Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакова Мунира Нарзикуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ««Базальт -серпентинит» композициясида  суюқланма ҳосил бўлиши  ва улар асосида минерал тола олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4105.
Илмий раҳбар: Эминов Азизжон Ашрапович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва нооорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.K/T.35.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Собиров Бахтиёр Тохтаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Искендеров Ахмет Максетбаевич, техника фанлари доктори,  доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик  ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “базальт-серпентинит” композициясида суюқланма ҳосил бўлишни тадқиқ этиш ва улар асосида минерал тола олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли мақсадлардаги иссиқликни ҳимояловчи материаллар учун  илк бор минерал момиқ олишда “базальт-серпентинит-микрокремнезем” учламчи системада базальт суюқланмасини олиш имкониятлари асосланган;
магматик, тошсимон хомашё ресурслари ва аморф микрокремнеземнинг кимё-минералогик таркиблари ва физик-кимёвий ҳусусиятлари ҳамда уларнинг минерал момиқ тажриба намуналарининг суюқланма ҳосил бўлиш жараёнларига, физик-кимёвий ва технологик хоссаларига таъсири аниқланган;
базальт, серпентинит ва микрокремнезем асосидаги иккиламчи ва учламчи системаларда 900-1450оС ҳароратларда қаттиқ фазали пишиш жараёнида янги кристалл фаза структураларининг ҳосил бўлиши аниқланган;
хомашё компонентларининг диопсид, авгит, магнетит, форстерит ва тридимит минералларининг кристалл фаза структураларини ҳосил килиб, фазавий ўтиш қонуниятлари асосланган;
микрокремнезем иштирокидаги базальт-серпентинит аралашмаси асосидаги иккиламчи ва учламчи системаларда суюқланма ҳосил бўлиш жараёнлари ва учламчи диаграммада мақбул таркиблар соҳаси аниқланган;
учламчи система асосидаги мақбул омухта таркиблари ва базальт аралашмасининг 1400-1450оС  ҳарорат оралигида қайнашининг технологик режимлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Базальт-серпентинит-микрокремнезем” учламчи системасида суюқланма ҳосил бўлиш жараёнларини ўрганиш, маҳаллий минерал хомашё ва иккиламчи ресурслардан фойдаланиб, минерал момиқнинг яратилган таркиби ва ишлаб чиқаришнинг паст ҳароратли технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“базальт-серпентинит-микрокремнезем” системасидан фойдаланиб,  минерал момиқ олиш учун ишлаб чиқилган таркиб “BASALT WOOL” ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“BASALT WOOL” ҚКнинг 2024 йил 29 январдаги 89-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган таркибни жорий этиш натижасида амалдагига нисбатан 3,5 баробар арзон минерал пахта ишлаб чиқариш имконини беради;
маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслар асосида минерал момиқ олиш технологияси “BASALT WOOL” КҚнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“BASALT WOOL” КҚнинг 2024 йил 29 январдаги 89-сонли маълумотномаси). Натижада, паст ҳароратида қайнатиш асосида амалдаги стандарт талабларга мос келган иссиқликни ҳимояловчи материал олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish