари қабул қилинди). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: қон йўқотиш ҳажми камаяди, бу эса постгеморрагик асоратларнинг пасайишига олиб келади. Таклиф этилаётган усул туғруқ муассасаларида акушер-гинекологлар учун услубий қўлланма бўлиб хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: анъанавий, стандарт тасдиқланган усуллар билан массив акушерлик қон кетишига қарши курашиш учун барча харажатларнинг умумий қиймати, шу жумладан ЯМП қўллаш, оғриқсизлантириш, туғиш, кесарча кесиш, ампутация, бачадонни экстирпация қилиш, реанимация бўлимида ётиш кунлари ҳар бир беморга ўртача 26 миллион 708333 сўмни ташкил этди. Ҳолбуки, Оcтаплекс протромбин концентрати 2 доза миқдорда ўз вақтида қўлланилиши, анестезия, туғруқ, кесарча туғиш ва стационарда ётиш кунлари биргаликда ҳар бир бемор учун 14200000 сўмни ташкил этди. Касалхонада қолиш кунларини қисқартириш, плазма қуйиш ва жарроҳлик аралашувларни тежаш орқали харажатлар камаяди. Хулоса: протромбин комплекс концентрати Оcтаплексни хирургик гемостаз босқичларидан олдин (лапаротомия, 3 жуфт магистрал томирларни, ёнбош артериялар боғлаш, бачадоннинг ампутацияси ва экстирпацияси) 2 дозада қўлланилишидан иборат бўлган қон кетиши билан курашишнинг Миллий стандартига таклиф қилинган ўзгаришлар моддий харажатларни 1.8марта камайтиради.
тўртинчи илмий янгиликнинг моҳияти: протромбин комплекс концентрати қўланилишининг гемостазга самарали таъсири исботланди ва бунинг асосида массив акушерлик қон кетишига қарши курашиш протоколи хирургик гемостаздан олдин қон кетиши асосий сабабини бартараф этгандан сўнг протромбин комплекс концентратидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган. Тошкент шаҳар Олмазор туманининг 2-сонли шаҳар туғруқ мажмуаси (89-сонли 12/21/2022-сонли буйруқ), Тошкент шаҳар Миробод туманининг 4-сонли туғруқ мажмуаси (64-сонли 11/22/2022-сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (15-сонли 02/22/2023-сонли буйруқ) шифокорларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилди. (8н-р / 1204 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 31.10.2022 йилдаги хулосалари қабул қилинди). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: протромбин комплекс концентратининг гемостаз тизимига самарали таъсири исботланган, шу асосда қон кетиши билан курашиш протоколи такомиллаштирилган. Ушбу усулдан фойдаланиш постеморрагик асоратларни камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қон йўқотиш ҳажмини, қон таркибий қисмларининг сарфланишини камайтириш, хирургик гемостаз, бачадонни олиб ташлаш, постгеморрагик ва посттрансфузион асоратлар, қўшимча касалхонада ётиш кунларини ҳар бир бемор учун 12000000 сўмга қисқартирди. Хулоса: Оcтаплекс протромбин концентратининг 2 дозаси 20 дақиқа давомида қўлланилиши массив акушерлик қон кетишини бартараф этди. Геморрагик шокнинг оғир шакллари ривожланишини 6,3 бараварга, касалхонада қолишни 1,7 бараварга камайтирди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish