Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбарова Мухайё Хусановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси флорасида тарқалган Сcутеллариа Л. (Ламиаcеае) туркуми таксономияси, географияси ва фитоценологияси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B67.
Илмий раҳбар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибджоновна биология фанлари доктори, етакчи илмий ходим; Азимова Дилноз Эргашевна биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида тарқалган Сcутеллариа Л. туркуми турларининг таксономик таркибини, географик тарқалиши ҳамда фитоценологиясини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида Сcутеллариа туркумининг 23 тури учраши аниқланган, улардан 15 тур водийнинг Ўзбекистон Республикаси қисмида, қолган турлар Қирғизистон (8 тур) ва Тожикистон (2 тур) Республикалари минтақаларида учраши асосланган ва замонавий конспекти тузилган;
илк бор, Фарғона водийсида тарқалган турлар ареалининг таҳлили натижасида, Ўзбекистон флораси учун С. пиcта Жуз. ва С. непетоидес Попов эх Жуз., Қирғизистон флораси учун С. камелинии М.Н.Абдулл., Тожикистон флораси учун С. рамосиссима Попов турлари аниқланган.
С. аденостегиа, С. рамосиссима, С. интермедиа, С. cомоса, С. пйcноcлада, С. уртиcифолиа, С. орбиcуларис, С. пҳйсоcалйх, С. андрачноидес, С. кугарти Тиён-Шон, С. рамосиссима, С. cомоса, С. оcеллата, С. хантҳосипҳон, С. орбиcуларис,  С. кноррингиае турлари Помир-Олой тизмаларида ҳам тарқалганлиги исботланган;
Фарғона водийси флорасида тарқалган Сcутеллариа туркумининг тўр тизимли хариталардаги турлар хилма-хиллиги ва йиғмалар зичлиги таҳлил қилиниб, географик тарқалиш хусусиятлари ва флороценотиплар бўйича фаоллик даражаси аниқланган;
Сcутеллариа туркуми турлари водий ўсимликлар қопламининг 4 тип, 8 кенжа тип, 10 сенотип, 17 формация ва 60 ассоциациялар таркибида учраши аниқланган;
турлардан С. аденостегиа ва С. cомоса бошқа турларга нисбатан кенг диапазонига тарқалганлиги асосланган, адир минтақаси ўсимлик жамоаларида улар эдификаторлигидаги  ассоциациялар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийсида тарқалган Сcутеллариа Л. туркуми таксономияси, географияси ва фитоценологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси флорасида тарқалган Сcутеллариа туркуми турларининг замонавий ҳолати, тарқалишини акс эттирган ГАТ хариталари  ва муҳофазасига доир маʼлумотлар Наманган ва Фарғона вилоятлари Экология ва  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 7-сентябрдаги 03-03/3-4524-сон маʼлумотномаси). Натижада, Сcутеллариа туркуми популясиялари ҳолатини мониторинг қилиш ва кадастрини ишлаб чиқиш имконини берган;
Фарғона водийсидаги тадқиқот ҳудудларидан йиғилган 450 дан ортиқ нусхадаги Сcутеллариа туркуми турларининг гербарий намуналари Ботаника институти Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) ноёб илмий обектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020-йил 2-декабрдаги 4/1255- 3711-сон маʼлумотномаси). Натижада, турларнинг янги гербарий намуналари ТАШнинг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини сезиларли даражада кенгайтирган, Фарғона водийсида учрайдиган ўсимлик турларини, географик ареалларини ва экологик маконларини замонавий ҳолатини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish