Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобамуратова Дилноза Турдикуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19га чалинган беморларда юз-жағ сохаси асоратларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга  олинган рақам: № В2021.3.DSc /Tib 603.
Илмий раҳбар: Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган  муассаса  номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Амануллаев Рустам Азимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Мухаммадхон Бурхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: University of Jordan (Иордания).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 ўтказган юз-жағ асоратлари мавжуд беморлар учун клиник, диагностик,  башоратлаш, даволаш-реабилитацион чораларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан хасталанган беморларда юз-жағ суякларида  юзага келган асоратларнинг полисиндромал кўринишлари, прокоагулянт, яллиғланиш (аутоиммун, нейродистрофик) ва аралаш патогенетик ўрни  асосланган;
ушбу беморларда қонда С реактив оқсили, Д-димер, фибриноген, ферритин,  антистертолизин-О миқдорининг кескин ошганлиги, CД3+ ва CД4+ лимфоцитларининг қиёсий сонининг мутлақ камайиши, киллер (CД16+) фаоллиги, шунингдек, цитотоксик (CД8+) лимфоцитларнинг ва CД95+апоптоз омилини ортиши, иммунорегуляцион индекснинг ишончли камайишида антиген ёки аутоантиген юклама билан боғлиқлиги исботланган;
касалликнинг оғир кечишига микробиологик таҳлилда доминант микрофлора сифатида респиратор, шифохона ичи инфекцияси Klebsiella pneumoniae и P.Aeruginosa қўзғатувчилари, морфологик тахлилда мукормикоз суякнинг оммавий некрози сабабчиси эканлиги асосланган;
COVID-19 ўтказган беморларда томирларининг тромб билан беркилиши натижасида эрта муддатларда кўриш қобилиятининг йўқолиши, юмшоқ тўқималар некрози, ҳамда кечки муддатларда деструкция-суяк сифатининг бузилиши (180 HU дан -50 HU гача) исботланган;
юз-жағ асоратларини олдини олишда жағ суягининг таркибий ҳолатини   ўзгаришини олдини олишга қаратилган ташхислаш натижасида ўз вақтида даволаш тактикасини танлаш ҳамда башоратлаш тартибини  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 4 майдаги 11/046-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йилдаги 23 ноябрдаги 11/046-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: COVID-19 билан хасталанган беморларда юз-жағ суякларида  юзага келган асоратларнинг полисиндромал кўринишлар, прокоагулянт, яллиғланиш, аутоиммун, нейродистрофик ва аралаш турлари кечишида, асосий хавф омиллари ва клиник шаклларининг ўрни  асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича 3.10.2023 йилдаги 130-сон буйруқ билан ҳамда  Тошкент шаҳридаги  Профмедсервис  хусусий шифохонаси бўйича 30.09.2023 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан хасталанган беморларда юз-жағ асоратларнинг патогенетик турлари, асосий хавф омиллари ва клиник шаклларининг ўрни асослашда кўп тармоқли клиникада юз жағ жаррохлиги бўлимида бир кунлик ётиш нархи, даволаш рацонига мувофиқ, 240000-280000 сўмни, эрта, тўғри ташхисот ва даволаниш беморларнинг шифохонада қолишининг ўртача давомийлиги кейинги ўрин-куннинг 15,2 дан 8,1 кунгача қисқариши ҳисобидан ўртача 7,1 кунга камроқ стацонарда бўлиши, натижасида 1 нафар бемор учун 1 мартада 1775000 сўмни, йиллик 3 марта мунтазам даволанишда 5325000 сўмни, реанимация ва интенсив даво бўлимида бўлиш вақти қисқарган. Бунинг натижасида 1 нафар бемор учун ўртача 2 кунга қисқариши натижасида 2160200 сўмни, мазкур таклиф этилаётган амалиётлар натижасида ўртача бир бемор учун иқтисодий тежаш кўрсаткичи 7485000 сўмни ташкил этади (ТТА кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Хулоса: COVID-19 билан хасталанган беморларда юз-жағ асоратларини асослашда қўшимча тадқиқотлар ва мутахассислар маслаҳатлари харажатларини иқтисодий самарадорлиги 2500000 сўмни, бир неча босқичли операциялар ўтказиш, вақтида ташхис қўйилган беморлар гуруҳида жаррохлик амалиётидан 1 нафар бемордан 25002500 сўм, госпитализация харажатларидан 7485000 сўм, йиллик иқтисодий кўрсаткич 34987000 сўмни ташкил этди (1 нафар бемор учун)
иккинчи илмий янгилик: ушбу беморларда қонда С реактив оқсили, Д-димер, фибриноген, ферритин,  антистертолизин-О миқдорининг кескин ошганлиги, CД3+ ва CД4+ лимфоцитларининг қиёсий сонининг мутлақ камайиши, киллер (CД16+) фаоллиги, шунингдек, цитотоксик (CД8+) лимфоцитларнинг ва CД95+апоптоз омилини ортиши, иммунорегуляцион индекснинг ишончли камайишида антиген ёки аутоантиген юклама билан боғлиқлиги исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича 3.10.2023 йилдаги 130-сон буйруқ билан ҳамда  Тошкент шаҳридаги  Профмедсервис  хусусий шифохонаси бўйича 30.09.2023 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 хасталанган беморларда қон таркибидаги кўрсаткичларининг касаллик кечиши билан боғлиқлиги касалликни назорат қилиш, амбулатор даволаш шифохонада 1 нафар бемор учун шифохоналарда ётиш вақтининг 100%га қисқартиш орқали давлат бюджетидан ўртача 10000000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Мазкур беморларда қон предикторлари ўзгаришларини аниқлаб, назорат қилиш шифохонада  1 нафар бемор учун шифохоналарда ётиш вақтининг 100%га қисқартиш орқали давлат бюджетидан ўртача 10000000 сўмга иқтисод қилишга эришиш имконини берган.
учинчи  илмий янгилик: касалликнинг оғир кечишига микробиологик таҳлилда доминант микрофлора сифатида респиратор, шифохона ичи инфекцияси Klebsiella pneumoniae и P.Aeruginosa қўзғатувчилари,  морфологик тахлилда мукормикоз суякнинг оммавий некрози сабабчиси эканлиги, резистентлиги, қайталаниш хавфи деярли уч баравар юқорилиги ОR-2,9; (1,2–7,2) асос бўлганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича 3.10.2023 йилдаги 130-сон буйруқ билан ҳамда  Тошкент шаҳридаги  Профмедсервис  хусусий шифохонаси бўйича 30.09.2023 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Хасталикнинг қўзғатувчиларини аниқлаб тўғри даволаш госпитализация муддатининг 15,2 дан 8,1 кунгача реанимация ва интенсив даво бўлимида бўлиш 2 кунга қисқариши натижасида қисқариши ҳисобидан ўртача 7,1 кунга  қисқариши орқали  1 нафар бемор учун 1775000 сўмни, йиллига 3 марта мунтазам даволанишда 5325000 сўмни, вақти қисқарган, 7485000 сўмни (ТТА кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Хулоса: Хасталикни этиотроп даволаш 1 нафар бемор учун ўртача 7485000 сўмни (ТТА кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра) тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган беморларда томирларининг тромб билан беркилиши натижасида эрта муддатларда кўриш қобилиятининг йўқолиши, юмшоқ тўқималар некрози, ҳамда кечки муддатларда деструкция- суяк сифатининг бузилиши (180 HU дан -50 HU гача) исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича 3.10.2023 йилдаги 130-сон буйруқ билан ҳамда  Тошкент шаҳридаги  Профмедсервис  хусусий шифохонаси бўйича 30.09.2023 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан хасталанган беморларда юз-жағ асоратларини эрта ташхислаш ва даволаш томирлар реканализациясига, кўз ва суякнинг функционал ҳолатинининг издан чиқиши ва чириш натижасида юзага келадиган нуқсонларни олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ташхислаш орқали асоратлар олдини олиш хамда, тўғри жаррохлик амалиётини танлаш ва ўтказишга сабаб бўлган, натижада остеомиелит ривожланиши олди  олинади, жараён енгил кечганда харажатлар кескин қисқаради, жами ўртача 21338200 сўм сарфланади (“ТТА кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Демак бунда 1 нафар бемор учун: 25002500 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: Радиологик текширувлар билан эрта белгиларни аниқлаш ва даволаш 1 нафар бемор учун жаррохлик амалиётларидан 25002500 сўм иқтисод қилинади, ногиронликни олдини олинади.
бешинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган беморларда юз-жағ суякларида  сохасида юзага келган асоратларини олдини олиш, жараёнлари кечишининг оғирлиги ва нозологик шаклига қараб, ташхислаш, консерватив ва оператив даволаш тактикасини танлаш, ҳамда башоратлаш тартибини  ишлаб чиқилганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича 3.10.2023 йилдаги 130-сон буйруқ билан ҳамда  Тошкент шаҳридаги  Профмедсервис  хусусий шифохонаси бўйича 30.09.2023 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Мазкур беморларда асоратларини олдини олишда ташхислаш, ўз вақтида консерватив даволаш тактикасини танлаш ҳамда башоратлаш тартибини  ишлаб чиқиш орқали кўп тармоқли клиникада юз жағ жаррохлиги бўлимида бир кунлик ётиш нархи, даволаш рационига мувофиқ, мазкур таклиф этилаётган амалиётлар натижасида ўртача бир бемор учун иқтисодий тежаш кўрсаткичи 7485000 Хулоса: Таклиф этилган алгоритм билан даволаш жаррохлик амалиётидан 1 нафар бемордан 25002500 сўм, госпитализация харажатларидан 7485000 сўм, йиллик иқтисодий кўрсаткич 34987000 сўмни ташкил этади (1 нафар бемор учун).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish